21/12 00:45 | Верона | 0-1 | Милан | ||
21/12 01:00 | Жирона | 3-0 | Вальядолид | ||
21/12 17:30 | Астон Вилла | 2-1 | Манчестер Сити | ||
21/12 18:00 | Хетафе | 0-1 | Мальорка | ||
21/12 19:00 | Торино | 0-2 | Болонья | ||
21/12 20:00 | Брентфорд | 0-2 | Ноттингем Форест | ||
21/12 20:00 | Ипсвич | 0-4 | Ньюкасл | ||
21/12 20:00 | Вест Хэм | 1-1 | Брайтон | ||
21/12 20:15 | Сельта | 2-0 | Реал Сосьедад | ||
21/12 22:00 | Женоа | 1-2 | Наполи | ||
21/12 22:30 | Кристал Пэлас | 1-5 | Арсенал | ||
21/12 22:30 | Осасуна | 1-2 | Атлетик Бильбао | ||
22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | - | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | - | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | - | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | - | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | - | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | - | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | - | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | - | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | - | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | - | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | - | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | - | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | - | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | - | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе |
zimmer |
САВОЛ: Ассалом алейкум. МЮ битта марказий химоячи олади. Эванс-Джонс-Смолинглардан бирортасини сотадими ? Учовиям топ химоячимас. Лекин биттаси бу мавсум асосий таркиб уйинчиси булади. Химояда муаммо булмайдими бу йил хам ? Лукакуни муаммоси нимада сизнингча ? Нега уни хич бумаса Атлетико ёки Боруссия сотволмади. Иммобиле, Манжукич бн солиштирганда ёшлиги хисобга олинса Лукаку кулайрокмасми ? Савол берилган сана: 15.07.2014 09:33 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1) Уччовининг ичида Жонсда имконият кўпроқ бўлса керак. Смоллингни эса, баъзида, мажбурий ҳолларда қанотдаям майдонга тушириш мумкин. Агар бирор тажрибали футболчи, масалан, Хюмельс сотиб олинса, Жонс у билан жуда яхши тандем бўлиши ва ҳимоя анча ишончли ҳолатга келиб қолиши мумкин. Де Врейга ўхшаш вариантларда эса, ҳимоя заифлашиб кетади. Рафаел - Жонс - Де Врей - Шоу: юқори ўрнилар учун курашадиган ҳимоя эмас, тажрибасиз бўлиб қолади. Менимча, МЮнайтеднинг Вермален вариантини ҳам кўриб чиқаётгани, айнан ҳимояни тажрибалироқ қилиш мақсадида бўлса керак, агар Хюмелс варианти ўхшамаса, айниқса. 2. Лукаку АПЛ ўртамиёналари учун жуда яхши, ҳатто бир калла баланд ҳужумчи. Лекин топ клубга тортмаяпти. Тан олиш керак, у Жеко, ван Перси, Старриж, ҳатто Журуни захирага михлаб қўйишига ишониш қийин. Айниқса, жаҳон чемпионати ҳам ҳужумчининг зарарига ишлади. У ерда ўзини кўрсатганда, балки у ҳам трансфер бозорида энг кўп муҳокама бўлаётганлар ичида бўлармиди.. Кейин, Лукаку Англияда ўйнайди, у ердаги клубларнинг молиявий шароити "Атлетико" ки Боруссия"дан анча яхши. Лукакуга фақат АПЛ грандларига йўл бор: лекин юқорида айтганимдек, ҳозирча, унга ишонишмаяпти. Жавоб берилган сана: 17.07.2014 14:54 |
