21/11 18:00 | Пахтакор | 0-2 | ОКМК | ||
22/11 16:00 | Нефтчи | - | Насаф | ||
22/11 18:15 | Қизилқум | - | Навбаҳор | ||
23/11 01:00 | Хетафе | - | Вальядолид | ||
23/11 15:00 | Олимпик | - | Бунёдкор | ||
23/11 17:15 | Андижон | - | Динамо | ||
23/11 17:30 | Лестер | - | Челси | ||
23/11 18:00 | Валенсия | - | Бетис | ||
23/11 19:00 | Верона | - | Интер | ||
23/11 20:00 | Борнмут | - | Брайтон | ||
23/11 20:00 | Арсенал | - | Ноттингем Форест | ||
23/11 20:00 | Астон Вилла | - | Кристал Пэлас | ||
23/11 20:00 | Эвертон | - | Брентфорд | ||
23/11 20:00 | Фулхэм | - | Вулверхэмптон | ||
23/11 20:15 | Атлетико | - | Алавес | ||
23/11 22:00 | Милан | - | Ювентус | ||
23/11 22:30 | Манчестер Сити | - | Тоттенхэм | ||
23/11 22:30 | Лас-Пальмас | - | Мальорка | ||
23/11 22:30 | Жирона | - | Эспаньол |
MILONA |
САВОЛ: Uzım BARSA. ashadıy muxiısı no Suarez kelıshı yoqmayaptı Axır MESSI NEYMAR SUAREZ bırjamoada bu aql bovar qıimaydı shundaymı? Савол берилган сана: 03.07.2014 10:59 |
ЖАВОБ: Суарес яхши ҳужумчи, "Барселона"га катта фойда келтириши шубҳасиз. Жавоб берилган сана: 03.07.2014 11:26 |
MILONA |
САВОЛ: Assalomu aleykum Ramazan Muborek aka sızga va oilangızga va barcha qardoshlarga 2dunyo va baxtı va barcha tılaklar Савол берилган сана: 03.07.2014 10:56 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Раҳмат, сизга ва конференциянинг бошқа ташрифчиларига ҳам шу тилаклар бўлсин. Жавоб берилган сана: 03.07.2014 11:25 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom Qahramon aka 1. Yaqinda MUZ JANOBLARI FIFA TOMONIDAN TAQDIRLANDI (QANDAY SOVRINLIGI ESIMDA YO'Q). Qaysi xizmatlari uchun degan savol tug'ulyapti??? 2. Rus saytlarida ham faoliyat olib borishni o'ylab ko'rmaganmisiz? Manimcha sizni iqtidoriz yetarli, u yerda ham jahon futboli haqidagi tahliliy, qiziqarli maqolalariz bilan ko'rinish bwrib tursayiz manimcha ko'pchilini e'tiboriga tushsayiz kerak. Ko'plab yozgan maqolalarizni o'qib shu fikrga keldim. ? Савол берилган сана: 01.07.2014 22:46 |
ЖАВОБ: Cалом. 1. Билмадим. Бир четдан қараб кўринг, сўнгги йилларда ёшларимиз мунтазам жаҳон чемпионатларида иштирок этишяпти ва натижалар ҳам ёмон эмас. Бир нечта стадионлар қурилди, қарорлар чиқарилди. Тан олиш керак, давлат билан ҳамкорлик қилиш бўйича ЎФФ яхши ишлайди. Бу ёмонми, яхшими, бошқа масала. ФИФА шуларни назарда тутган бўлишиям мумкин. 2. Йўқ, ундай деб ўйламайман. Кейин рус тилини мақола ёзадиган даражада билмайман. Жавоб берилган сана: 03.07.2014 11:25 |
asabirdjanov |
