Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


MILONA
САВОЛ: salom Jch maxsus soni yaxshi czhiqipti tabriklayman!Faqat uzizning va bohQA JURNALItlarni fikri taxmini kimga muxlislik qiliHI YOZILSA YAXSHI BULARDI.rAhmat sizlarga!aka uzi qancha bosmaga chiqti jurnal yani nechta dona?

Савол берилган сана: 28.05.2014 12:22

ЖАВОБ: Cалом. Раҳмат. Журналнинг орқасида ёзилган нечта чиқарилгани. :)

Жавоб берилган сана: 28.05.2014 13:05


yakkabagcha
САВОЛ: Assalomu Alaykum!1.Yana shu savol: Klublarimizni xususiylashrirish vaqti kemadimi?Bunga tayyormizmi? 2.Markaziy Osiyo futbol federatsiyasi! Bu manimcha orzuligicha hali uzoooq qoladi. Sizning fikringiz?Argumentlaringiz.Oldindan Rahmat!

Савол берилган сана: 26.05.2014 17:54

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1. Йўқ, клубларни хусусийлаштириб оладиганлар йўқ. Чунки 1) футбол - ҳаражатларнинг ҳеч бўлмаса кам қисмини ҳам қоплайдиган даромад соҳаси эмас 2) иқтисодиётимизда рекламанинг ўрни катта эмас, яъни ҳеч бўлмаса, "реклама бўламизку" деган мақсаддаги сафрларга ҳожат йўқ 3) футболимиз ўзи яратаётган маҳсулотга нисбатан қиммат анча, ҳаражатлар - катта, футбол - ярим хаваскор.
2. Йўқ, бўлиши мумкин нарса. Лекин футболимизга катта фойдаси йўқ, вазифалар ўшандайлигича қолади. Марказий Осиё конфедерациясининг Тошкентда бўлиши фақат юртимизнинг имижи ва ташкилотчиликдаги тажриба нуқтаи назаридан фойдали. Қачондир, бирор йирик мусобақага мезбонлик қилишда қўл келар, балки

Жавоб берилган сана: 27.05.2014 11:31


Famous
САВОЛ: ЕЧЛ финали хакида нима дейсиз? Рамоснинг голини омадга йуйишмокда. Ахир гол тасодифий эмас, рикошет хам эмас, тоза махорат эвазига содир булди. Охирги дакикалар дейилса, бунгача Реал роса босдику. Агар факат Атлетико хужум килганида-ю, Реал химояда ётиб гол уриб кетса омад деса булармиди. Ким билсин, балки мен хам, ушалар хам уз симпатиясига асосланиб айтишаётгандир. Сиз нима дейсиз? )

Савол берилган сана: 26.05.2014 00:04

ЖАВОБ: "Реал"нинг ғалабаси тасодиф эмас. Албатта, Атлетико ютганида ҳам шундай деган бўлардим. шунчаки, Семеоне шогирдлари чарчаб қолишди, сўнгги дақиқада гол ўтказишгач, қайтадан бошлаш учун руҳан ва жисмонан кучлари етмади. Пенальтилар сериясини кутиш, энг осон ва амалласа бўладиган иш эди.
Тўғри тушуниш керак, "Атлетико" бутун мавсумни деярли бир таркиб билан ўтказди, бир ҳафта олдин финалга тенг ўйинда ўйнадилар. Жароҳатлар, мажбурий ўйинчи алмаштиришлар... "Реал"да эса тарикб узунроқ, алмаштиришлар орқали ўйинда бурилиш ясаш имконияти кўпроқ эди ва бундан фойдаланди. Нима бўлгандаям, "Атлетико" бу йил ажойиб мавсум ўтказди. Плейофф форматидаги мусобақаларни ютса бўлади, лекин Испания чемпионлигини қўлга китирганликлари катта натижа. Шундай жамоа ва ҳаракатлар беиз кетмагани ва муҳим совринни ютиб олганликлари билан "Атлетико"ни табриклаш керак. Менимча, келаси йили бу даражада кучли ўйнай олмайдилар. Тағин, ким билади...

Жавоб берилган сана: 26.05.2014 12:27


MILONA
САВОЛ: #115. HALAREAL | 22.05.2014 23:03
0
Noil Lutfullinga va Mirabror Usmonovga savol;

1- Nega boshqa viloyat jamoasi bn poytaxt jamoalari o'ynaganda neytral viloyattan xakam tayinlanmaydi?