Famous |
САВОЛ: 1. Россия футболини хеч кузатасизми? Капелло тайинлангач, руслар яхши томонга узгарувди. Кизик томони, Россия термасида биронта хам легионер йук эди. Ман шу ЖЧ да факат Россияга мухлислик килувдим. У кетгач, кимлар ютишини фарки хам колмади :) Бу омадсизликдан кейин хам Капелло жойида колди ва 2018 га тайёрлайдиган булибди. Рус эксперт ва журналистлари бу карорга негатив муносабат билдиришди. Манимча тугри карор. Чунки бу пайт ичида руслар анча тажриба орттириб олишлари мумкин ва кейинги мундиалгача анча кучли жамоага айланиши мумкин. 2. Рус журналистларининг ишига кандай бахо берасиз? Икки эксперт бор, Ловчев ва Бубнов. Уларнинг ракиби Черданцев ва Геничлар :) Буларнинг оммавий талашларига нима дейсиз? Экспертлар НТВ Плюс шархловчиларини очикчасига хакорат килишади. Лекин шархловчилар хакорат билан жавоб бермайди-ю, яхшигина теккизиб олишади:) Мана бир диалогни мисол килиб келтираман: Черданцев: У федерации стоит скорая, приехала за теми двумя, что голосовали за Ловчева. Ловчев: Ты че несешь тупой. Ты сам что сделал для нашего футбола? Черданцев: За то у меня с головой всё в порядке. Ловчев: Да у тебя с жопой не всё в порядке. -)) Уларнинг ким хак, ким нохаклигини хам англаш кийин. Вроде, икки томон хам правга ухшайди. Нега бемалол хакорат ва талашишларни ТВ дан бемалол курсатишади? Бу нарсалар келишилган пиар акциями, ёки ростанам шулар уришармикин? -) Булар матбуотдан ташкари хам бир бирини хушламасмикин? Узр, матн чузилиб кетди. Савол берилган сана: 13.07.2014 00:08 |
ЖАВОБ: 1. Россия футболининг менимча, бори шу. Европада мавжуд бўлмаган жуда чуқур муаммога эгалар, бизникига ўхшаб кетади. Катта мавзу. 2. Мен бошқа воқеани эсладим. НТВ Плюс шарҳловчилари твиттерда, сайтларда жуда кўп ўзаро уришадилар, бир бирларини ҳақорат қиладилар. Кимдур эътироз қилса, "НТВ ПЛЮС да биз 30 та амбициозний мужиклармиз, бунақа нарсалар бўп туради" деб кўп гапиришади. Мисол учун, ўтган йили, уларннинг раҳбари Василий Уткин кўпроқ шахсий адовати эвазига Пирожковни ҳайдаб юборди. гуёки бу ишнинг ноҳақ бўлганини тан олган ўша амбициозний мужикларнинг бирортаси Уткинга қарши боролмади, Пирожковни юпатишдан нарига ўтмади. Мана сизга - амбиция. Айтмоқчиманки, эркак киши эркаклигини, амбициясини қаерда ва қандай кўрсатишниям билиши керак, тўғрими? :)) Менимча, ҳаммаси тарбиядан. Ўша рус каналларида ҳам тарбияли, позитив шарловчилар бор. Масалан, Стогниенко, Демьентев... Жавоб берилган сана: 14.07.2014 17:36 |
uzbarsa |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramom aka.Nima deb uylaysiz Suarez Barsaga kirishib keta olarmikan? Савол берилган сана: 12.07.2014 10:15 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Агар майдон ташқарисида ҳаммаси яхши бўлса, Суарес ҳар қандай жамоага киришиб кета олади. Жавоб берилган сана: 14.07.2014 17:36 |
uzbars |
САВОЛ: salom\n7 lcab 1 kes maqlezzi oqiganda 1 savl tugildi\nklub terma bazasiga aylantirilishi yaxshi dgansiz lekin o\'zimizda Paxtakr yo Bunyodkor terma bazasiga aylangani kop jixatdan zaraiga ishlagandi Савол берилган сана: 09.07.2014 21:00 |