САВОЛ: Assalomu Alaykum, Qahramon aka, savolim Tiago Alcatara haqida: 1. U haqida qanday fikrdasiz? Qobiliyatini qanday baholagan bo'lardingiz? 2. U oxirgi mavsumlarda charchab qolgan Xaviga munosib o'rinbosar va keyinchalik jamoaning asosiy figuralaridan biri bo'la olishiga ishonarmidingiz? Barsa uni sotib xato qildi deb o'ylaysizmi? 3. Nima sababdan Guardiola uni o'zi bilan olib yuribdi? Keyingchalik Pep uni o'zining boshqa jamoalariga ham olib o'tishi mumkin deb hisoblaysizmi? 4. Tiago Oltin To'pni yutib olish potensialiga egami? Савол берилган сана: 01.07.2014 09:56 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. Ўзининг ёш тоифасида Европанинг энг яхши футболчиларидан бири. Бу фикр эмас, факт, ўтган йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатини эсланг. 2. Бўлиши мумкин эди. Менимча, Алкантара буни кутишни истамади. Топ жамоанинг асосий таркибида мунтазам майдонга тушиш вақти келганини ва кейин кеч бўлишини ўйлади, чамамда. 3. Пеп янги жамоага келди. Ўз услубини тушунадиган ва синовдан ўтган футболчи керак эди. Алкантара Манчестерга деярли келиб бўлганди, Пеп уни ёнига чақирди. Албатта, Тиаго устозининг ёнига кетди. 4. Йўқ менимча. У кўпроқ систематик футболчи, жамоа ўйинида муҳим фигуралардан бири бўлади лекин Олтин тўп кўпинча ҳужумни бошловчилар эмас, ҳужумни якуний қисмида фаол бўладиган позиция эгаларига тегяпти. Жавоб берилган сана: 01.07.2014 12:23 |
raulblancos |
САВОЛ: salom Qahramon aka.Yaqin yillar ichida köplab terma jamoalarning uroveni tenglashib boryapti köplab istedod egalari futboli endi rivojlanayotgan davlatlarda ösishyapti.shu haqida fikrizi bilmoqchi edim.xususan bu narsani jch da (kolumbiya chili meksika kosta-rika belgiya aqsh)misolida kurishimiz mumkin Савол берилган сана: 30.06.2014 01:41 |
ЖАВОБ: Cалом. Бу ҳар доим, жаҳон чемпионатлари пайтида айтиладиган гаплар. Қисман, бу фикрда жон бор, сабаби, футбол бизнесга айланди, скаутлар дунёнинг турли бурчакларидан ёш талантларни Европага олиб келмоқдалар. Жазоирлик футболчи ҳам, Германия терма жамоаси ўйинчиси ҳам деярли бир хил шароитда, бир хил савиядаги турнирларда тажриба тўпламоқдалар. Бундай ҳолатда эса, Жазоирнинг имконияти ошади. Чунки унинг вазифаси аниқ - ютқазмаслик. Ҳимоя яхши ташкил қилинса, гол уриш қийин, терма жамоа эса клуб эмас, ҳар қандай ҳимояни ёриб ўтадиган ўйинни ташкил қилиш учун етарли вақт бўлмайди, одатда. Жавоб берилган сана: 01.07.2014 12:19 |
Bileo |
САВОЛ: Shunchalik futbol bilimdonimisiz? Савол берилган сана: 29.06.2014 09:02 |
ЖАВОБ: Ким айтди? Жавоб берилган сана: 29.06.2014 14:16 |
BukharaMU |
САВОЛ: Сизга бир таклифим бор эди. Ҳозирги пайтда футбол сайтларида Реал Барса мухлуслари орасида Роналдупараст,Мессипараст деган янги атамалр пайдо бўлган. Ман тушунмайман нимага бундай дейишади. Нима футболчи (албатта унинг кўрсатаётган ўйинига)га мухлислик қилиш мумкин эмасми? Ёки фақат бир клубга мухлислик қилиш керакми? Олдинлари Зидан,Роналдо9, Роналдинёни ўйинларига қанча қанча футбол ишқибозлари мухлислик қилишган. Уларни ҳеч ким Зиданпараст,Роналдинёпараст демаганку. Амаким ҳозиргача Марадонани ўйинларини қўмсайдилар нима у киши энди Марадонапарст бўлиб қоладиларми? Барса,Реалга мухлис бўлмаслиги мумкин лекин Роналду билан Месси мухлиси бўлса буни нимаси ёмон? Гапирса гап кўп лекин сиздан илтимос агар фикрим тўғри бўлса, фикримга қўшилсангиз битта мақола қилиб ёзинг. Мани нима демоқчилигимни тушундингиз деб ўйлайман. Олдиндан катта раҳмат!!! Савол берилган сана: 28.06.2014 10:58 |
