21/12 00:45 | Верона | 0-1 | Милан | ||
21/12 01:00 | Жирона | 3-0 | Вальядолид | ||
21/12 17:30 | Астон Вилла | 2-1 | Манчестер Сити | ||
21/12 18:00 | Хетафе | 0-1 | Мальорка | ||
21/12 19:00 | Торино | 0-2 | Болонья | ||
21/12 20:00 | Брентфорд | 0-2 | Ноттингем Форест | ||
21/12 20:00 | Ипсвич | 0-4 | Ньюкасл | ||
21/12 20:00 | Вест Хэм | 1-1 | Брайтон | ||
21/12 20:15 | Сельта | 2-0 | Реал Сосьедад | ||
21/12 22:00 | Женоа | 1-2 | Наполи | ||
21/12 22:30 | Кристал Пэлас | 1-5 | Арсенал | ||
21/12 22:30 | Осасуна | 1-2 | Атлетик Бильбао | ||
22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | 5-0 | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | 2-2 | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | 0-0 | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | 0-3 | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | 0-3 | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | 0-0 | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | 2-1 | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | - | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | - | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | - | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | - | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | - | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | - | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | - | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе |
MILONA |
САВОЛ: Akajon aytib quuing iltimos Angilya:Italy uyini sharxlaganlarga markaziy uyinlarni berishmasin!Umman Rossiya dan jon dep kurardimu mening uyimda Uztelecom Ular esa Sport 1da UZHD quyishgan va 5sk orqaqa beriyapti majbur Sport Tvdan kuraman bu2 ta sharxlovchi bumadi tugrisi xafa bumasinlar ammo TV xalq uchun omad ularga Савол берилган сана: 16.06.2014 04:13 |
ЖАВОБ: :)) Жавоб берилган сана: 17.06.2014 12:28 |
MILONA |
САВОЛ: Menimcha Angliya Japon gruxdan qolishdi umuman Uzb qoyoqdagi 1ta gol Jch dan qolgani haliyam alam qiliyapti shular haqida fikriz va 03:00 00:00dagi uyinlari jonli kuriyapsizmi?shaxsan men yuq bulsa kerak dep uylardim:d Савол берилган сана: 16.06.2014 04:05 |
ЖАВОБ: Англияда имконият ёмон эмас. Ҳаммаси ўз қўлида, қолган икки ўйинни ютса, кифоя қилади. Япония ҳам. Жавоб берилган сана: 17.06.2014 12:30 |
MILONA |
САВОЛ: Salom Ermatovning 6 Uyini xaqida fikringiz hato bulmadi manimcha Menga yoqti Савол берилган сана: 16.06.2014 03:59 |
ЖАВОБ: Салом. Аҳа, яхши ҳакамлик. Жавоб берилган сана: 17.06.2014 12:28 |
raulblancos |
САВОЛ: assalomu alaykum Qahramom aka.Ispaniya haqidagi fikrlarizni bildirsangiz 1 turdagi mag'lubiyatdan söng köpchili ulani favoritla safidan chiqarib yubormoqda...nima deb öyles balkim klublardagi charchoq bilinib qolmayaptimikan Савол берилган сана: 16.06.2014 00:27 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Чарчоқ испанларда бошқалардан кўпроқ бўлиши шубҳасиз, лекин бу ҳолат биринчи турданоқ эмас, кейинроқ бўй кўрсатиши керак, аслида. Муаммо бошқа жойда. Айни таркиб билан узоқ вақт ўйнаб, ютмоқчи бўлган Германия-94, Франция – 2002, Италия – 2010 ни эслаш мумкин, бу ерда савол, мағлубият сабабларини ахтариш эмас, вазиятни ўнглаш учун, уларга ўхшамаслик учун ечимлар борми, шуниси қизиқ. Бир футбол мутахассиси испанларни “ов мушугидан уй мушугига айланиб қолиш” ҳолатига ўхшатди. Футболда “ўйнашни билиш” ва “ўйнаш” орасида катта фарқ бор. Ўйнашни билиш – тўпга