ЖАВОБ: Салом. Яхши демадим, терма жамоага фойдали бўлиши мумкинлигини айтдим. "Бавария" барча немис юлдузларини йиғиб олса-да, унга қаршилик қилиши мумкин жамоалар Бундеслигада топилади. бунинг устига ЕЧЛ ҳам бор. Агар айтайлик, бизда легионерлар ҳисобига жуда кучли таркиб ҳосил қилган 3-4 та жамоа бўлса, улардан бири миллий футболчиларни йиғиб олса, зарари йўқ. Фойда беради. Аммо бизда одатда унақа бўлмайди, кимдур ўша МТЖ аъзоларини йиғиб олади, натижада ҳаммани жуда осонлик билан юта бошлайди. Ҳеч ким қаршилик қила олмайди ва ўйинчиларда курашувчанлик хисси ҳам йўқолиб кетади. ""Пахтакор" 2002-03 йилларда жуда қизиқ ва чиройли ўйнарди, халқаро майдонда ҳам қаторасига икки марта ярим финалга чиқди. Вақт ўтиб, ички биринчиликда рақиб қолмай, ҳамма улардан зериккач, чемпионат зерикарли бўлиб қолди, "Пахтакор" ҳам зерикди, ўйнамай қўйди. Яхшиямки, "Бунёдкор" пайдо бўлиб яна интрига қайтарди ва қайсидир маънода "олтин авлод"ни яна 3-4 йилга асраб қолинди. Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:25 |
Famous |
САВОЛ: Ф. Беккенбауер Гвардиола ишидан норозилигини яширмаган эди. Бизга майдапаслар эмас, хужумкор уйин керак деб айтган эди. Энди эса Германиянинг галабасидан кувонмокда. Ахир Германия Бразилияни тики така услубила маглуб этдику. Нега энди у жим? У хасадгуйми, ёки онги шу нарсани хазм килмаяптими? Савол берилган сана: 09.07.2014 20:43 |
ЖАВОБ: Ростини айтсам, унинг қанақа одамлигининг менга заррача қизиғи йўқ ва бу ҳақида ўйламасдан ҳам яшай оламан экан :) Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:20 |
Famous |
САВОЛ: Яна хамда Германия финалда маглуб булишига хам ишончим купрок. Германия етиб келди. Бор ресурсини еб тугатди деб хисоблайман. Уйлашимча, Голландия - Аргентина жуфтлиги голиби финалда хам ютади. Шунга нима дейсиз? Савол берилган сана: 09.07.2014 20:33 |
ЖАВОБ: Фаворит - Германия. Лекин бир ўйинда ҳар нарса бўлиш мумкин. Аргентина ютқазиши жуда қийин бўлган қайсар араб жамоаларини эслатяпти ва ҳужумда Месси билан керакли голни уриб олишлари ҳам мумкин. Таҳмин қилиш ва бош қотиришни маслаҳат бермасдим, яхшиси ўйинни кутган афзал. :) Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:18 |
Famous |
САВОЛ: http://m.std.uz/mobile.php/news/detail/86581 Ассалому алайкум. Мана шу ссылкадаги менинг изохимга нима дейсиз? Эртасига шу маънода сизнинг маколангиз чикди. Менинг изохимга жавобан айримлар эси пастлик, аклсизликка йуйишди. Савол берилган сана: 09.07.2014 20:29 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Шу маънода мақолам чиққан бўлса, изоҳингизга нима дейишим мумкинлигини шундоғам билсангиз керак :) Айримларга эътибор берманг, уларнинг ҳам ўз фикри бор ва сизга ақлсиз туюлиши мумкин. Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:17 |
Kakastad |
