23/11 01:00 | Хетафе | 2-0 | Вальядолид | ||
23/11 15:00 | Олимпик | 0-1 | Бунёдкор | ||
23/11 17:15 | Андижон | 3-0 | Динамо | ||
23/11 17:30 | Лестер | 1-2 | Челси | ||
23/11 18:00 | Валенсия | 4-2 | Бетис | ||
23/11 19:00 | Верона | 0-5 | Интер | ||
23/11 20:00 | Борнмут | 1-2 | Брайтон | ||
23/11 20:00 | Арсенал | 3-0 | Ноттингем Форест | ||
23/11 20:00 | Астон Вилла | 2-2 | Кристал Пэлас | ||
23/11 20:00 | Эвертон | 0-0 | Брентфорд | ||
23/11 20:00 | Фулхэм | 1-4 | Вулверхэмптон | ||
23/11 20:15 | Атлетико | 2-1 | Алавес | ||
23/11 22:00 | Милан | 0-0 | Ювентус | ||
23/11 22:30 | Манчестер Сити | 0-4 | Тоттенхэм | ||
23/11 22:30 | Лас-Пальмас | 2-3 | Мальорка | ||
23/11 22:30 | Жирона | 4-1 | Эспаньол | ||
24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | - | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | - | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | - | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | - | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | - | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | - | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | - | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | - | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | - | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | - | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | - | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | - | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | - | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе |
bbozorov |
САВОЛ: Бундай иллатларни тугатиш учун кучимиз етадими! Савол берилган сана: 30.09.2014 15:12 |
ЖАВОБ: Биз тугатишдан эмас, тугатишга ҳаракат қилишдан масъулмиз. Уёғи бизга боғлиқ эмас. Жавоб берилган сана: 02.10.2014 11:59 |
Kakastad |
САВОЛ: Keling,gaplashaylik maqolangizga qoyil qoldim! Futbolimiz korchalonlari o\'qib tushungan bo\'lsa bo\'ldi! Oddiy muxlis albatta buni ajoyib tushunib oldi! \n Qahramon aka Osiyo o\'yinlaridagi va U-16 Osiyo chempionatidagi o\'yinlarimiz haqida savol: Umuman olganda bu umumiy futbolimiz haqida desam ham bo\'ladi. Qarshi hujumlarda O\'zbekiston juda sekin harakatlanadi nega deb o\'ylaysiz? Hatto 4:2 hujum qilayatganda ham sekinlashish va qanotga havolab uzatish ko\'p uzatiladi. . Havodan kelyatgan to\'pni qabul qilguncha vaqt ko\'p ketadiyu. Shuni murabbiylarimiz futbolchilarga tushuntirishi kerakmi yoki futbolchini o\'zi hal qilishi kerakmi? Yoki bu ham bizni murabbiylar o\'ylab chiqgan taktikami?. Hech qaysi Yevropa futbolida kuzatilmaydigan holatlar bizda paydo bo\'lmoqda. Nega? Савол берилган сана: 29.09.2014 23:28 |
ЖАВОБ: Терма жамоаларимиз азалдан унақа тезкор бўлмаган. Биз доим кучли ва тўпни назорат қила оладиган ярим ҳимоя чизиғига эга бўлганмиз. Турли термаларда асосий ишни бажарган юлдуз футболчиларимиз Қосимов, Жепаров, Махситалиев, Ш.Каримов ва бошқаларга эътибор берсангиз ҳам, у қадар тезкор эмаслар. Позицион ҳужумлар футболимизга кўпроқ мос келади, манимча. Жавоб берилган сана: 02.10.2014 11:58 |
sobiruz |
САВОЛ: Salom! Aka Van GAL hujumga shuncha pul sarflagandan köra ozgina himyaga etibor bersa yahshi bölardi yoki rostanam u uy qurishni tomdan boshladimi? Савол берилган сана: 29.09.2014 18:24 |