эгалик қилган пайтда ҳаракатланиш, тўп билан муомала қилиш, уни назорат қилиш, комбинациялар ташкил қилиш ва ҳоказо. Ўйнаш – тўпсиз ҳолатда ҳам ҳаракат қилиш, тўпни қайтариб олиш учун курашиш. Шубҳасиз. Испания ЖЧ да энг “ўйнашни биладиган” жамоа ҳисобланади. Лекин “ўйнаш” борасида муаммолар бор. Голландия билан ўйинда эътибор берган бўлсангиз, Испания деярли тўп учун шиддат кўрсатмади, юқоридаги ўхшатишга қиёсан айтганда, “овга чиқмади”. Бугунги Испания айнан мана шу жиҳати билан тўрт йил олдингиси билан фарқ қилади. Дел Боске эса, эскирган жамоага айнан мана шу хусусиятни беришга кечиккандек, гўё. У асосий таркибга Алба, Бускест, Хавиларни тушираётганда, уларнинг “ўйнашни билиш” хусусиятига урғу бериб юборди, “ўйнайдиган”ларни захирада қолдирди. Бу гуёки асосларни натижага қамашга ўхшайди, тўғри, испанлар ҳисобда олдинда боришди, уни сақлаб қолишлари ҳам мумкин эди. Аммо бу муаммо барибир, кейинги ўйинлардан бирида чиқши мумкин эди. Масалан, худди шу ҳолатни 2 йилдан бери “Барселона”да кузатмоқдамиз. Энди Дел Боске олдида икки йўл турибди. Биринчиси, таркибда овчилик хусусиятини ошириш, мавсум давомида “ўйнаган”, кўзи ёнган футболчиларни асосийга тушириш. Масалан, Хави ўрнига Иньеста қайтарилиб, қанотга Навас қўйилади. Бускест Коке билан алмаштирилади, Албани ўрнини Хуанфран эгаллайди, Мата туширилади ва ҳоказо. Иккинчиси, худди тўрт йил олдингидек, футбочиларни йиғади ва “Сизларга ишонаман, вазиятни ўнглайсизлар ва кейинги ўйинларда ютасизлар” деган ва Испания жаҳон чемпиони бўлганди. Лекин эътиборга олиш керакки, ўшанда Испания деярли шу таркибда эди, ҳозир бу футболчилар 4 йил олдингидек “оч мушук” эмаслар. Тўрт йилга қаридилар ҳам. Улғаймадилар, айнан қаридилар. Голландияга қарши ўйинни ўша Швейцариядан учралган мағлубиятга солиштириб бўлмайди. Жавоб берилган сана: 17.06.2014 13:36 |
Indzaghi |
САВОЛ: Салом! Сиз хам Италия мухлиси экансиз. Кечаги уйин (Англия билан) менга ёкди. Жудаям эркин харакат килишди Италияликлар, айникса Пирло супер уйнади. Айтингчи Италия Евро2012даги холатни кайтариб финалгача бора оладими? (Албатта Жч билан Евро фарк килади)Хар холда мен шунга ишоняпман. Сизни фикриз хам мен учун кизик. Савол берилган сана: 15.06.2014 20:21 |
ЖАВОБ: Салом. Энди битта тур ўтди, жавобим оддий бўлади: Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Умуман олганда Италия анча мувозанатли таркибга эга. Узоққа борса бўлади, лекин ҳар қандай босқичда ютқазиши ҳам мумкин. ЖЧ-2006 дан фарқли равишда, бугунги таркибда Каннаваро, Тотти ўлчамидаги футболчилар кам. Жавоб берилган сана: 17.06.2014 12:27 |
bankirnps |
САВОЛ: Сайтни тепа кисмида ТВ-Онлайн ёзуви бор, нима у ишдамайдими? Жавоб у-н рахмат. Савол берилган сана: 13.06.2014 09:37 |
ЖАВОБ: Келажакда ишлаб қолса керак. Жавоб берилган сана: 17.06.2014 12:19 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom Qahramon aka Futbol haqida savol bermoqchimasman ) Turk yozuvchisi Rashod Nuri Guntekinning "Choli qushi" romanini o'qiganmisiz. O'tkir Hoshimovningchi asarlari sizga yoqadimi? Eng sevib o'qigan asariz? Umuman olganda qanday janrdagi kitoblar yoqadi? Савол берилган сана: 12.06.2014 23:59 |
ЖАВОБ: Салом. Аҳа "Чолиқуши"ни ўқиганман. Мазза қилиб ўқиганман дея олмайман, сюжет линиясидан кўра, кўпроқ ўтган аср бошларида Туркия муҳит яхши тасвирланган. Ўткир Хошимовнинг ҳамма асарлари менга ёқади. Умуман ўзбек адибларининг ҳамма китобларини мазза қилиб ўқийман. Чет элдан "Крестний отец" ёққан. Кўп жаҳон классикларини ўқиганда негадир зерикаман :) Жавоб берилган сана: 17.06.2014 12:24 |
