21/11 18:00 | Пахтакор | 0-2 | ОКМК | ||
22/11 16:00 | Нефтчи | - | Насаф | ||
22/11 18:15 | Қизилқум | - | Навбаҳор | ||
23/11 01:00 | Хетафе | - | Вальядолид | ||
23/11 15:00 | Олимпик | - | Бунёдкор | ||
23/11 17:15 | Андижон | - | Динамо | ||
23/11 17:30 | Лестер | - | Челси | ||
23/11 18:00 | Валенсия | - | Бетис | ||
23/11 20:00 | Борнмут | - | Брайтон | ||
23/11 20:00 | Арсенал | - | Ноттингем Форест | ||
23/11 20:00 | Астон Вилла | - | Кристал Пэлас | ||
23/11 20:00 | Эвертон | - | Брентфорд | ||
23/11 20:00 | Фулхэм | - | Вулверхэмптон | ||
23/11 20:15 | Атлетико | - | Алавес | ||
23/11 22:00 | Милан | - | Ювентус | ||
23/11 22:30 | Манчестер Сити | - | Тоттенхэм | ||
23/11 22:30 | Лас-Пальмас | - | Мальорка | ||
23/11 22:30 | Жирона | - | Эспаньол |
Gayratbek |
САВОЛ: Salom Qahramon aka\n1.Termamizning pastga parvozida nima yoki kim kuproq sababchi deb uylaysiz?\nOltin avlodning qariyotganimi?, Terma darajasidagi murabbiy faoliyat yurgizmayotganimi?, O\'FF yoki TJMmi? 2.Keyingi savolimdan hayron bulmang. Zero Moziyga qaytib ish kurmoq …\nAka 2011 йилнинг 9 кашфиёти maqolasini uqiganmisiz\nAminmanki uqigansiz\nUshbu maqolada keltirilgan futbolchilarni nomma-nom keltirib utaman\nАКБАР ИСМАТУЛЛАЕВ\nЖАВЛОН ИБРОҲИМОВ\nДИЛШОД РАХМАТУЛЛАЕВ\nАБДУҚАҲҲОР ХОЖИАКБАРОВ\nСУҲРОБ НЕЪМАТОВ\nПАВЕЛ СМОЛЯЧЕНКО\nСАЛИМ МУСТАФОЕВ\nТЕМУРХЎЖА АБДУҲОЛИҚОВ\nШАВКАТ МУЛЛАЖОНОВ\nUlar "KASHFIYOT" nominatsiyasini qulga kiritishdi. hech qursa bittasi asosiyda emas. Kulgilimi, Alamlimi?\n Савол берилган сана: 12.10.2014 23:51 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқишига оз қолди. Шундан кейин Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик. Бу йили ҳали расмий ўйинларда майдонга тушмадик, демак, терма жамоамиз орқага кетяпти, деган гап ҳозир шунчаки фикр холос. Қишгача сабр қилишга мажбурсиз. 2. Адашмасам, ўша мақолани ўзим ёзганман :) Жавоб берилган сана: 14.10.2014 11:37 |
Parol |
САВОЛ: Badim Abramov nima uchun uzoq muddat futboldan ketgan? Abramovga rahbariyatdan taziyq bo'lgan deb eshitganmiz, shu to'g'rimi? Савол берилган сана: 11.10.2014 14:13 |
ЖАВОБ: Унақа гап эшитмаганман. Жавоб берилган сана: 14.10.2014 11:34 |
Superiuz |
САВОЛ: Aka BAA bilan uyinda ham ko\'pi bilan durrang uynasak kerak. Futbolimiz keskin orqaga ketayotganini tan olish payti keldi menimcha. Nima deysiz? Савол берилган сана: 10.10.2014 22:29 |
ЖАВОБ: Балки. Жавоб берилган сана: 14.10.2014 11:38 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Barselona shu yil chlda qanday ishtirok etishini tahmin qilyabsiz. Shaxsan man Luis Enrikega unchalik ishonmiyabman. O'zi Barca oxirgi paytlar mavsumni yaxshi boshlab oxirida parod qilib qo'ymoqda. Sizni fikrlariz qanaqa Enrike jamoasiga Савол берилган сана: 09.10.2014 17:14 |