2-Agar xakamlarni barchasi Toshkentlik bulsa, mana PFL tuzilganiga shuncha yil utibdiki nega xakamlik tayyorlash markazida isloxat utkazilib boshqa viloyatlik bulgan xakamlar yetkazib berilmaydi?

3-xakamlik tartib qoidalarini nega Angliyadek futbol vatanidan urnak olinmaydi? U yerda FIFA tartib qoidalaridan tashqari "o'yinni buzmaslik, natijaga tasir qilmaslik, insoniy xis'tuyg'u" kabi omillar muhim urin tutadi. Chunki, futbol FIFA yoki UFF uchun emas muhlislar uchun uynaladi. Nega xakamlarga shu kabi qonundan tashqari narsalar urgatilmaydi.

4 - Nega butun dunyo Ravshan Irmatovni farosatiga qoyl qolib turganda boshqa xakamlarimiz undan urnak olishmaydi?

Qisqasi bugun bitta savolga javob oldim. Nega Paxtani stadioni doim bum-bush ekan deb o'ylab yurardim. Mana shunaqa iflos uyini bilan xatto uz muhlislarini ham futboldan bezdirib quygan ekan.

Xolisona ayting qushilasizmi?

Савол берилган сана: 23.05.2014 14:19

ЖАВОБ: 1-2. Биз Испания ёки Туркия эмасмизки, яшаган вилоятга қараб ҳатто ҳакамлар ҳам ашаддий мухлис бўлишса? Футболимиз у қадар оммавий эмас, ҳакамлар бемалол ҳеч кимга мухлислик қилмасликлари табиий ҳол. Кейин прописка Тошкент кўрсатилгани билан, аслида ўша ҳакамлар ичида ҳам вилоятликлар кўп.
3. Англияда ҳакамлар ўйин натижасига таъсир кўрсатмайдилар, деб айтманг энди :)
4. "Пахтакор" стадионининг бўшлигига сабаблар кўп. Фақат жамоадан безиб қолиш билан ўлчамаслик керак.

Жавоб берилган сана: 26.05.2014 12:23


MILONA
САВОЛ: salom akajon sizga savolim Rossiya i butun dunyoda stadionni diskvalikatsiya qilinsa albatta ispot yani video tlevizorda kursatiladi Dinamo nega ispotsiz jarima tuladi?Yoki Babayani gapi yetrlimi nega hakam quruq chiqdi?(men birovni aybini qidirayotganim yuq) Babayan janoblari uzlarining hunarlari haqidayam yozdimikan?Qaysidir yili Samarqandlik muhlis Sarkisyanni toshbilan urgandi lekin hechnarsa bumadi.Ummuan Metallurg bilan uyinda kamida 5.000 odam kirsa 15.000000 sum bulardi.Avvalambor Pfl tuzalmas ekan muxlis yuqola veradi...Iltimos javobim savolsiz qomasin!Pfl jonizga tegdimi?

Савол берилган сана: 23.05.2014 14:03

ЖАВОБ: Салом. Расман, агар ҳакамлик қоидалари бўйича олганда, Шерзоқ Қосимов хато қилмади. Уни жазолаш - мантиқсизлик. Шунчаки, баъзи вазиятларда бошқачароқ қарорларни қабул қилиши мумкин эди, ўшанда ҳам у хато қилган бўлмасди, эътироз ҳам камаярди.

Жавоб берилган сана: 26.05.2014 12:19


AbrorAhmad
САВОЛ: Ас-салому аълайкум!

Қаҳрамон ака "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувини кўрдингизми?

Бу нима? ПФЛми, Пахтакорми, хакамми ёки бамаслахатми?:)))

пс: Бироз хазил аралаштириб жавоб бердим, сиз хам "аралаштириб" жавоб берингчи?

Савол берилган сана: 22.05.2014 05:17

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Мен кўрганим: Ҳакам тажрибасизлик қилди.

Жавоб берилган сана: 26.05.2014 12:17


BARCAMUXLISI
САВОЛ: Salom Qahramon aka

1. Paxtakor Navbahor o'yini haqida nima deya olas? Hakamni qarori o'yinga ta'sir qildimi? Dinamo Paxtakor o'yinida ham shunga o'xshash vaziyat bo'lgandi.