ЖАВОБ: Унақа гапларга эътибор ҳам, жавоб ҳам бермаслик керак. Жавоб берилган сана: 29.06.2014 14:11 |
Bmadrid |
САВОЛ: Kim chеmpion bolаdi? Савол берилган сана: 26.06.2014 17:34 |
ЖАВОБ: Билмадим. Жавоб берилган сана: 29.06.2014 14:16 |
asdfghjk |
САВОЛ: Salom Qahramon og'a. Ijodinizga omad. Sizga savol emas iltimosim bor edi. Bundan bir ikki yil oldin uff.uz da juda qiziqarli (kulgili) maqola yozgandingiz. Usha maqolani yana bor marta exculisive qilib chiqarsangiz. Menimcha bu maqolangizni uqimagan futbol muxlisi juda qiziqish bilan uqishiga ishonchim komil. Usha maqola bir chempionatda sodir bulgan ekvador aloqador chempionat edi. Xullas ushanda ham raqib ham uzinging darvozasini quriqlash kerak bulardi. Shunday chiroyli tuwintirib bergandingiz. Man har uqiganimda juda kulgili holatdan uzimni tiyaaolmasdim. Iltimos shu maqolani chiqaring oldindan raxmat. Shu maqolangizni juda kup qidirdim hech qayerdan topaolmadim. Kompimga saxranit qilgandim vinchestrim kuyib qoldi. Sizga shuni iltimos qilish uchun feg dan utdim. Iltimosimni yerda qoldirmaysiz degan umiddaman. Yana bir bor raxmat. Савол берилган сана: 26.06.2014 01:17 |
ЖАВОБ: Салом. Ҳўп. Блогга қайта жойладим. Жавоб берилган сана: 29.06.2014 14:15 |
asabirdjanov |
САВОЛ: Assalomu Alaykum Qahramon aka, savolim: Nima deb o'ylaysiz, Barsa Guardiola 2012-yil ketkanidan so'ng uning o'yin uslubini "Bu kataloncha o'yin" deb, shu usulga mos murabbiylarni taklif qilib, xato qilmadimikin? Balki o'sha vaqtning o'zidayoq bir oz boshqacharoq o'yin uslubiga o'tilishi kerakmidi... Shunda oxirgi 2 yil bu darajada "shavqatsiz" bo'lmasmidi... Xattoki Villanovadan keyin ham to'g'ri xulosa chiqarilmadi va Martino chaqirildi... Natijasi bo'lsa ma'lum... Bu yil bo'lsa, yana o'sha turdagi "sistemani ko'rgan, biladigan" Enrique taklif qilindi... Bu natija berarmikin, nima deb o'ylaysiz? La-liga ni olib berar, ammo LCH da nima bo'larkin?! Fikringiz bilan bo'lishsangiz... P.S. Qo'limdan kelganicha yozib tushuntirdim, tushunarsizroq bo'lgan bo'lsa uzr. Савол берилган сана: 24.06.2014 17:04 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Барселона" ўз услубига мос мураббий тайинлаши кеча ёки Гвардиоладан кейин пайдо бўлган одат эмас. Ҳатто Пепнинг тайинланиши ам айнан шунақа қарорлардан бири эди ва бу қанчалик оқлаганини кўрдик. Охирги йилларда "Барселона"даги пасайишлар табиий ҳол ва мураббийга унчалик боғлиқ эмас. Пеп даврида жамоа планкани жуда юқори қўйган эди ва жамоанинг ўзи бу чўққидан пастга тушиши табиий ҳол бўлган. Шундай бўлса-да, жамоа сўнгги икки йилда ЕЧЛ ярим финалида ўйнади, Испания чемпиони бўлди, яхши натижалар. Жавоб берилган сана: 29.06.2014 14:14 |
Gayratbek |
