22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | 5-0 | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | 2-2 | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | 0-0 | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | 0-3 | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | 0-3 | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | 0-0 | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | 2-1 | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | 4-2 | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | 3-6 | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | 3-2 | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | 2-5 | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | 1-0 | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | - | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | - | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | - | Комо |
SHERYURAK |
САВОЛ: salom. Pflga yangi boshliq tayinlash kerakmasmikan? Magomedov qanday futbolchi bo'lgan bilmaymanu, o'zgarishlarni hohlamayotgandek. Yoki kim bo'lsa ham Uff hohlamasa o'zgarmaydi deb hisoblaysizmi? Савол берилган сана: 21.04.2014 11:30 |
ЖАВОБ: Салом. ПФЛ мустақил ташкилот эмас, клубларга унчалик гапи ўтмаса керак. Магометов яхши фтуболчи бўлган, ёмон одам эмас, шунчаки бу лавозим учун бироз мосмасми, дейман. Жавоб берилган сана: 21.04.2014 12:23 |
SHERYURAK |
САВОЛ: Assalomu alaykum. 1.Moyes o'z ornida qolsa kelasi mavsumda MU bilan APLni yuta olishiga ishonasizmi? Aynan qaysi chiziqqa qaysi futbolchilarni olib kelish k-k deb hisoblaysiz? 2.Ofkning yaqinda chiqqan qaroriga fikringiz (jch saralashi va O K saralashing birlashtirilishi). Bu haqda maqola yozsangiz ajoyib ish bo'lardi. Javob uchun oldindan rahmat. Савол берилган сана: 21.04.2014 11:23 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. АПЛ ни ютишга қодир бир нечта жамоа бор. Мойес биланми, бошқами, керакли трансферларни амалга оширса, "Юнайтед" ҳам ҳар доимгидек чемпионликка даъвогарлардан бири бўлади, камида мавсум бошида. Уёғига нима бўлишини ҳозир айтиб бўлмайди. "Юнайтед"га тўртта ҳимоячи, битта марказий ярим ҳимоячи ва қанот ярим ҳимоячиси керак. Нани, Янг, Эвра, Фердинанд, Робин ван Персиларни сотвориш керак :) 2. Кўрамиз. Жавоб берилган сана: 21.04.2014 12:21 |
liverpoollik |
САВОЛ: Assalomu alaykum! Qahramon aka sizga xurmatim baland. Chempiondagi, Stadiondagi maqolalaringizni qoldirmay o'qiganman. Odki.ru da ham ajoyib statuslar bilan hammani o'ylashga majbur qilasiz. Qachon endi o'sha gazetalarga o'xshaganlari yana chiqadi? Yoki tanqidni ko'tara olishmadimi? Axir tanqidlarning hammasi asosli ediku? Савол берилган сана: 19.04.2014 21:55 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим, энди қийинроқ бўлса керак. Гап танқидларда эмас. Ҳамманинг қўлида телефон, интернет, газета ўқийдиган авлод тугаб бормоқда. Ҳатто Россияда ҳам яхши яхши спорт газеталари банкротга учраяпти. Жавоб берилган сана: 21.04.2014 12:16 |