2. Barcelona bilan Manchester Yunaytetdan qanday o'zgarishlar kutyabsiz?

3. Agar Jahon chempionatida Braziliya muvaffaqqiyatli ishtirok etsa Neymar oltin to'pga asosiy davogarlar safiga qo'shilishi mumkinmi? Umuman shu yili oltin to'pga kimlarni asosiy davogar deb hisoblaysiz?

Савол берилган сана: 21.05.2014 23:00

ЖАВОБ: Салом.
1. Пенальти бормиди ёки йўқмиди, буни тортишиш бефойда. Бунақа вазиятларда кимдур қўяди кимдур йўқ. Ҳамма судья пенальти қўйган бўларди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Демак, ҳакамнинг қарори натижага таъсир қилган, ахир пенальти қўймаганда ҳисоб дуранглигича қоларди.
2. Ижобий :)
3. Ҳозирча, Роналду, Суарес, ҳатто Рамос десам ҳам бўлади. Лекин жаҳон чемпионати кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Месси, Неймарларда ҳам имконият бор.

Жавоб берилган сана: 26.05.2014 12:16


Sherzodchik
САВОЛ: Xayrli kun ! Messi o'yinidagi inqirozni nima bilan izohlash mumkin. Messining o'yini Xavi va Iniestaga juda bog'liqligi haqiqatga o'xwaydi.

Савол берилган сана: 21.05.2014 09:52

ЖАВОБ: Менимча, Месси ўзини бироз аямоқда. Жаҳон чемпионати туфайли.

Жавоб берилган сана: 26.05.2014 12:14


Famous
САВОЛ: Салом. Милан инкирозининг сабабини сурамокчиман. Купчилик айтишича, авваллари Берлускони осмон пайтида хаммага босим утказган экан. Хакамлар, ташкилотчилар, амалдорларга. Лекин улардаги Газетта де ла спорт нашри бу нарсаларни бемалол танкид килган экан. Масалан, ортикча вактлар, четлатишлар, турли найранглар булган деб ёзар экан. Лекин шартли Рома ва Чезена уйинида римликлар очик гирром билан ютса хам нашр эътибор килмас экан. Бу нима дегани? Рим жамоаси ютса хуп-хуп, Милан ютса гумбур гупми? Манимча Миланни куролмаганликлари учун хам ёпишиб олган булсалар керак. Чунки Милан жуда куп трофейлар ютиб, бошкаларда хасад уйготган.
Хозир мана Берлускони 16 ёшли товукчани патини юлиб куйгани, ва кетидан анча овора булгани учун Миланга эътибор пасайган, ва шунинг учун хам жамоа синиб колди дейишмокда.
Аввалги Миланнинг уйини кучли эдими, ёки поддержка кучли булганми? )

Савол берилган сана: 21.05.2014 04:16

ЖАВОБ: Шуни, унутмангки, "Милан" нафақат Италияда, балки Европада ҳам ютуқларга эришган. Ўша давр ва ҳозирги таркибларни солиштирсангиз ҳам, ер билан осмонча фарқ бор. Мисол учун, "Пахтакор" худди 2003-04 йиллардагидек, Осиёда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, охирги босқичларгача кураш олиб борганида, унинг ишқибозлари кўпайиб борарди бутун мамлакат бўйлаб. Шунақа йўллари ҳам бор :)

Жавоб берилган сана: 26.05.2014 12:13


Famous
САВОЛ: Умуман олганда Евролига финали сизга ёкдими?
Севилья дарвозабонининг пенальтилар сериясидаги харакати, яъни туп тепилмасдан дарвозадан илгарилаб кетиши хакида нима дейсиз? Бу нотугрику. Нега зарба кайта амалга оширилмайди?

Савол берилган сана: 20.05.2014 02:48

ЖАВОБ: Ёқди. Ҳисоб очилмаган бўлса ҳам, жуда очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлди. Таркибдаги номлар, маҳорат жиҳатидан "Бенфика"нинг бироз кучлироқлиги билинди, "Севилья" эса Ла Лиганинг бошқа ўртамиёналари сингари, юқори савиядаги рақибга қарши, ҳар ҳолда кўпроқ майдонга тушади (Реал ва Барселона) ва бир бош баланд сакрашни билади.
Пенальтига келсак, манимча, ҳакам футболчининг ғаракатига кўпроқ эътибор қаратди. Тўп тепилишидан олдин футболчи ҳам бир неча бор паузага йўл қўйгани дарвозабонни шундай ҳаракатга ундади.