ЖАВОБ: Салом. Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Вазиятни тўлиғича билмаймиз барибир, Хюмелс каби топ ҳимоячини сотиб олишни имкони бўлмайди. бундайроқ марказий ҳимоячилар эса Манчестерда ҳам бор. Менимча, Луи ван Гаал мавсумолди ўйинларга қаттиқ ишониб юборди. Аниқки, манчестерлик футболчилар бу ўйинларда бор кучлари билан, мураббийга ўзларини кўрсатиш учун ҳаракат қилдилар, рақиблар эса бироз енгилроқ ўйнадилар. Чемпионат бошланиб, қаттиқроқ прессинг қиладиган раиқблар рўпара келгач эса, Эванс, Янг каби футболчиларнинг савияси яна билиниб қолди. Жавоб берилган сана: 02.10.2014 11:56 |
poker |
САВОЛ: Салом Кахромон ака ,Маколаларингизга тугрисини айтсам койил коламан бу фикрларни каёкдан топиб гапирасиз,Нима учуе спорт канали кучли бешлик чемпионатлари уйинларини бермаяпти кулидан келмаса нтв плюс футболни кушиб куйсин ,Миллий терма жамоадаги С Жепаровни нима учун таркибга олади ? Савол берилган сана: 21.09.2014 22:50 |
ЖАВОБ: Салом. Эътироф учун раҳмат. Иккови саволингизгаям жавоб йўқ манда :) Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:46 |
Juvecalcio |
САВОЛ: Salom! Ayni paytda Italiya "A" seriyasida, inqiroz (oqsash) kuzatilmoqda, bir qancha top-klublar (Inter, Milan) yaxshi qatnasha olmayapti. Buni natijasida Napoli, Roma, Fiorentina kabi klublarga Yevropa eshiklari ochilyapti. Va bu klublar asta-sekin, Yevropada tajriba ortirishyapti. Savol: Sizning-cha, bu yaxshi tarafgami? Yana Inter va Milanlar qaytsa, keyin (Yuve, Milan, Inter, Fio, Roma, Napoli) yana "A" seriya o'z o'brosini tiklab olarmidi? Javob uchun rahmat!!! Савол берилган сана: 28.08.2014 00:25 |
ЖАВОБ: Салом. Италия чемпионатининг муаммоси айнан Интер ёки Миланнинг пасайиши билан боғлиқ эмас. Бу муаммонинг оқибати холос, аслида, лиганинг умумий савияси бироз тушган, сабаб эса молиявий инқироз. Лига ва клублар менежменти тубдан янгиланиши, катта пуллар олиб кирилиши, стадионларни яхшилаш, мухлислар билан ишлаш - муаммолар кўп. Ана шунда юлдузлар яна А Серияга кела бошлашади. Фақат рақобатнинг ўзи лигани кучайтири қўймайди. Европа даражасидаги топ клублар (таркиб, пул жиҳатидан) имкон қадар кўп бўлиши керак. Мана, Европада ҳали ҳеч нарсага эришмаётган "Ювентус"га ҳеч ким рақиблик қила олмаяпти. Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:45 |
Azizi |
САВОЛ: Ассалом Алейкум. Саволим Лионель Месси жаҳон чемпиони бўла олмаганига қарамай, сиз уни буюк футболчилар қаторига қўшасизми? )))) Иккинчи саволим сайт сўровномасидаги саволни качон ўзгартирасизлар. Рахмат. Савол берилган сана: 23.08.2014 13:17 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Жаҳон чемпиони бўла олмаган буюк футболчилар жуда кўп :) Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:41 |
Azamreal |
САВОЛ: Салом! Акажон нима деб уйлисиз, МЮ худди Англия термасига ухшаб комадими экан, таркиб зур, тренер хам уз ишини устаси? Албатта балки бу саволни эрта езгандирман АПЛни эндигина биринчи тури бб утди Хали олдинда куп уймнлар бор лн мани назаримда утган сезондагисидан узнаришлар сезмаябман? Савол берилган сана: 18.08.2014 14:32 |
ЖАВОБ: Салом. Йўқ, Англия терма жамоаси таркиб жиҳатидан дунёда у қадар кучли ҳисобланмайди. Тренер ҳам унчалик кучлимас. "Манчестер Юнайтед" таркибида эса яққол дисбаланс бор, ҳимоя чизиғи етарлича кучли эмас. Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:41 |