ЖАВОБ: Салом. Испания чемпионатида ғолиблик учун курашиши аниқ. ЕЧЛ га келсак, ҳали баҳо бериш учун эрта. Умуман ЕЧЛ даги натижа, масалан ғолиблик, жамоанинг мавсумда кучли бўлганидан дарак беради, лекин ғолиб бўлмаган жамоани муваффақяитсиз дейиш нотўғри. Плей-оффда ҳар қандай жамоа мағлуб бўлиши мумкин, тўғрими? Гуруҳда қолиб кетиш ростан ҳам муваффақиятсизлик саналади, уёғига энди, кимдир ютқазади барибир. Жавоб берилган сана: 10.10.2014 14:20 |
Superiuz |
САВОЛ: Aka salom. keyingi paytlarda terma jamoamiz natijalari turisi sharmandalari bulib boryapti. Balki muhlislar UFF mutassadilari bilan uchrashuv tashkil qilsa bularmikin. Yoki bunga rozilik berishmaydimi federatsiyamizdagi kallasi kattalar. Савол берилган сана: 08.10.2014 10:55 |
ЖАВОБ: Cалом. Терма жамоа натижалари шармандали бўлиб боряпти, демаган бўлардим. Умуман, ҳозирча фақат ўртоқлик ўйинларида ўйнаяпмизку? УФФ ва мухлислар ўртасидаги учрашув қанақа бўлади, тасаввур эта олмайман, фойдаси бўлишига ҳам шубҳам бор. Жавоб берилган сана: 10.10.2014 14:09 |
Famous |
САВОЛ: Тео Бюкер улмаган экану. Каёкдан чикди бу гаплар? Хатто сиз хам ушанда улганини таъкидлаб афсусда эканизни билдиргандиз -) Савол берилган сана: 07.10.2014 19:47 |
ЖАВОБ: Эслолмадим, қачон шунақа деганимни. Балки Бруно Метсю ҳақида гап кетгандир? Балки, мен уни назарда тутиб, адашиб кетгандирман. Жавоб берилган сана: 08.10.2014 10:50 |
Superiuz |
САВОЛ: Terma jamoamiz bosh murabbiyligiga eng yacshi nomzod sifatida kimni kuryapsiz. Menimcha mirjalol qosimov xurmati borida istefoga chiqsa bulardi. Balki xorijdan murabbiy kerakdir sal busayam taktika xaqida tushunchaga ega bulgan. Савол берилган сана: 07.10.2014 14:53 |
ЖАВОБ: Ҳа, балки. Жавоб берилган сана: 08.10.2014 10:49 |
Parol |
САВОЛ: Man ko'p takrorlayman. Yangilik kiritish kerak. Futbolimiz rivoji uchun. Kuz va Bahor sistemasiga o'tish vaqti kelmadimi? Rossiya futbolini bizdan aytarliy farqi yo'q-ku. Савол берилган сана: 07.10.2014 13:42 |
ЖАВОБ: Бу тизим бизга тўғри келмайди. Давралар орасидаги 6 ойлик танаффуснинг нима кераги бор? Ундан кўра, ёздаги танаффусни йўқотиб, кўпроқ ўйинларни ташкил қилиш керак. Кейин ОФКдаги кубоклар ҳам баҳор-куз тизимида. Жавоб берилган сана: 07.10.2014 18:34 |
Azizi |
САВОЛ: Диего Коста жарохат олиб колса бу Челсининг уйинига канчалик таъсир килади. Икки тенг кучли дарвозабондан кура шундай хужумчи олишга харакат килса яхширок эмасми? Савол берилган сана: 07.10.2014 12:14 |