Жавоб берилган сана: 20.05.2014 10:44


Famous
САВОЛ: Салом. Конте ва Бенитес можароси хакида эшитгандирсиз? Эслатаман, Бенитес Контега португал клубларини кандай ютишини билиб маслахат беришга тайёр эканлигини айтади. Конте эса буни нотугри тушуниб, Бенитесни "у узини эпласин, мен хам биламан кандай ютишни" деб оммавий калака килади. Кейин узр сурайди.
У холатда менимча Бенитес тугри маънода айтган эди. Мана окибат, Ювентус Бенфикадан утолмади. Энди Контенинг узи хурматини йукотди.
Шунга сиз кандай изох берардиз?

Савол берилган сана: 20.05.2014 02:45

ЖАВОБ: Салом. Умуман олганда, мағлубиятга учраган жамоа мураббийи ёки ўша жамоага мухлис бўлган журналистларнинг рақиб тактикасидан нолишига тушунмайман. Айниқса, бунақа форматда...

Жавоб берилган сана: 20.05.2014 10:40


MILONA
САВОЛ: Aka maqola yozsam qanday saytga topshirsam buladi?maqul busa quyishsa xursand bulardim Pfl haqida...

Савол берилган сана: 18.05.2014 00:00

ЖАВОБ: Олимхўжа Бўроновга мурожаат қилинг.

Жавоб берилган сана: 19.05.2014 11:36


MILONA
САВОЛ: Salom Aka nega kam namo siz Uzi Nega Uzbda konfrenciya yuq.Ummuan Mukammal sayt yuq Championt.asia sal yaxshiroq boshqalari nol aka bitta siz faol ediz vaqtiz yuqmi deyman...

Савол берилган сана: 17.05.2014 23:57

ЖАВОБ: Салом. Камнамолигимнинг сабаби, саволлар камайиб кетди. Мен ҳамма саволга жавоб беряпман :)

Жавоб берилган сана: 19.05.2014 11:36


MILONA
САВОЛ: Salom Deylik siz Uzb Treneri i siz Jch ga opchiqtiz Brazil da qaysi 23ta futbolchilarni opketardiz faqat aniq javob bulsa yaxshi bulardi.

Савол берилган сана: 17.05.2014 12:37

ЖАВОБ: Салом. Билмадим, мен сизга ҳозир фақат фамилияларни беришим мумкин, нима ўзгаради? Албатта, агар терма жамоа мураббийи бўлганимда, билимим ҳам, футбол қарашларим ҳам, баъзи футболчилар ҳақидаги маълумотларим ҳам минг баробар кўпроқ бўларди. Яъни сизга ҳозир беришим мумкин бўлган таркаибдан бошқача таркиб тузган бўлардим :)

Жавоб берилган сана: 19.05.2014 11:35


DavronP
САВОЛ: ЖАВОБ:
"Юнайтед"га тўртта ҳимоячи, битта марказий ярим ҳимоячи ва қанот ярим ҳимоячиси керак. Нани, Янг, Эвра, Фердинанд, Робин ван Персиларни сотвориш керак :)
2. Кўрамиз.
======================================================
Салом! Гапларизга кушиламан. Лекин Эвра борасидамас. Хозирги пайтда Эврани позициясида Эврачалик актив уйин курсата оладиган футболчи МЮ да ва Трансфер бозоридаям камрогдек гуё. Эврани уйинидаги сустликни МЮ бн руй берган "инкирозга" боглашимиз мумкин.

Савол берилган сана: 13.05.2014 16:29

ЖАВОБ: Эвра баъзи ўйинларда олдинда яхши ҳаракат қилди, лекин аксарият ҳолларда, ҳимояда улгурмади. Англияда қанот ҳимоячиларига катта босим тушади, Эвранинг эса ёши ўтиб бормоқда. Мен сотилиши керак деганда, Эвранинг ушбу мавсумда кўрсатган ўйинига нисбатан эмас, мана шуни назарда тутгандим.