AZIZXAJIEV |
САВОЛ: Спорт тв жч очилишни олиб берадими?соaти?рахмат! Эл.почта: Aziz1956@list.ru. Савол берилган сана: 11.06.2014 16:14 |
ЖАВОБ: Олиб беради. Қачон бўларди, шу 23.30 ларда бўлса керак-да. Умуман буни билиш учун менинг конференциямдан аниқроқ ва осонроқ вариантлар бор эди сизда. Жавоб берилган сана: 11.06.2014 18:37 |
MILONA |
САВОЛ: Sam Cityga ohirgi bor qanchon bugansiz?Va qachon kelmoqchisiz?Kesaiz Uyimzdan joy berib Juda yaxshi kutub olaradik.Avgustda 8oy xorichda bup kelaman 8dan keyin qachon kelsaiz bemalol murojad qiling menga Odnoda profilim Орзу Усмонов... Савол берилган сана: 10.06.2014 15:34 |
ЖАВОБ: Набиқ қилса, албатта. Самарқандга охирги марта 1990 йилнинг ёзида борганман. Бувим (дадамнинг онаси) аслида самарқандлик. Ўша йили 9-12 яшар 5 неварани олиб, бир ўзлари поезда Самарқандга оборишган ва ота юртларини айлантириб келишган. Нега бундай қилганларини ўшанда ҳеч ким тушунмаган, лекин орадан уч ой ўтиб вафот этганларида пайқашган бошқалар... Жавоб берилган сана: 11.06.2014 15:17 |
MILONA |
САВОЛ: Siz qaysi futbolchilar murabbiy qarori ila JCH ga bormagani xayron qoldirdi masalan meni Kaka,Adriano,Moura,Donovan,Dumbiya,Lorente hayron qoldirdi Va ayniqsa Toress omadli ekanini yana malum buldi Савол берилган сана: 10.06.2014 15:25 |
ЖАВОБ: Лукас Моура ва Думбиа. Торрес Испаниянинг бугунги таркибига кўпроқ мос. У тўпсиз ҳам жуда актив ҳаракат қилади, комбинацияларда қатнаша олади, яхши прессинг қилади, бу футболчилар билан анчадан бери ўйнаб келмоқда.. Льорентега нисбатан буни айтиш қийин. Жавоб берилган сана: 11.06.2014 15:14 |
MILONA |
САВОЛ: Salom Aka xayronman Dinamo std da suv ichimlik semechka quyilmidi umuman muxlislarga sharoyit quy Nima emish bakalashka bilan urar ekan eh axmoqlar std tula tosh uradigan odam baklashga qidirib yurmidi Futbol menimcha shaxsiy biznes bulgan muxlislar uchun emas akajon iltimos bu axmoqlar haqida Z.Qosimovdek portlaydigan maqola yozing . . Савол берилган сана: 10.06.2014 15:20 |
ЖАВОБ: Салом. Ҳа, балки Жавоб берилган сана: 11.06.2014 15:11 |
yakkabagcha |
САВОЛ: Salom Qahramon Aka!Javoblariz uchun juda mittatdorman Rahmat!Savol: Argentina Braziliya maydonlarida ko'p ham yaxshi o'yin korsatmagan Umuman Argentinani JCH dagi bu galgi imkoniyatlari haqida nima deya olasiz?2. Italiya futboli havosidan bahra olgan murabbiy Xojsonni imkoniyatlariga shubha qib qo'yibsizu. Hali ko'ramiz:-) Савол берилган сана: 09.06.2014 20:01 |
ЖАВОБ: Cалом. 1) Имконият ёмон эмас. 5-6 жамоа қатори. 2) Кўрамиз. Жавоб берилган сана: 11.06.2014 15:11 |
DINAZAVR |
САВОЛ: Devid Bekxem MYU uchun umrbod o'ynaganda Bekxem va MYUning kelajagini qanday tasavvur etardingiz? Савол берилган сана: 08.06.2014 02:34 |
ЖАВОБ: Cаволни яхши тушунмадим. Бекхэм клуб келажагини ўзгартириб юборадиган даражадаги футболчи эмасди... Жавоб берилган сана: 09.06.2014 10:48 |
Famous |
САВОЛ: Янги версия кийнамокда. Моб версиядан кириб бумаяпти. Бу вактинчами, кейинрок созланармикин? Ёки бори шуми? Булдими? П. С. Илтимос, сизам паролни унутиб куйманг ) Савол берилган сана: 07.06.2014 01:56 |
ЖАВОБ: Албатта, янги версия олдинга ташланган қадам, қулайликларни кўпайтириш учун қилиняпти. Шунинг учун бу якуний вариант дейиш хато. Мухлислар фикри, таклифлар ва муносабат ўрганилиб, ноқулайликларни бартараф этишга ва янгиликлар жорий қилишга ҳаракат қилинади. Жавоб берилган сана: 07.06.2014 13:08 |