ЖАВОБ: Диего Коста жароҳат олса, "Челси"нинг ўйинига жиддий таъсир кўрсатади. Эсингизда бўлса, ўтган йили "Челси" гол уришга жуда қийналган, ҳатто Моуриньо ҳар ўйиннинг охирида минимал ҳисоб сақланиб қолаётгани туфайли, ўйин охири асабий кечаётганидан норози бўлганди. Колстанинг келиши айнан шу муаммони ечди, "Челси"да гол киритиш бўйича муаммо йўқ, ҳимоя эса мустаҳкам. Иккинчи шунақа ҳужумчи келмасдиям. Ким захирада ўтиришга рози бўларди? Дарвозабонлар масаласи бошқа, агар Чехгаям ёзда яхши таклиф чиққанида кетарди. Айнан захира ўтира оладиган яхшигина ҳужумчилар (кейинги "сорт"даги) "Челси"да бор. Тажрибали Дрогба ва Рэми. Улар мабодо Костанинг ўрнини қанчалик боса олишлари қоронғу. Умуман ўзи Моуриньо ҳар доим, ротацияни ёқтирмайди, битта аниқ ва ўзгармас кучли таркиб ва биринчи, иккинчи захираларга эга бўлади. Унинг таркибини доим таҳмин қилиш осон. Менимча, айнан шунинг учун ҳам, у катта ўйинларда муваффақият қозонади. Аниқ, оптимал таркибга эга, ҳамма жойда айнан шуни қидиради доим. Жавоб берилган сана: 07.10.2014 18:32 |
elyorreal |
САВОЛ: nima deb o\'ylaysiz davlatimiz tomanida sportimizga xususan futbolimizga jiddiy etibor qaratilib kelinmoqda yangi yangi stadoinlar qurilmoqda lekin nega futbolimiz oldinga emas orqaga qarab ketyabti Савол берилган сана: 06.10.2014 20:15 |
ЖАВОБ: Профессионал менежерлар ва тренерларнинг камлиги. Жавоб берилган сана: 07.10.2014 11:30 |
suratumurov |
САВОЛ: Салом Кахрамон ака, М.Косимовдан бошка яхши мураббийларимиз хам борку? нега айнан бир неча маротаба футболимиз юзини ерга каратган жанобни олиб колишмокда? Савол берилган сана: 06.10.2014 11:51 |
ЖАВОБ: Салом. Билмадим. Жавоб берилган сана: 07.10.2014 11:30 |
Famous |
САВОЛ: Салом. Айёмингиз муборак. Оилангизга тинчлик, хотиржамлик тилайман. Шух йигит Балотелли хакида сурамокчиман. Вроде нормальный хужумчи. Лекин матбуотдан кочади. Умуман кулмайди. Мухлислар камситиши остида юради. Бошка кора танли хужумчилар эса бемалол матбуот ва мухлис орасида юришади. Балотелли интервью бермас экан. Якинда бир журналист уртага Балотеллининг якин одамини куйиб газетага интервью олмокчи булганида, Балотелли хеч кимга кулок солмай, эшикни зарб билан бекитибди. Шунга нима дейсиз? Савол берилган сана: 03.10.2014 23:10 |
ЖАВОБ: Cалом. Йўқ, унақа воқеа бўлмаган. Нотўғри тушунгандирсиз. Тўғри, баъзи журналистлар жонга тегиб юборишади, лекин ўша журналист унақа эмасди :)) Жавоб берилган сана: 07.10.2014 11:20 |
Superiuz |
САВОЛ: Aka salom. Bizda keyingi paytlarda kelishilgan uyinlar kupayib ketganligi ochiq bilinib qolyapti. bunga qarshi nima qilishimiz biz muhlislar. Biz chiroyli futbol kurishni xoxlaymizku axir Савол берилган сана: 03.10.2014 19:24 |
ЖАВОБ: Салом. Ўз жамоангиз шунақа учрашувда иштирок этганини сезсангиз, қарши чиқинг, клуб раҳбарларидан изоҳ ва учрашув талаб қилинг ва ҳоказо. Жавоб берилган сана: 07.10.2014 11:30 |