Gayratbek |
САВОЛ: Бугунги финал жуда зўр бўлди. Бэйлга гап йўқ. Неймардан эса очиқчасига омад юз ўгирди, бўлиб туради. Таққослашни ёмон кўрасиз аммо қайси бири ўз клубига кўпроқ фойда келтиряпти деб уйлайсиз? Ўзи юқоридаги саволни бермоқчи эмасдим бироқ бугунги эл классикодан кейин ўйин ҳақида тўхталмасликнинг иложи бўлмади:)) Саволим. Кейинги вақтларда футболимизда кенг муҳокама қиладиган 2 та мавзу пайдо бўлди. Биринчиси Нефтчи мавзуси, иккинчиси эса Қосимовнинг Бунёдкордан кетиши. Қосимов Бунёдкорга мураббийлик қилган даврида Абрамов билан унинг жамоасидан нисбатан бўлса ҳам кучсизроқ жамоанинг мураббийи сифатида икки ўйинга жамоани бошлаб тушди ва мағлубиятга учрамади. Ғалаба ҳам қозонди. Абрамов қўл остидаги жамоа таркиб жиҳатидан анчагина кучли эди. Аммо нима учундир унинг Бунёдкордан кетиши ва терма билан ишлаши ҳақидаги қарори кўпчилик мухлислар томонидан турлича кутиб олинди. Унинг айби жамоани Абрамовдан кейин қабул қилиб олганими? Айнан шу ҳақида фикрингизни билмоқчийдим. (Бу ҳақида савол беришимдан мақсад бугунги Саудиянинг ўртамиёна, балки бизнинг ПФЛ учун ҳам ўртамиёна кучга эга бўлган жамоа устидан қозонилган ғалабадан сўнг яна у кишининг устидан кўп мағзавалар ағдарилди. Менимча ҳозирги Бунёдкорга бирор ўрта мактабнинг Жисмоний тарбия ўқитувчисини мураббий этиб тайинлашганда ҳам Ал-Фатҳни енгарди) Савол берилган сана: 17.04.2014 03:05 |
ЖАВОБ: 1) Таққослаш қийин, умуман бу нимага керак? :) Ҳа, Бэйл кубок финалида энг яхши ўйинчи бўлди, аммо, масалан, чемпионатдаги иккала ўйинда ҳам Неймар асосий ишни бажарган ва "Барселона" ғалаба қозонганди. Умуман турли жамоадаги футболчиларни солиштириб бўлмайди, жамоанинг натижаси кўп жиҳатдан ҳалақит беради. Агар ўша Бэйлнинг голидан сўнг Неймарнинг зарбаси устунга тегмай, дарвозага киргандачи? 2) Саволга яхши тушунмадим. "Бунёдкор" таркиби кучсиз дейсизмией, "Ал Фатҳ" олий лигамиз учун ўртамиёна деяпсизмией, умуман ҳали мен айтмаган баъзи фикрларга мендан изоҳ сўраяпсиз, :)) Мағзавани ким ағдарган бўлса, ўшалардан сўранг-да, сабабини. Жавоб берилган сана: 21.04.2014 12:15 |
Yumaladim |
САВОЛ: Siz Park ji Sun va Shindji Kagavaning Myudagi faoliyatlariga qanday baxo berasiz?Qaysi kuproq foyda keltirgan deb o'ylaysiz? Савол берилган сана: 16.04.2014 23:46 |
ЖАВОБ: Пак Жи Сун "Манчестер Юнайтед"да 8 йил ўйнаб, у ердаги фаолиятини якунлаб бўлган. Кагава эса энди 2 йил ўйнади. Шунинг учун таққослаш қийин, чунки келаси йилларда Кагава Манчестерда қоладими, йўқми, ноаниқ. Агар у кетадиган бўлса, бемалол Пак Жи Сун Манчестерда фойдалироқ ва омадлироқ тўп сурди деб айтса бўлади. Жавоб берилган сана: 21.04.2014 12:09 |
liverpoollik |