Gayratbek |
САВОЛ: Salom Qahramon aka Van Galning debyuti g'alati buldi-yu? Yoki bu natija tasodifmi? Myu ushbu mavsum chempion bulolmasa ham kuchli uchlikka kira olarmikan? Keyingi vaqtlarda konfingizda sustkashlik Савол берилган сана: 16.08.2014 19:02 |
ЖАВОБ: Салом. Чемпионлик учун курашиш, албатта жуда қийин. Кучли учликка киришга мақсад қилиш мумкин бемалол. Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:40 |
asabirdjanov |
САВОЛ: Assalomu Alaykum, Qahramon aka. Savollarim Xames Rodrigezning transferi bo\'yicha.\n1. Nima deb o\'ylaysiz, Real Xamesni sotib olishda biroz shoshqaloqlik qilmadimkin?\n2. Anchelottining o\'zi so\'radimkin Xamesni sotib olishni yoki bu ham yana Perezni tashabbusimi, nima deysiz?\n3. Isko bemalol Xames bilan tenglasha oladigan futbolchi edi deb o\'ylaysizmi, aytmoqchimanki, 80 million harajat qilish shart edimi?\n Савол берилган сана: 23.07.2014 12:15 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Назаримда, "Барселона" Суаресни сотиб олгач, "Реал" ҳам айнан ўша футболчи даражасидаги юлдузни сотиб олиши керак эди. Унақа ўйинчи йўқ. Натижада, ЖЧ қаҳрамонларидан бири, айнан ўша кунларда "иода" бўлиб турган футболчини сотиб олди. Хемес яхши футболчи, балки келажакда ҳаммадан ўтиб кетар, лекин айнан бугунгача кўрсатган ўйинчи унга тўланган пулга арзимайди, деб биламан. Бошқа тарафдан, тўланган бу сумма Хемесга ёрдам бериши мумкин. Баъзилар, аксинча, босим бўлади дейишяпти, лекин мен унақа деб ўйламайман. Айнан шунақа нарх туфайли, Карло Анчелотти футболчига кўпроқ имконият беришга мажбур. Бугунги ҳолатда Иско ундан яхшироқ ўйнаса ҳам, Анчеллотти Хемесни майдонга туширади, чунки катта пул тўланган футболчининг захирада ўтириши трансфер компаниясининг танқид қилинишига олиб келади. Натижада Хемес Родригесда асосий футболчилардан бирига айланиш учун кўпроқ имконият бўлади. Ўтган йили Бэйл билан ҳам шунақа бўлди, унинг илк турлардаги ўйини у қадар кучли эмасди, аммо айнан унга тўланган пул туфайли Бэйл доим асосий таркибдан жой олди, ҳатто мураббий Бэйл туфайли схемани ўзгартиришга мажбур бўлди ҳам. Бэйл ишончни оқлади. Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:39 |
MILONA |
САВОЛ: Dinatale ni 10mil yillika ga Kitayga bormaganiga xayron qoldim sizningcha bu nimani bildiradi Uziga tuqligni Yoki haqiqiy Prof ili Kitayga sharoyiti uchun?likin Qoyil Dinatale Савол берилган сана: 20.07.2014 19:49 |
ЖАВОБ: Яна бир йил А Серия савиясида ўйнашга кўзи етди. Хитой эса қочиб кетмайди. Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:33 |
MILONA |
САВОЛ: Aka Futbol Ekspres i I.Futbol da tanishlariz kup busa kerak iltimos ayting Hozirgi Uzb futboli haqida kamroq yozishsin birtinga qimat xammasi... Савол берилган сана: 20.07.2014 19:42 |
ЖАВОБ: :)) Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:32 |
MILONA |
САВОЛ: Salom nega Qosimov Dinamodan F.Shotursunov va A.Nabiev aniq chaqirmadi ekan? Babayan i Abramovdan surasin aytishadi qanday uyinchiligini bular haqli ravishda asosiy tarkibdq uynashmoqda termaga esa yana usha bita turnirga uynab zaxirada chirib yotganlar ... Савол берилган сана: 20.07.2014 19:40 |
ЖАВОБ: Салом. Бунақа саволларга жавоб бера олмайман. Қосимов бу футболчиларни мендан яхшироқ билади. Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:32 |