САВОЛ: ёдингизда булса ечл ва ички чемпионатдаги уйинларни гранд жамоаларнинг уйинига таьсири хакида савол бергандим. Хозир 2 тур уйинлари деярли якунланди. Кайси жамоаларни финалгача кучи етади деб уйлайсиз? Осиёдан хеч кайси жамоани плей оффда курмаймиз шекилли? Балки оффсайдни аниклашга хам технология синаш керакдир? Савол берилган сана: 22.06.2014 15:48 |
ЖАВОБ: Буни айтиш қийин. Айтайлик, 32 жамоанинг барчасини кучи етмаган тақдирда ҳам, кимдур финалда ўйнайди ва кимдур ғалаба қозонади. Ўша ғолибни "финалгача кучи етди" демаймизку :)) Жавоб берилган сана: 23.06.2014 12:21 |
Indzaghi |
САВОЛ: Нахотки Италия яна уз ананасида колиб гурух бахсларидан зурга утса (хар холда шунга умид киламан) Коста-рика шу даражада кучлими? Кечаги уйинда Пирлони уйини чикмади тугрими? Жамоадагилар Пирлога богланиб колгандек куринди.. Савол берилган сана: 20.06.2014 23:38 |
ЖАВОБ: Италия жуда оғир ўйнади. Умуман Италиянинг катта муаммоларидан бири, марказий ярим ҳимоячилар деярли жармима майдонига келишмаяпти. Де Росси ҳам, Пирло ҳам, Ўша куни майдонга тушган Мотта ҳам унақа тоифадаги футболчи эмас. Очиқ ўйинларда бу яққол сезилмайди, бир узун пас билан ҳужумчиларни тўп билан таъминлаш мумкин. Лекин кўпчилик бўлиб ҳимояланадиган жамоаларга қарши қийинчиликлар юзага келяпти. Худди шундай муаммо Аргентинада ҳам мавжуд, лекин у ерда Месси бор. Жавоб берилган сана: 23.06.2014 12:20 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom Qahramon aka 1. Agar Ermatov jch finalini boshqarsa buni bizni futbolga qanday ijobiy ta'siri bo'ladi? 2. Agar osiyo kubogida muvaffaqqiyatsiz qatnashsak (shu ketishda aniq shunday bo'ladigan bo'ladigan ko'rinadi) Qosimov almashtiriladimi? Савол берилган сана: 20.06.2014 22:32 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Ҳеч қандай. 2) Йўқ, менимча Жавоб берилган сана: 23.06.2014 12:17 |
asabirdjanov |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Sizdan iltimos, Tiki-taka o'ldi deyotganlarga bir maqola tayyorlasangiz. Atrofdagilarga tushuntirguncha qon bolib ketdim. Siz hamma fikrlarni bir joyga jamlab, asoslar bilan tahlil qilib bersangiz, "shedevr" maqolalardan biri bo'lardi :)) Tiki-taka... Ispaniyaning mag'lubiyati sabablari... Xullas, hammasidan bir zo'r maqola bo'lar edi. Anchadan beri maqolalar o'qimay qo'ydik. "Ijodiy impotensiya"ni asta-sekin davolash kerak axir :)) Савол берилган сана: 19.06.2014 15:22 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Кўрамиз. Жавоб берилган сана: 23.06.2014 12:16 |
Indzaghi |
САВОЛ: Алвидо Испания!!! Испанияга бу жчда нима етишмади? Фикрингиз... Савол берилган сана: 19.06.2014 10:52 |
ЖАВОБ: Агар турнир бошқатдан бошланса, Испания гуруҳдан бемалол чиқиши мумкин. Кучи етади. Шуни билиб туриб, олдиндан революцион ўзгаришлар қилмасди Дель Боске барибир. Cтавка оқламади, шу холос. Ёки лидерлик йўқ. 1) "Реал" Мадридда асосан Роналду, Бэйл, Модрич, Ди Мария, яъни легионерлар тортишади. 2) Барселона анчадан бери ўзида эмас, охирги марта апрель ойида ғалаба қозонган. Аҳволи ундан бадтар. 3) Атлетико футболчиларининг просто кучи қолмаган. Жавоб берилган сана: 19.06.2014 11:38 |