САВОЛ: Assalomu alaykum! Qaxramon aka esingizda bo'lsa mavsum boshida sizdan Liverpool chempion bo'la oladimi deb so'ragan edim. Siz hech qachon degan ma'noda javob bergan edingiz! Hali ham shubxadamiz? Савол берилган сана: 14.04.2014 14:10 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Ҳеч қачон" демагандирман, ушбу мавсумни назарда тутган бўлишим мумкин. Ҳа, адашибман, 4 қолганда "Ливерпуль" асосий фаворит бўлиб олди. Қойил қолиш керак. Жавоб берилган сана: 14.04.2014 18:04 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom savolim mana oxirgi yillarda barsani kim ch/ligasidan chiqarib yuborsa osha jamoa chempion bolyabti sizningcha bu tasodifmi yoki.... Савол берилган сана: 11.04.2014 18:19 |
ЖАВОБ: Салом. Албатта тасодиф. "Барселона" анчадан бери ярим финалгача етиб келмоқда, демак, ғолибнинг аввалроқ "Барселона" билан тўқнаш келган бўлиши эҳтимоли юқорироқ. Шунинг учун бунақа тасодиф "Базел" ёки "Бенфика" билан эмас, айнан "Барселона" билан бўлаётгани тушунарли. 90-йилларда шунга ўхшаш бошқа бир тасодиф бор эди. Ҳар бир ЕЧЛ ғолиби ўтган йилги ғолибни мағлуб этган. Шу тарзда 1995 да "Аякс" "Милан"ни, 1996 да "Ювентус" "Аякс"ни, 1997 да "Боруссия" "Ювентус"ни, 1998 да "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этганди :) Шунақа тасодиф. Бу қизиқ, лекин қачондир тугайди. Статистика ўтмишдаги вазиятни баҳолашда қўл келади, келажакдаги ўйинлар учун аҳамиятга эга эмас. Жавоб берилган сана: 14.04.2014 12:27 |
ELiverpool |
САВОЛ: Salom. Men baworat 2013da oliy liga bo'yicha g'olib bo'lgandim. 4 oy o'tdi na saytda, na vada qilingan mukofotdan darak bor. Mana bu yilgi baworat xam bowlandi, lekin sizlar xam xuddi klublar kabi oldingi yildan qarzilar turib yangi vadalar bilan yangi mavsumni bowladilar. Nimaga bunchalik etiborsiz bo'lb qoldinglar? O.Bo'ronovga yozgandim raxbar o'zgargandi. 1 xafta ichida xammasini tugrlab qo'yamiz deganiga 1 oy bo'ldi. Савол берилган сана: 10.04.2014 12:08 |
ЖАВОБ: Cалом. Мен билмайман. Жавоб берилган сана: 14.04.2014 12:20 |
BARCAMUXLISI |
САВОЛ: Salom Mavsumni juda yaxshi boshlagan Arsenal nega oxiriga kelib barqarorlikni yo'qotdi? Liverpulchi nega bunchalik kuchayib ketdi sizningcha? Umuman Aplning yetakchi klublarining hozirgi holati haqida fikrlaringiz...? Agar MYU turnir jadvalini teparog'ida bo'lganda bu savolni bermasdim: Aplda shu yili kim chempion bo'lishini istaysiz? Савол берилган сана: 07.04.2014 00:04 |
ЖАВОБ: Салом. "Ливерпул"нинг кучайиб кетгани, аниқроғи, бутун мавсумни бир текисда ўтказа олгани, ростанам жуда қизиқ ҳолат. Сабаби, жамоа таркиби унчалик кенг эмас, деярли бир таркибда ўйнади, захирадагилар аосий таркибнинг ўрнини боса олмасди. Шунинг учун кўпчилик, "Ливерпуль"нинг иккинчи даврада пасайцишини таҳмин қилишганди. Лекин ундай бўлмади, албатта, қойил қолиш керак. Роджерсга ҳам, Суарес бошчилигидаги футболчиларга ҳам. Аммо барибир чемпион бўла олишмаса керак, "Сити"нинг имконияти юқорироқ кўринмоқда. "Арсенал"да ҳар доимги, айнан "Ливерпуль"да ҳам кузатилиши керак бўлган ҳолат юз берди. Етакчи футболчилар жароҳат олишди, бу ўйинга таъсир ўтказди. Жавоб берилган сана: 09.04.2014 16:37 |
yakkabagcha |