DINAZAVR |
САВОЛ: Салом Кахрамон ака. ЧЛ- 2008 финали. Унда МЮ б-н Челси учрашган. Пенальтилар сериясидаги сунгги зарбага Жон Терри якинлашмокда. Ушанда сиз кандайдир муъзиза юз беришига ишондингизми ёки МЮнинг маFлубиятигами? Савол берилган сана: 06.06.2014 17:13 |
ЖАВОБ: Салом. Террининг қоқилиб кетиши муъжиза эмаску?) Албатта, умид энг охирида ўлади. Жавоб берилган сана: 07.06.2014 13:12 |
BankLeoo |
САВОЛ: Савол берилган сана: 06.06.2014 14:01 |
ЖАВОБ: Ҳа, бу асарни ўқиганман. Саид Аҳмад ёзган, адашмасам. :) Жавоб берилган сана: 07.06.2014 13:12 |
elmus |
САВОЛ: Ассалому-алайкум Кахрамонака, Шухратакага савол йуллагандим нимагадир жавоб йуй. Конференцияга кирмай куйганми Савол берилган сана: 03.06.2014 12:47 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Сўрадим. Конферецияга киролмас экан, паролини эсдан чиқариб қўйибди. Жавоб берилган сана: 04.06.2014 13:26 |
Famous |
САВОЛ: Бельгия термасидан юкори натижалар кутиш мумкинми? Таркиби хавас киларли даражада. Савол берилган сана: 02.06.2014 19:28 |
ЖАВОБ: Ҳа, таркибда жуда кўп яхши футболчилар жамланишган. Юқори натижа деганда, айтайлик, чорак финал ҳам жуда яхши баҳоланиши мумкин. Лекин баъзиларнинг Бельгияни ҳатто фаворит қаторига қўйишаётганига қўшилмайман. Ҳа, таркибда эл таниган, қизиқарли, эътибор беринг қцизиқарли футболчилар кўп, аммо ҳақиқатан топ савияда ўйнаётганлар Компани, Азар ва Куртуа холос. Қолганлар кўпроқ ўртамиёналарда ўзларини кўзрсатмоқдалар ёки келажаги порлоқ деб айтимоқда холос. Бельгия ҳақида гапирилганда, кўпроқ, 4 йил олдинги КотДвиуар эсга келяпти, "о мана бу ўйинчи ҳам ўшетда экану", "ие, фалончиям бор экану" деб катта эҳғтирос билан гапирилиши мумкин, лекин бу эҳтирослар жамоа КотдиВиуар бўлгани учун, тўғрими? Айтайлик, камида 7-8 жамоанинг бутун таркиби шунақа топ футболчилардан тузилган. Испания ёки Португалия таркибини ўқинг ва худди шунақа усулда баҳолаб кўринг, кучли улар ҳам :)) Жавоб берилган сана: 03.06.2014 10:47 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom jahon chempionatidaga ham sanoqli kunlar qoldi siz qaysi terma jamo uchun muxlislik qilasiz.Masalan man Angilyaga bu yil ulardan nimadur kutsa boladimi. Савол берилган сана: 02.06.2014 00:45 |
ЖАВОБ: Cалом. Мен анчадан бери Италия терма жамоасига мухлислик қиламан. 2) Билмадим. Рой Хожсонни унчалик кучли мураббий деб ўйламайман. Жавоб берилган сана: 02.06.2014 14:02 |
MILONA |
САВОЛ: futbol sharhini kurdizmi?birinchi mehmoni qayerdan topishdi Alisher edimi oti?2chi sariq kartochkani birinchisi borligini bilmasdan berdi deydi Zafar aka esa yuq kurib turganizdek qaytnomaga qaramay berdi demak bilardi desa yana yonini oladi uzi shunaqalar jonga tegdi biron vaziyatga xatoga yul quymadi deydi Olloh Olloh faqat shular bilarkan futbolni boshqalar yomgirdan chiqan quziqori ekanda.Kundan kunda UZB stadioniga ishqiboz kamaymoqda vaqti kelib Xojiboy aka(Olloh rahAmt qilSin) aytganlaridek Patakor bilan birontasi uynasa tribuna bumbush buladi.Aka sizam ayting bunaqa futbol sizga kerakmi?masalan man uchun -0 javob uchun rahmat Савол берилган сана: 28.05.2014 12:41 |
ЖАВОБ: Бир йилдан бери "Футбол шарҳи"ни кўрмай қўйганман. Нафақат принцип юзасидан, шунчаки, менга қизиқ эмас заррача у ердаги гаплар. Жавоб берилган сана: 28.05.2014 13:06 |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|