zimmer |
САВОЛ: Ассалом алейкум. Ван Гал танлаётган уйинчилардан МЮ хам энди 5-3-2да уйнайдигандай куриняпти. Агар шу тактикага утилса канотда уйнайдиган Янузай ортикча буп колмейдими ? Рунини паслари, гавдасидан яхши фойдаланиши марказий ярим химояда кул келарди. Хам марказий ярим химоячи позициясида МЮда узокрок колиши мумкин. Качондир марказга утказилиши мумкинми ? Савол берилган сана: 18.06.2014 17:15 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳали Ван Гал ҳеч кимни танлаётгани йўқ. Кўпи миш мишлар. Фақат Фабрегас ва Кросс масаласида Ван Гал у қадар мухтожмаслигини билдиргандек бўлди, шу холос. 5-3-2 га келсак, Ван Гал қўл остида буни кўпроқ 3-5-2 дейиш мумкин. Кечаги ўйин иккинчи таймида ҳам масалан, Депай тушгач, уни ҳимоячи деб бўлмасди-ку, тўғрими? Янузай анча универсал футболчи, вингер эмас, бемалол марказга кўчиши ҳам мумкин. Умуман ван Гал футболчиларнинг кўрилнмаган қирраларини очишда уста, масалан, Швайнтайгерниям таян ярим ҳимоясига ўтказган, Мюллерни қанотдан алдамчи тўққизликда синаб кўрган, Ламни чапдан ўнгга ўтказган. Яъни футболчининг устунликларига қараб, янги амплуалар топиб бериши мумкин, жумладан Рунига ҳам. Лекин барибир, бугунги кунда руни кўпроқ ҳужумчи сифатида фойдали. Марказий ярим ҳимоячи изланяпти ва барибир кимдур сотиб олинади. Жавоб берилган сана: 19.06.2014 11:45 |
Bauyrzhan |
САВОЛ: салом, бир вақтлар хабарларда хатоларнинг куплигини айтганидим ва тугриланишга харакат қилишларингизни айтгандингиз. Сал тугирлангандай булдию, барибир ахвол уша-уша... Савол берилган сана: 17.06.2014 21:46 |
ЖАВОБ: Салом. Фикрингизга қўшиламан. Ҳозир янги хабарчи журналистлар ахтариляпти, изга тушиб кетар.. Жавоб берилган сана: 19.06.2014 11:39 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom Qahramon aka 1. Sport kanali o'tgan mavsumgi premyer liga, fransiya va germaniya chempionatini bir amallab olib berdi. Ychl o'yinlariniyam guruh bosqichidan to yarim finalgacha o'g'irlab bo'lsayam olib berdi. Ko'z tegmasin mana jch2014 niyam ko'ryabmiz. Nega o'zimizni viloyatlardagi oliy liga o'yinlarini olib bermidi deb yurardim. Endi shunday hulosaga keldimki agar mahsulot tayyor bo'lsa sport tv uni efirga uzata oladi. Demak muammo viloyat stadionlari bilan ham bog'liq. Sizga savolim biz muhlislar viloyatdagi qiziqarli o'yinlariniyam ko'rishni xohlardik. Bu masala bilan aslida kim shug'ullanishi kerak? Uffmi, stadion rahbarlarimi, mtrkmi yoki? 2. Bolajon, dunyo bo'ylab... degan kanallar ochib tashlangan. Shuni o'rniga FUTBOL degan alohida kanal ochilsa bo'midimi? Oliy ligani hamma o'yinlari, 1-liganiyam qiziqarli o'yinlari olib berilsa futbolimizni rivojiga qo'yilgan kichik qadam bo'lmasmidi? Савол берилган сана: 17.06.2014 15:52 |