NOZIMBEK |
САВОЛ: мен сизни футболни яхши тушинадиган журналист деб биламан,лекин сунгги пайтларда айнан савияси баланд журналистлар йук булиб кетгандек сиз хам камнамосиз Савол берилган сана: 20.07.2014 00:41 |
ЖАВОБ: Раҳмат. Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:31 |
Gayratbek |
САВОЛ: salom Qahramon aka. liga mechti filmini kurganmisiz? RIME, AVELANJ, BLATTER va FIFA haqida. Filmda bir joyi bor Савол берилган сана: 19.07.2014 19:22 |
ЖАВОБ: Салом. Йўқ, кўрмаганман. Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:30 |
raulblancos |
САВОЛ: Salom Qahramon aka! 1)Kroosning Realga kelishini qanday baholaysiz.Manimcha super harid böldi deb öylayman garchand sentralni zonada köplab öyinchilar bölsada 2)Pirlo Realga ötishi mumkin deyilgan xabarlar chiqqanida köp kishi uni qariligini e'tiborga olyapti shaxsan man uchun ulkan mahorat egasi va geniy futbola bunaqangi öyinchila hozirda kamdan kam topiladi.Oddiy Real mashg'ulotlarida uning bölishi Real uchun katta plus deb hisoblayam.Shu haqida fikriz Javoblar uchun oldindan rahmat! Савол берилган сана: 18.07.2014 03:02 |
ЖАВОБ: Cалом. 1) Тони Кроос айнан ҳозир "Реал"га жудаям керак эди, дея олмайман, лекин футболчининг жуда маҳоратли экани, ҳар доим ҳам бу нархга ва осонлик билан ундай футболчиларни қўлга киритиш мумкинмаслигини эътиборга олсак, "Реал" тўғри қилди. 2) Бу шунчаки миш миш эди. Пирлога жиддий қизиқиш бўлганига ишониш қийин. Унинг ёши ҳам ўтиб қолди. Жавоб берилган сана: 29.09.2014 13:30 |
Famous |
САВОЛ: Узун матн учун аввалдан узр. Эрматов масаласига тухталсак. Финални бошкармаганига ФИФА ва Аргентинадан нафратланиб, уларнинг касод булишини истаганлар ичида нафакат оддий юзеру, кучадаги оддий футбол ишкибози, балки зиёли кишилар хам бор эди.Канчалик ношукр, бетокатмиза... Нима, ФИФА бизага обязанмиди финални беришга? Шунча малакали хакамлар турибди. Чакир, Уэбб, Брих, Проэнса, Эрикссон. Мана, шулар хам финал бахтига муяссар булишмадику. Ёки Эрматов битта, колганлар хакам эмасми? 2010 йилда бешта, 2014 йилда туртта уйин бериб, Р. Эрматовни хакамлар орасида рекорд куйишига сабаб булдику. Нега шу нарсаларни кузимиз курмайди? Эрматовга ушбу мундиалда иккита, учта уйин топширилиши хам мумкин эди. Шу хам яхши натижа булар эди. Уэбб эса атиги бир уйин утказди. Фаркни курвоссизми? Йук, биз барибир нолийвурамиз, ношукрлик килвурамиз. Олдимизга чиройли килиб ош сузиб обкелишса, тарелкада жизза хам кушиб обкемагани учун хам бурнимизни жийирамиз. Анголада эса, бизнинг ошдан бушаган лаганимизни тагини ялашгача жон дейдиганлар бор.Эрматов жахон футболида узидан узи пайдо булиб колмади. УФФ уни Россия ва Германияга юбориб малакасини оширди. ФИФА тоифасидаги хакам макомини Эрматовга обериш учун озмунча тер тукмади УФФ.Аргентинага келсак. Нима, Аргентина бизага обязанми? Хохламади чемионат савияси паст булган жойдан хакам тайинланишини. Яна буни устига ирим хам килгандир олдинги сафар юткизганига. 2011 йили ЕЧЛ ярим финал Реал - Барселона бахси арафасида Х. Гвардиола уйинга португалиялик П. Проэнса тайинланганига кескин норозилик билдиради. Чунки у ирим килган эди, бир йил олдин Интер - Барселона (3:1) уйинида айнан Проэнсанинг хатоси эвазига Барса мусобакани тарк этган эди. Бу норозиликка УЕФА Проэнсанинг урнига Штаркни тайинлайди. Одамлар бу нарсага бепарво кул силтаб куйишган эди. Факат Моуриньо ушанда куюшкондан чиккан эди ва хак булиб чикди. Штаркнинг хатосидан фойдаланган Барса Бернабеуда иккита гол уриб ютиб кетди.