qorqoploni |
САВОЛ: Manchester Yunayted Uelbekni sotib to\'gri qildimi? Ijaraga olingan Falkao ayni paytda Uelbekdan yaxshiroq formada deya olasizmi? Савол берилган сана: 03.10.2014 13:42 |
ЖАВОБ: Арсенал сафида бир нечта гол урганидан кейин, гуёки хато қилингандек босим ўтказмоқдалар. Лекин ундай эмас, барибир футболчи Манчестерда захирада ўтирган бўларди. Фалькао айни пайтида яхшироқ формадамасдир, лекин умуман олганда Уэлбекдан анча кучли ҳужумчи. Жавоб берилган сана: 07.10.2014 11:22 |
Kakastad |
САВОЛ: 1.Nimani evaziga O\'zbekiston PFLini rivojlantirish mumkin?\n2. O\'yinlarni kechki paytda va faqat shanba va yakshanbada o\'tkazish fikriga munosabatingiz? Kechki payt ham 19:30 dan boshlab boshlansa,ish kunlaridagi o\'yinlar 21:00 da boshlansachi? \n3. Sport tv esa hafta kamida 4 o\'yindan jonli translyatsiya qilsa,qolganlari yozib olingan holda bo\'lsachi? Uff nahot har bir klub uchun bittadan KTC olib bera olmasa? Савол берилган сана: 03.10.2014 12:57 |
ЖАВОБ: Ривожлантиришнинг йўллари кўп. Ва фақат бунинг учун футболчиларнинг савияси ошиши шарт ҳам эмас. Масалан Туркия лигаси савияси ҳам у қадар юқори эмасди, лекин айнан телевидение ва ОАВ лигани жуда кўп реклама қилди, ўраб чирмаб тақдим қилди, вақт ўтиб, футбол эътиборли соҳага айланди, унга пул тика бошладилар. Чунки ўзлари ҳақида гапирилишини, бутун мамлакат томоша қиладиган соҳада ўзлари ҳам бўлишини истайдиганлар кўп. Ўзбекистонда бунақа ўзини кўрсатишга мойил бойлар бор деб ўйламайман, лекин аввалига, мухлисларни жалб қилишда телевидение ва ОАВ нинг ўрни жуда юқори. Бу ўз ўзидан бўлмайди, ПФЛ ва клубларда чин маънодаги кучли менежмент керак. Жавоб берилган сана: 07.10.2014 11:29 |
golbolsin |
САВОЛ: Salom, Qahramon aka. So\'nggi kunlardahi kelishilgan o\'yinlar mavzusi ancha haroratni ko\'taryapti. Uff.uz da bir jurnalist bir kelishilgan o\'yinni ustida sham ushlab turgandek batafsil aytib tanqidiy maqola berdi. Ishtirokchilarnng nomini aytolmadi. Xo\'sh bunaqada bu ishlar fosh bo\'ladimi? Biz yo yuzxotirlik qilaylik yoki haqiqiy tanqid. GUmon olmoshlarida gapirib qilingan tanqid tanqid emas. \nIkkinchi e\'tiroz ham jurnalistlarga.Termamiz Inchondan "ennnasini ko\'rib" qaytdi. Na turnir davomida va na undan keyin Qosimovning yuzini ko\'rmadik. Aslida ham nima deyishi ma\'lum. Uning gapiga zor ham emasman. Jurnalistlarga ham shundaymi? Sizlar hamqo\'lni yuvib qo\'ltiqqa utdinglarmi yoki "Jalolga tegmanglaaaar" deyishdimi? Савол берилган сана: 02.10.2014 21:45 |