ЖАВОБ: Cалом. 1. Бу ерда алоҳида айбдорларни ахтариш туғри эмас. Акс ҳолда ҳамма айбсиз ёки ҳамма айбдор. Спорт ТВ юз фоиз тайёр бўлиб, кейин ПФл га мурожаат қилмайди-ку, сабаби, ҳали ўз томошабинига эга бўлмаган ПФЛ учун нега Спорт ТВ пул сарфлаб, юз фоиз тайёр ҳолга келсин? Ёки аксинча, Спорт ТВ ўйинларни олиб бермасдан туриб, ПФЛ қандай қилиб ўз томошабинига эга бўлсин? Айтмоқчиманки, бу бир система. Ҳаммаси биргаликда бошланади, яратилади, мослаштирилади. Мевалар ҳам бир неча йил ўтиб биргаликда териб олинади. АПЛ ҳам бирданига бугунги ҳолатига етиб келмади-ку, тўғрими? Ёки футболи у даражада кучли бўлмаган Туркияни олайлик. ТВ футболни, футбол эса ТВ ни ривожлантиришга хисса қўшмоқда. Ҳаммаси бир бири билан боғлиқ. 2. Янги канал очиш муаммо эмас. Транслациялар кўпайиб, Спорт ТВ га сиғмай қолса экан, сизнинг таклифингизни ўйласак. Ҳозир Спорт ТВ нинг эфир вақти ҳам бўш ётибди-ку... Ўша "Наво" каналига эътибор беринг. Айтарли лойиҳаси йўқ, эфирни наво билан тўлдиришяпти холос. "Ёшлар куйлаганда" ҳам ўша нарса, "Тақдимот" деб ҳам яна ўша нарса. Ҳозир "Футбол"ни очсак ҳам шу бўлади. НТВ Плюсни олайлик. Аввалига Футбол деган канал бўларди. Транслациялар кўпайиб сиғмай қола бошлади ва Футбол 2 очилди. Кейин СпортХит дегани очилиб, баъзи ўйинлар унга ўтказилди. Ҳаммаси табиий равишда. Жавоб берилган сана: 17.06.2014 16:18 |
DJAMSHID |
САВОЛ: Мен эрон ва ж.кореянинг грухдан чикишига каршиман.САРАЛАШ плейоффда бир бири билан келишиб бизга курсатган киликлари учун.нима дейсиз, фикримга кушиласизми? Жавоб учун олдиндан РАХМАТ! Савол берилган сана: 17.06.2014 12:43 |
ЖАВОБ: Ўз муваффақиятсизлигим учун бировдан хафа бўлишни ёқтирмайман. Агар Ливанга кўпроқ гол урганимизда ёки Тошкентда Эронни ютганимизда, ҳеч ким бизга ҳеч нарса қила олмасди. Жавоб берилган сана: 17.06.2014 16:19 |
Famous |
САВОЛ: Эрматов офсайд кайд этгани хакида нима дея оласиз? Савол берилган сана: 16.06.2014 18:19 |
ЖАВОБ: Менимча у ерда офсайд йўқ эди. Лекин чалғитувчи вазият: 1) Тўп қанотдан узатилаётганда, ҳеч ким офсайдда эмасди. Буни Қучқоров ҳам яхши кўриб турганди. Эрматов эса буни билолмасди, Қўчқоровга ишонишга мажьур эди. 2) Йўл йўлакай, швейцариялик бошқа бир футболчи тўп устидан сакраб ўтиб кетди. Бир қарашда унинг тўпга тегмаганини пайқаш қийин. Айнан тўп унинг олдига келганида, гол урган футболчи Дрмич офсайдда турганди. Қўчқоров, манимча, ўша вазиятда тўп футболчига тегди деб ҳисоблади ва Дрмичнинг офсайдини қайд этди. 3) Эрматов тўп швейцариялик футболчига тегмаганини кўрганди, албатта. Лекин у Қучқоровнинг байроқ кўтарганини кўрди. Назаримда, у "Қучқоров қанотдан оширилган пас пайтидаги ҳолат учун офсайд қайд этяпти" деб ўйлаган ва Қучқоровнинг қарорини тасдиқлаган. 4) Вазият жуда тез рўй берди. Ҳакамлар бир бири билан вазиятни ойдинлаштиришга вақт кам эди. Жавоб берилган сана: 17.06.2014 12:19 |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|