САВОЛ: Salom! Qosimovni yana ikki kemani ushlab olganiga nima deysiz? Bu UFFni "uziga xos" rokirovkasimi? Yoshlarni Osiyo o'yinlarida ham kuzatib borib Urtoqlik uyinlarida sinab kirsa ham buladiki. Yoki bu shunchalik samarasiz chiqadimi? Buning uchun albatta Murabbiy bb olish shartmi. Boshqa yaxshi murabbiyga (yoshlarni) ishonilsa futbolimizga foydamasmi. RAHMAT!!! Савол берилган сана: 06.04.2014 16:17 |
ЖАВОБ: Салом. Бу система Абрамов пайтидаям бўлган. Қанчалик фойда ёки зиёнлигини таҳлил қила олмаганмиз. Натижа ёмон бўлган. Кейиниг мақсад, яъни, ўша ОТЖ футболчиларининг МТЖ га кириб боришини осонлашиши борасида ҳам бирор тўхтам йўқ, чунки уч ой ўтмай, Абрамов ҳам бўшаб кетди. Умуман олганда, бу тажрибани мен ёқлайман. Биз ёшларни шундоқ ҳам клубларда юқори савияда ушлаб тура оладиган кучли миллий чемпионатга эга эмасмиз. Услубни шакллантириш, халқаро ўйинларга урғу бериш орқали МТЖ нинг потенциал номзодлари сонини кўпайтиришимиз мумкин. Демак, МТЖ ва ОТЖ ни бир киши бошқаришининг салбий жиҳатларини кўрмаяпман. Масаланинг иккинчи тарафи, қандай иш олиб борилади? Бу алоҳида мавзу. Жавоб берилган сана: 09.04.2014 16:19 |
ATTRACKTIVE |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon Aka! Savolim: Mirjalol Qosimovni MTJ bosh murabbiyligigagina qolganidan xabariz bor. Malumki, siz UFF xodimi emassiz. Xolis bir jurnalist sifatida OK-2015da Federatsyamiz hali aniq bir vazifa quymadi. U vazifa qaysi bosqich bulishi kk sizningcha? Agar natija bulmasa qandaydur jazo bulishi shartmasmi (bir murabbiygamas futbolchiyu mutasaddilarga ham)? Yoki buni salbiy tasiri kuproqmi? Umuman MTJmizni misobaqadagi imkoniyatlarini mayli hali tayyorgarliklar bulmasa ham qanday baholaysiz? Javob uchun oldindan Rahmat! Савол берилган сана: 06.04.2014 00:28 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Адашмасам, Асқар Толибжонов Осиё кубогида терма жамоамизга ғалаба қозониш вазифачи йўқилганини айтди. Нимага асосланиб, айтди, билмадим, сабаби, бундай вазифалар қўйилиши учун катта меҳнат ва режа бўлиши керак. Асосийси, Толибжонов бу вазифани Қосимовга эмас, аввало ўзига қўйиши лозим. Чунки Толибжоновнинг ўзи ҳам шу жараённинг ичида, асосий жавобгарлардан биридир. Эртага, биз натижа қўйовдик, мураббий бажара олмади, деб уни бўшатиб юборишдан наф йўқ. Толибжонов, Акрамов, Усмоновлар ҳам Қосимов билан биргаликда натижа учун бирдек, жавобгар бўлиши лозим. 2) Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Осиёда масалан, ҳеч қачон тушмайдиган қандайдир даражага эга эмасмиз. Масалан, Япония ҳар қандай ҳолатда ҳам ғолиблик учун курашади. Бизда ундай планка йўқ, кўп ҳолат, етакчиларимизнинг ўша даврдаги спорт формаси ва тайёргарликка боғлиқ. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, ярим финалга чиқишимиз, ўхшапмаса гуруҳдан қайтиб келишимиз мумкин. Жавоб берилган сана: 09.04.2014 16:16 |
Gayratbek |