Жавоб берилган сана: 19.05.2014 11:34


zimmer
САВОЛ: Ассалом алейкум. МЮда хужум ортида уйнайдиганлар купайиб кетди. Руни, Мата, Кагава. Пауэлл бн Лингард хам, агар асосий жамоага чакирилса. Лингард 21дан утди. Пауэлл эса бу мавсум Уиганни энг яхши уйинчиси булди. Икковиям кейинги мавсумда асосий жамоага кушилишга хакли менимча. Келадиган мураббий буни кандай хал килади ?

Савол берилган сана: 10.05.2014 11:18

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Пауэлл ва Лингард ҳақида гапиришга ҳали эрта. Таркибдаги жойлашувга эса ҳаддан ташқари катта баҳо бермаслик керак, асосийси мураббий томонидан вазифаларнинг тақсимланиши ва мос ўйинни шакллантира олиш. Бу борада 2-3 марказий ярим ҳимоячи кўп эмас. Руни олдинроқдаям ўйнаши мумкин, Мата масалан Челсида Азар, Оскарлар билан бирга майдонга тушган, "Бввария"ни қаранг, бир амплуада нечта футболчи бор... Чемпион жамоада 11 тадан кўпроқ футболчи бўлади, ҳамаси мураббийнинг ўз қарорларини футболчиларга тушунтира олиши ва вазиятнинг муҳитга салбий таъсирини олдини олиш.

Жавоб берилган сана: 12.05.2014 11:16


Gayratbek
САВОЛ: Ассалом.
1. Атлетико Байер 2002 ни холига тушиши мумкинми? Яна охирги тур Барса бн экан.
2.

Савол берилган сана: 02.05.2014 17:15

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Ьилмадим, ҳар нарса бўлиши мумкин. Лекин "Атлетико" икки ўйинни ютса, муддатидан олдин чемпионга айланади. Улар буни қўлдан бой беришмаса керак.

Жавоб берилган сана: 02.05.2014 17:20


zimmer
САВОЛ: Ассалом алейкум. Гиггзга Катта Невиллни яхшигина ёрдами тегарди. Гиггз уни Англия тж.да ишлаётгани ун чакирмадимикан ? Ван Гал хам характери огир тренер. Руни булса, аразчи. Ван Гал мос келармикин МЮга ? САФ пайтидаги уйинларга урганиб колгандик. МЮ факат галаба козонмасди, мухлисларниям уйларди. Энди кадри билиниб, одам согиняпти ушанака уйинларни. Гиггз олдинги МЮни кайтаролармикин ?

Савол берилган сана: 27.04.2014 00:48

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Манчестер Юнайтед" учун мураббийлар Рунининг характерига биноан танланмайди ва бу тўғри. Ван Галга келсак, айнан бугун Манчестерга юқори ўринлар учун кураша оладиган ва шу билан бирга янги жамоани пойдеворини қура оладиган топ мураббий керак. Луи ван Гал мана шу талабларга жавоб берадиган мураббийлар ичида олиб келиш осонроқ бўлган вариант. Анчелотти ҳам, Клопп ҳам ўз жамоаларини тарк этишларига ишониш қийин.
Гиггзнинг келаси йилга қолиши ҳам жуда чиройли бўларди, балки мухлислар ҳам буни орзу қилар. Лекин, биз бу ерда шунчаки истаяпмиз холос, бу вазиятга пул сарфлаётганлар, пул йўқотадиганлар иккинчи йил таваккал қилмасликлари шубҳасиз. Гиггз нима бўлганда ҳам, ҳали етарли тажрибага эга эмас. Балки кўпчилик айтаётгандек, ундан Гвардиола чиқиш мумкин, лекин ҳозир вақти эмас. Икки йил қаторасига ЕЧЛ дан четда қолиш катта йўқотишларга олиб келади.
Қачондир "МЮ"ни бошқариш имконияти Гиггзда яна бўлади. Ван Гал билан шартномага банд сифатида Гиггзнинг ҳам штабдан жой олиши киритилгани ҳам бежизга эмас. Режа бўйича ван Гаал кучли, рақобатбардош жамоага пойдевор қўяди, "Юнайтед"ни юқори ўринларга қайтаради ва балки 2-3 йилдан сўнг Гиггзга топширади. Бу жиҳатдан Гиггзнинг ҳозирги 1 ойлик фаолияти ҳам жуда муҳим тажриба.