Мана узимиз хам дейлик, янги ЖЧ саралаши, Узбекистон - Бахрайн, хакам аллакандай япониялик Насимицо Македа тайинланди дейлик. Турган гап, федерациядан тортиб, оддий футбол ишкибозигача норози буламиз. Нега? Н. Македа ёмон хакамми? Йук. Биз япон хакамларидан куп жабр чекканмиз. Шунинг учун хам керакмас. Балки бу яхши бошкарар. Йук, йук, йук. Японку у. Бизга умуман япон хаками керакмас. Биз учун улар бехосият. Керак булса уша бахрейнлик Н. Шукруллони тайинлашсин, лекин асло япон хакамини эмас. Мана биз хам японлардан ирим кивоммиз. Бир пайтлар Йошида ва Нишимуранинг хатолари эвазига биз уларни танламаймиз.Хуш, шундай экан, нима кипти энди Аргентина хам ирим килса? Бизадан карзи борми уларни? Улар хам хохламади, бир пайтлар йирик ютказганида уйин бошкарган хакам тайинланишини. Хали шуям бор гап булса. Энди ирим килгани учун Аргентина биз учун ****разми? )Вечно недовольниймиза биза. Шу фикрга нима дейсиз? Савол берилган сана: 17.07.2014 14:47 |
ЖАВОБ: Қўшиламан. ФИФА Эрматовга финални беришга, Аргентина Эрматовни яхши кўришга мажбур эмасди. Жавоб берилган сана: 17.07.2014 15:08 |
RUXSORTV |
САВОЛ: Яна бир савол. ЖЧ баҳсларини "Sport" TВ ёритиб бориш жараёнига баҳо беринг. Қайси шарҳловчини шарҳлари Сизга манзур бўлди ? Савол берилган сана: 16.07.2014 15:29 |
ЖАВОБ: Мен футболни рус каналларидан томоша қилдим. Спорт ТВ ни умуман кўрмаганим учун, баҳо бера олмайман. Балки баҳо берганим учун кўрмагандирман, қанақа тарафдан қарашга боғлиқ :) Жавоб берилган сана: 17.07.2014 15:05 |
RUXSORTV |
САВОЛ: Салом Қаҳрамон ака ! Ишлар яхшими ? Мақолалар камайиб қолди. Ижод қилинг. Энди саволларга келсак, Сизга ЖЧдаги энг кутилмаган воқеа қайси бўлди ? Сиз ЖЧдан аввал қайси терма жамоани ғолиб бўлишини таҳмин қилгандингиз ? Айтингчи, Гермаания Жаҳон чемпиони бўлишга ҳақлимиди ? Жавоб кутаман. Омад сизга. Савол берилган сана: 16.07.2014 15:27 |
ЖАВОБ: Салом. 1. Ярим финалдаги йирик ҳисоб, Коста Рика ва Жазоир терма жамоалари. 2. Бразилия :)) 3. Албатта. Жавоб берилган сана: 17.07.2014 15:03 |
Zavalnyuk |
САВОЛ: Салом. \n1. Бу йил Барселона ва Манчестер Юнайтед клубларидан нималар кутаяпсиз?\n2. Бу йил Узбекистон чемпионатида сизнинг фикризча ким голиб булади?\n3. Узбекистон чемпионатини кузатиб борасизми?\nЖавоб учун олдиндан рахмат. Савол берилган сана: 16.07.2014 09:00 |
ЖАВОБ: Салом. 1. Мавсум бошлансинчи. 2. "Локомотив"да имконият кўпроқ, таркиб тажрибалироқ. 3. Ҳа. Жавоб берилган сана: 17.07.2014 15:02 |
UzGolls |
САВОЛ: Салом. Нима деб ўйлайсиз Месси Жахон чемпионатида олтин тўпга лойиқмиди? Савол берилган сана: 15.07.2014 22:10 |
ЖАВОБ: Салом. Бунақа мавзуларда тортишгим келмайди. Билишимча, Мессининг энг яхши эканини жуда чуқур амалий, техник ҳисоб китоьлар билан аниқлашган. Кейин, "Олтин тўп" соҳиби финал ўйинидан олдинроқ аниқ бўлиб улгурган экан. Аргентина чемпион бўлганда, ҳама "Мессининг чемпионати бўлди" деган бўларди. Демак, совриннинг Мессига топширилишида жиноят йўқ, деб ўйлайман. Жавоб берилган сана: 17.07.2014 15:00 |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|