САВОЛ: Assalomu Alaykum! Одатда қайсидир ўйин ҳақида савол берсам ўша ўйинларнинг 80 фоизини кўрмаган бўласиз. Бугунги ўйинни ҳам кўрмагандирсиз. Балки тўғри қиларсиз. Рости бугун алам қилди. Байроқдор жамоамиз, чемпионимиз худди эээ... Гуруҳ ҳам кучли эмас. Ал-Жаишдан бошқаси ўзимиз қатори аммо ютқаздик. ютқазяпмиз 4-турдан кейиноқ тақдиримиз аён бўлди. Ҳаттоки хавфли вазият яратолмаяпмиз. статистика ҳам айтиб тургандир. 4 ўйин 2 очко Кимсан Ўзбекистон чемпиони. Жамоа ўйин ҳақида фикрингизни билмоқчи эмасман рости. Сўрасам билмайман дейсиз. Фақат сўрамоқчи бўлганим биз йилдан йилга ўсаётган эканмиз, қайси томонга манфийгами мусбатгами? Савол берилган сана: 01.04.2014 20:45 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йилдан йилга ўсяпмиз, деб мен айтмаганманку :) Жавоб берилган сана: 03.04.2014 12:44 |
BARCAMUXLISI |
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Ko'pchilk MTJga chet eldan murabbiy olib kelish tarafdori, balki bir kun shunday murabbiy olib kelinar ham. O’sha murabbiy balki Qosimovdan ko’ra yaxshi natijaga erishar, termaning o’yinini kuchaytirar. Lekin faqat MTJning o’yinini kuchaytirish bilan futbolimizni rivojlantirish, sezilarli darajada o’stirish mumkinmi?.. O’ylashimcha hozir yoshlar, bolalar bilan ishlovchi murabbiylarning 90 foizi yetarli bilimga ega emas, o'z ustida ishlamaydi, juda ko'pchiligi o'z kasbining fidoyisi ham emas. Shu tufayli yaxshi futbolchilar yetishib chiqmaydi. Murabbiy o'zi qanday bo'lsa bolalar ham shundayligicha qolip ketyapti. Hamma bir xil qolipga tushib qolgan. Alohida ajralib turadigan futbolchilar umuman yo’q, bor lekin bir xil sistema natijasida bir xil qolipda qolib ketyabdi. Aytmoqchimanki bor e’tiborni MTJga qaratmasdan sal pastroqqa ham qarash kerakmasmi? Futboli rivojlangan mamlakatlarning futbol akademiyasida bolalar bilan ishlovchi murabbiylar bilan hamkorlik o'rnatilsa qanday bo'larkin. Misol uchun Barcelona, MYU… akademiyalaridan qanchadan qancha buyuk futbolchilar yetishib chiqqanini hamma biladi. Shunday futbolchilarni yetishtirib bergan, berayotgan maktablarning asosiy yutug’i, siri o’sha yerda professional darajada ish olib borilayotganidan, fidoyi, bilimli, mahoratli insonlar mexnat qilayotganidan aniq darak beradiku to’g’rimi? Biz ham o’shalardan o’rnak olib, kerak bo’lsa hamkorlik qilsak shunda futbolimizda o’sish kuzatilarmidi?? Balki bu narsalarni amalga oshirish uchun juda katta pul kerakdir? Faqat stadion qurib, sharoitlarni yaxshilagan bilan biron nimaga erishib bo’ladimi? Fikringiz? Савол берилган сана: 29.03.2014 01:02 |
ЖАВОБ: Салом. Бири иккинчисига ҳалақит бермайди. МТЖ ҳам ўз ҳолича ривожланаверсин, кучайтириш учун борича ҳаракат бўлаверсин, болалар спорти ҳам, миллий чемпионат ҳам. Кўпинча, асосий масала бу эмас, деймиз-да, барибир ўша асосий масала ҳам қолиб кетади барибир. Болалар футболи ёки миллий чемпионат кучайвосин, деб терма жамоани ташлаб қўймаймиз-ку? ҳаммаси чамбарчас боғлиқ, болалар мурабийлари савияли бўлса, кучли иқтидорлар етишиб чиқади, агар клубларимизда аҳвол чатоқ бўлса, ўша иқтидорлар яна келган жойига қайтиб кетади. Терма жамоа яхши ўйин кўрсата бошласа, футбол оммавийлиги ошади, миллий чемпионатга ҳам эътибор кучаяди ва ҳоказо. Ҳаммаси система шаклида, биргаликда ривожланиб бориши, камида олдинга қадам ташлашга ҳаракатлар бўлиши керак доим. Жавоб берилган сана: 03.04.2014 12:43 |