ЖАВОБ: Салом. Йўқ, унақа дейишмаган. Шунчаки, бир гапни қайтара олмайсиз-ку. Кейин расмий ўйинлар бўлмади ҳали, Кореяга борган таркиб эса, "оти йўқ жамоа" эди. Хуллас, Австралиядаги турнирга бўлаётган тайёргарликларни қониқарсиз деб баҳолаган бўлардим, аммо расмий ўйинлар бошланмагунча, бу шунчаки, шаҳсий фикр бўлиб қолаверади. Тренер натижа учун жавобгарми, демак тайёргарликдан ҳам ўзи манфаатдор, биз эмас. Келишилган ўйинлар ҳақида мужмал ёзишларининг сабаби бор, аниқ исбот йўқ. Бўладику масалан, сиз бирор жиноятни аниқ кўргансиз ёки ишончли одамдан эшитгансиз, лекин исботлай бера олмайсиз. далил йўқ ёки ўша сиз ишонган одам ушбу гапни исталган жойда тасдиқламаслиги мумкин. Жавоб берилган сана: 07.10.2014 11:26 |
sobiruz |
САВОЛ: Сиз хакизда сизи макатаб утириши хожати йо сизи фикр доирази канакалигини купчили билади, ман кизиктирган савол нега футболга алокаси(стд.уз ташкари) бор жойда твдами йоки кулубларимиздан биридами ишламисиз хар холда севган сохада ишлаш завкли? Савол берилган сана: 02.10.2014 17:00 |
ЖАВОБ: Вақт йўқ :) Жавоб берилган сана: 07.10.2014 11:31 |
Parol |
САВОЛ: Milliy jamoamizga tanlash huquqi berilganda kimni munosib deb bilgan bo'lardingiz. 1) Qosimov. 2) Abramov. (iloji bo'lsa sababi) Савол берилган сана: 02.10.2014 12:04 |
ЖАВОБ: Абрамов. Сабаби, у пайтдида терма жамоамиз яхшироқ ўйнаган. Жавоб берилган сана: 07.10.2014 11:21 |
Parol |
САВОЛ: Salom, Qahramon aka. Siz bilan yaqindan tanish bo'lmasamda kurisdoshiz Iskandar aka bilan birga ishliyman. Sayitdagi har bir maqolangizni kuzatib boraman. Jumladan ohirgisi Mahalla degani zo'r chiqibdi. Nima deb o'ylisiz. Bizning futbolga nima uchun TEGISHLIY ORGON aralashmaydi? Futbolimizning hozirgi holati, korupsiya, o'yinlarni sotish, hakamlik sanati(qo'shtirnoq ostidagi), seleksiya ishlari va h.k larni nazorat qilish vaqti kelmadi-mi? Hurmatliy Mirabror Zufarovichimiz ko'rmayaptimi yoki ko'rmaganga olyaptimi? Hurmatliy Mirjalol Qo'shoqovichimizga yana qancha ishonamiz? Савол берилган сана: 01.10.2014 13:08 |
ЖАВОБ: Cалом. Раҳмат, Искандарга салом айтиб қўйинг :) Бошқа жойлардаям, кўпинча бу ҳолатлар футбол доирасида ҳал қилинади, лекин молиявий масалалар (ўйинни сотиш, масалар) ҳақида озгина бўлсаям гап сўз чиқса, албатта, тегишли идоралар қизиқиб кўрадилар. Балки биздаям пайти келгандир. Миржалол Қосимов терма жамоамиз ўйинида ўзгартириш киритмоқчи бўлаётгани кўзга ташланиб турибди, Австралиядаги турнир ушбу ҳаракатларга баҳони беради, назаримда. Унгача, сабр қилиш керак. Жавоб берилган сана: 02.10.2014 11:52 |
Famous |
САВОЛ: Бунчалик катта танаффуснинг боиси нимада? Савол берилган сана: 01.10.2014 02:32 |
ЖАВОБ: Дангасалик :) Жавоб берилган сана: 02.10.2014 11:59 |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|