Жавоб берилган сана: 28.04.2014 13:06


Timuray
САВОЛ: Динамо-Пахтакор уйинида булдим, бутун учрашув давомида жамоалар деярли тенг уйнаб келдилар динамонинг асосий 4-нафар уйинчиси уйинга тушмаган булса хам уларни уринбосарлари узларини жуда яхши томондан курсатиб номдор ракибга буш келмадилар,ЛЕКИН бутун учрашув давомида куриниб туруди ТОШКЕНТЛИК "хакам" марат исмоилов пахтакорга оз булса хам ен босиб турди ва узининг харакатлари билан ман шу ерда болалар деб дегандай сезилди ва биринчи булимга 1-секунд хам кушмаган хакам иккинчи 2-булимга 5-дакика кушди,майли 5 дакика утди 2-та узгариш булди яна 1 минут,хамма мухлислар бакир-чакир 7 дакика утияпти жим 8-дакика жим ва нихоят гол,энди мухлислар уйлаб куринлар Динамонинг еш уйинчилари футболга энди кириб келаётган еш уйинчилари эртага бошка жамоалар билан уйнаганда нима деб уйлашади?шунча югурдик уйнадик харакат килдик жарохат оламан деб куркмай узимизни тупга ташладик лекин барибир Тошкентлик жамоа узининг тошкентлик хакамлари билан келади ва ютиб кетади,КАНАКА КИЛИБ ФУТБОЛ БИЗДА РИВОЖЛАНСИН,БУ ХОЛАТ БИРИНЧИ МАРТА БУЛАЕТГАН ЭМАС ХАР ДОИМ ВИЛОЯТЛАРДА ТАКРОРЛАНИБ КЕЛАДИ,НИМА КЕРАГИ БОР УЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧЕМПИОНАТИ УТКАЗИБ КОЛСИНЛАР ЖАНОБЛАР.
Майли пахтакор ютди бу уйинда динамо 3 очко олмаслик билан хеч нарса узгармайди уша-уша уртамиена жамоа булиб колади,мухлислар чи улар стадионни тулдириб утиришди тошкент жамоалари хар уйнда ютса хам 1253-дан зиед мухлис келмайди уларнинг стадионига, бизда утган бунедкор билан уйинда стадион лик тулган ва ташкарида 5000 мухлис колиб кетган ютказишга карамай бу уйин деярли стадион тулди,футбол узи мухлислар учунми еки бабаянни амбициялари учунми,бечора хакам хар бир динамо тарафига чалинган хуштагдан кейин куркиб бабаянга караб куяди у эса албатта сукиб куяди,кандй килиб мухлисларни стадионга кайтариш керак деб мавсум бошларида мажлислар утгазган федерация, узлари минглаб еш мухлисларни кальян барларга ва компьютер хоналарга жунатмокда, чунки компьютер уйинда АДОЛАТ БОР бизнинг футболда эса ЙУК.
Шу вазитта сизнинг муносабитингиз ва фикрингизни билмокчи эдим Кахрамон ака?

Савол берилган сана: 26.04.2014 20:25

ЖАВОБ: Очиғи, мен ўйинни кўрмадим, бирор нарса дейишим қийин. Лекин сиздаги бу эмоция билан сизни табриклайман. Шунда одам кирибди, келаси ўйинда яна киради. Агар гап фақат натижада бўлганда, Тошкентдаги ўйинларда стадионлар тўлиб кетган бўларди. Демак, "Динамо" мухлиси эканиздан фахрланаверинг. Адолатсизлик қилганлар эса, жавоб беради бир кун барибир.

Жавоб берилган сана: 28.04.2014 12:59


Indzaghi
САВОЛ: Салом! Кахрамон ака сизга саволим оддийгина, очигини айтинг МЮдан Моесни кетиши сизни хурсанд килдими ёки...?

Савол берилган сана: 23.04.2014 10:15

ЖАВОБ: Cалом. Нега хурсанд бўлиш мумкинлигини аниқ айтишим қийин, балки кейинги тренер яхши натижаларга эришиб, бу қарор ўзини оқлар. Шунга умид қиламан ҳар ҳолда. Лекин хафа қиладиган тарафини айтишим мумкин - "Манчестер Юнайтед" бир йилда тренер алмаштириб ташлайверадиган бошқа жамоаларга ўхшаб қолишини истамасдим. Янги тренер узоқ вақт ишлашини тилайман.

Жавоб берилган сана: 23.04.2014 10:19

 

‹ First  < 7 8 9 10 11 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.