Gayratbek |
САВОЛ: ЕЧЛ ва ЕЛ чорак финалига эътибор қаратсангиз жаҳоннинг манаман деган юлдузларини ўзида жамлаган жамоалар ўйнашяпти. Ҳозирда ушбу жамоаларнинг ички чемпионатдаги ишлари ҳам осон эмас. Яъни кескинлик ва босим ҳар доимгидан ҳам юқори. Хабарингиз бор, Анчелотти Роналдуни дам олиши керак деяпти. Месси майдонда қайт қилаяпти. Испаниянинг асосий ўйинчиларидан Пуйол футболдан кетяпти. Бошқалар жароҳат оляпти ёки ҳаддан зиёда кўп босим остида ўйнаяпти ва жисмоний зўриқиш жуда ҳам кўп. Лекин саволим бу ҳақда эмас, ЖЧ ҳақида. Бразилияда биз юлдузларнинг юқори даражадаги ўйинларини кўра оламизми ёки футболчиларнинг чарчаган ҳолда қатнашишидан фойдаланиб ўртамиёнароқ жамоа чемпион бўлиши мумкинми? Ҳар қандай вазиятдаям чемпионатнинг қизиқарли бўлиши унда юлдузларнинг қай даражада иштирок этишига ҳам боғлиқ-ку тўғрими? Савол берилган сана: 29.03.2014 00:34 |
ЖАВОБ: Ўртамиёна жамоа чемпион бўлолмайди, лекин сиз келтириб ўтган жиҳат жуда муҳим, буни эътиборга олган терма жамоада имконият кўпроқ бўлади. Эсингизда бўлса, ЖЧ-2002 да Сколари таркибни фақат европада тўп сураётганлар билан тўлдирмасдан, ўзига хос баланс яратганди ва натижада, таркиб рақиблардан кўра анча тетик бўлган. Шунингдек, Роналдо ҳам бир йил деярли майдонга тушмаганди ЖЧ олдидан. ЖЧ-2006 да Италия чемпион бўлди, у ерда ҳам топ жамоаларда тўп сурмаган кўп футболчилар асосий ролга ўтишди. Хуллас таркибида Испания ёки АПЛ (сўнгги тургача кураш бўлади) ва ЕЧЛ даги футболчилар кўпроқ бўлган терма жамоаларда хорғинлик аломатлари сезилиши мумкин. Жавоб берилган сана: 03.04.2014 12:39 |
Gayratbek |
САВОЛ: Пеле оддий инсон эмас. СНН эса оддий телеканал эмас. Сана ҳам 1-апрель эмас. Бу воқеани шунчаки хато ёки ҳазил деб ҳам бўлмайди. Футбол дам олиш воситаси бўлса унга нега сиёсат аралашаяпти? Масалан: 1. http://std.uz/news/detail/76405 2. http://std.uz/news/detail/76407 Савол берилган сана: 29.03.2014 00:24 |
ЖАВОБ: Футбол дам олиш воситаси эмас, каттароқ. Қисман сиёсат ҳам. Жавоб берилган сана: 03.04.2014 12:35 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom sizningcha keyingi mavsum Liverpool ch/ligasida munosib qatnasha oladimi Савол берилган сана: 28.03.2014 21:52 |
ЖАВОБ: Cалом. Муносиб деганда қандай натижани назарда тутганингизни билмадим. Албатта, гуруҳдан чиқиш учун кураша олади, кучлироқ гуруҳга тушиши эҳтимоли юқорироқ, рақибга қараб плей оффдаям қониқарли натижага эришиш мумкин. Ҳозир бир нарса дейиш қийин,нима бўлгандаям, "Ливерпуль" бир нечта позициялар учун трансферлар қилиши, айниқса ярим ҳимоя чизиғига, шунингдек, Суаресни сақлаб қолиши керак. Бу мавсумда жамоа еврокубокларда қатнашмади. Келаси йили бир нечта фронтда ўйнашга тўғри келади ва бу осон бўлмайди. Жавоб берилган сана: 03.04.2014 12:34 |
Fearless |
САВОЛ: Assalomu Alaykum! Hozirda kim kuchli bo'lsa o'shanga muxlislik qiladigan muxlislari oramizda talaygina... Shundaylarni haqiqiy muxlis deb bo'ladimi? Javob uchun oldindan raxmat! Савол берилган сана: 27.03.2014 11:20 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Албатта мумкин. Футбол бу дам олиш воситаси. Унга кучли жамоаларга мухлислик қилиш ёқар экан, нега таъқиқлаймиз? Жавоб берилган сана: 28.03.2014 17:19 |
seriy |
САВОЛ: Ака сизи фикриз кизик: Яни фараз киламиз, Сиз У.Мальенкосиз. Эл классикони бошкаряпсиз. Худди Неймар ва Рамос вазиятида кандай карор чикарардиз? уйинга тайёргарлик давомида Неймарни симуляцияга мойиллигини хам, Рамосни купол уйинчи ва кизил карточкага мойиллигини ва узинг Реалдаги карерасида 18 марта кизил карточка олганидан уйинга тайёргарлик кураётганда хабариз бор эди. Кандай карор чикарардиз уша хакам урнида булганизда? барса ёки реал мухлиси сифатида эмас, балки мутахассис сифатида. Жавоб учун рахмат. Савол берилган сана: 26.03.2014 22:27 |
ЖАВОБ: Ҳаммаси содда: Рамос қоида бузди, деб ҳисоблади ҳакам ва пенальти белгилади. Такрорий лавҳада бу исботланди, ортиқча баҳсга ҳам, Неймарнинг симулянтлигини эслашга ҳожат қолмади. Иккинчи масала, қизил карточка. Мен ҳам кўпчилик қатори, бир вазият учун жамоани уч карра жазолашга қаршиман. Пенальти - деярли гол, қизил карточка ва дисквалификация. Бу нотўғри. Агар жарима майдони ташқарисида шунақа қоида бузилса, голдан сақлаб қолгани учун қизил берса бўлади, лекин пенальти бериляпти-ку, тўғрими? Бу қоида аввало ҳакамларга бериладиган тавсияларда жой олиши керак, ана ундан кейин ҳакамни хатода айблаймиз. Мальенко ғирт қоғоздагидек иш қилди. Баъзи ҳакамлар ўйинни хис қилиб, Рамосга сариқ билан кифояланиши мумкин эди, балки мен ҳам шунақа қилган бўлардим. Ўшанда ҳеч ким айбламасди, ҳатто "Барселона"нинг ашаддий мухлислари ҳам. Лекин испан ҳакамларига теккан касаллик, воқеалар марказида бўлишга интилишади доим. Жавоб берилган сана: 28.03.2014 17:18 |
seriy |
САВОЛ: Салом Кахрамон ака. МЮ ва Мойес буйича: Сиз ижтимоий тармокларда Мойесга яна бир йил имконият беришни квп бора такидлаб келаётганизи курдим ва сиз уз фикрингизга эгасиз. Мойес жамоани узи мавсумга тайёрлади ва кандай тайёрлаганини хаммамиз куриб турибмиз. Кейинги мавсумга хам жамоанинг узаги сакланиб колади ва хар бир позицияга биттада яхши уйинчи олиниши мумкин, лекин колгани яна хозирги вообще уйиничи чикмаётган уйинчилар билан уйнаса. Жамоага Мата ва Фелайни (Хоразм телпак))) олинди, лекин хеч кандай узгариш йук. Этибор берган булсангиз жамоа хужум килишда жуда хам кийналмокда ва бунинг окибатида очколар кетмокда. Энди савол)))) Сиз Мойесни нимасига ишонмокдасиз? Савол берилган сана: 26.03.2014 10:45 |
ЖАВОБ: Салом. Ёздаги тайёргарликни Мойес ўтказган бўлса-да, асосан танишув даври бўлган эди. Вазиятни ичкаридан ўрганиш учун бу етарли вақт эмас. Бунинг устига жуда кўп футболчиларнинг ёши ўтган, бу йил ўтган йилгидан кўра пастроқ ўйнашяпти. Шунингдек, Мойесни оғир аҳволда қолдиришди. Масалан, Моуриньо ва Пелегрини ҳам янги жамоага келгандилар. Лекин уларга таркибни мустаҳкамлаш учун ўзлари таниган футболчиларни олиб келишга имкон бердилар. Пелегрини ҳам, Мауриньо ҳам юз миллиондан пул сарфлашди. Мойес атлаб қилган марказий ярим ҳимоячи ҳам, чап қанот ҳимоячиси ҳам олиб берилмади. Бу чизиқлар мавсумда МЮ да энг ёмон чизиқлар бўлганини, шунингдек, айнан Негредо, Навас, ЭтоО, Виллиан, Шюрле каби янги трансферлар мураббийларини оҳир дамда қувватлаганини унутмаслик керак. Яна, жароҳатлар ҳаддан ташқари кўп бўлди. Мана, "Арсенал" 3-4 асосий ярим ҳимоячи йўқотгач, бир ой ичида 1-ўриндан 4-ўринга тушиб кетди, ҳатто, агар эртага "Сити"дан ютқазса, бешинчи ўринга ҳам тушиб кетиши мумкин. "Юнайтед"га ҳам мавсумнинг энг муҳим қисми ноябрь-декабрь- январьда жуда кўп футболчилар ёрдам бера олишмади. Умуман муваффақиятсизликнинг сабаблари кўп, албатта, улардан бири, балки асосийси сифатида Мойесни ҳам тилга олиш мумкин. Мен фақат барча кулфатларнинг ягона айбдори сифатида мураббийни кўрсатишни истамаган бўлардим. Мойесга ишонаман, у ҳали ҳаммани ютади, дейишга биттаям асосим йўқ, бу ҳали номаълум. Аммо барча муаммони Мойесга боғлаб ҳам муаммо ечилмайди, бошқ муаммолар тилга олинмас экан, яқин йилларда мураббий алмаштиришга ўралашиб қолиниши мумкин. Бу эса яхши эмас. Жавоб берилган сана: 28.03.2014 17:13 |
zimmer |
САВОЛ: Ассалом алейкум. Ньюкасл химоячиси Сантонни уйинларини курганмисиз ? Марказдаям, чап канотдаям бирдай ишончли харакат килади. МЮда эплаб кетолармикин ? Чичарито качон майдонга тушмасин, фойдали уйнайди. Мойес нега ундан кутулмокчи ? Савол берилган сана: 25.03.2014 22:23 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, уни "Интер"да эканида ҳам кузатганман. Бугунги "МЮ" ҳимояси шунақа аҳволдаки, ҳар қандай ҳимоячи уни кучайтириши мумкин :) Робин ван Перси келгач, Чичарито учинчи ҳужумчига айланди. Ҳатто тўртинчи десак бўлаверади, чунки, Уэлбек ҳам бор. Мата, Кагава каби ярим ҳимоячилар ҳимояланишда унчалик кучли эмаслар, умуман "МЮ" ҳимояланишда катта қийинчиликларга учраётганини эътиборга олсак, кўпинча Уэлбек вариантида тўхталиняпти. Натижада Чичарито олдингидан ҳам кам майдонга тушяпти. Фергюсон даврида Чичарито ўз статусидан қониқиши ва иккинчи Сульшер бўлишга рози бўларди балки. Аммо фарқ бор. Сульшер кўпинча жуда яхши кечаётган ўйинларда майдонга тушиб, босимни кучайтирар ва чарчаган ҳимоячиларни жазолаб, навбатдаги голларни киритарди. "Юнайтед"да Мойес даврида деярли унақа ўйин бўлмаяпти, ўйинлар жуда оҳир кечмоқда. Унақа босимда майдонга тушиб, ўзини кўрсатиш жуда қийин. Шу нуқтаи назардан Чичарито кетишни истаб қолгандир, "МЮ" бунга қарши эмасдир. Аммо ёзгача ҳали кўп нарса ўзгарса керак. У пайтгача бирор нарса дейиш қийин. ҳужумчи Мексика сафида майдонга тушса, балки харидорлар чиқар, ўшангача "МЮ" Чичарито борасида жиддий қарорга келишини кутмасак ҳам бўлади. Жавоб берилган сана: 28.03.2014 17:03 |
‹ First < 8 9 10 11 12 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|