САВОЛ: Ушбу саволларим 6-январда телефоним заметкасида сакланган экан Шу бугун куриб колдим.... Salom!!! Siz stadion.uzda ishlaysizmi yo'qmi bilmadim,lekin std.uzdagi futbol bashoratida noxolislik bo'layapdi. Oliy liga 2 turida menga va ko'plab yuzerlarimizga ochko qo'shilmadi. Endi esa A-seriyadagisida xam xuddi shunday. Men 3 mavsumdan beri futbol bashoratida g'olib bo'lishga harakat qilayapman.Shu mavsum niyatimga yetaman deb yurgandim. Afsus.... Oliy ligada ham kuchlilar qatorida turishim kerak edi,lekin.... Balki bu shunchaki o'yindir kimgadir,lekin.... Stadion.uzdan xolislikni talab qilamiz.Agar xatolarni to'g'rilashsa xursandmiz,lekin.... Nima ham qila olardik? Ana Qosimov MTJ jamoada muxlislar xoxlamasa ham ishlayaptiku. MTJ muxlislar uchun emas!!! Stadion.uz kim uchun? Biz muxlislar uchun emasmi? Bizni yarim yuragimizni butun qilib turgan sayt std.uz emasmi? Yarim kecha uyg'onib biz std.uzga kiramiz ishonsangiz. Савол берилган сана: 09.07.2014 18:30 |
ЖАВОБ: Билмадим. Бу танловга умуман алоқам йўқ. Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:16 |
Kakastad |
САВОЛ: Авваламбор Ассалому алайкум Кахрамон ака!!! Рамазони Шариф муборак булсин! Ушбу муборак ойда барча эзгу ниятларингизга етишингизни тилакдошиман! Нафакат сизни,балки барча мусулмон ака-укаларимиз,онахону-бувижонларимизни,опа-сингилларимизни,тинч ва осойишта мамлакатимизнинг барча фукароларига ушбу ниятлар! Саволим...... Савол берилган сана: 09.07.2014 18:28 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом, раҳмат, сизга ҳам. Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:15 |
asabirdjanov |
САВОЛ: Assalomu alaykum, Qahramon aka. \nSavol emas, fikringizni bilmoqchi edim.\nNima deb o\'ylaysiz, agar Yahyo Ture Citydan ketib qolsa, shaharliklar keyingi mavsumda TOP3 ga kira olarmikin? Chelsida Mour bor, Arsenal o\'tgan yili keyinggi yillar uchun yaxshi asos hozirladi, MUga Van Gaal kemoqda... Fikringiz qanday? Савол берилган сана: 09.07.2014 11:18 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Яҳё Туресиз ҳам уларнинг таркиби кучли. Агар Туре таркибда бўлса-ю, қайсидир ўйинда майдонга туша олмаса, бу яққол сезилади. Аммо у бутунлай кетганда, шунга яраша жамоа қурилади, усиз ўйнашни ўрганишади. Алмаштириб бўлмас футболчилар бўлмайди, айниқса, исталган футболчини сотиб олиш мумкин бўлган клубларда. Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:14 |
raulblancos |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. 1)Ötgan safar tiki-taka ulmagani haqida maqola yozgan ediz nima deb uyles ösha fikriz tög'ri chiqib bugun germaniya aynan shu mayda pas orqali g'alaba qozonmadimikin 2)Brazilyada boy tajribaga ega uyinchilar xususan ronaldinyo,kaka kabi istedodlar yetishmadimikin Савол берилган сана: 09.07.2014 03:48 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1) Балки. Бу ҳақида мақола ёздим. 2) Рональдиньо ва Кака етишмаяпти, деса қўшилмайман, улар КАБИ лар етишмаяпти бугунги таркибда. Айниқса Роналдо каби ҳужумчи. Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:12 |
MILONA |
САВОЛ: Men avvalam aytganman Skoları musor trener yana bızlar Mırjaloldan xafa bup yurupmız Uzı Chılı Javob berıshı kerak edı Brazılga no... Dante Maykon Gustavo Bentrand Fred Umman loyıq emas termaga albatta tanqıd qılısh oson uynash qıyınd ammo ular uzb futbolchılarımas Umuman Ahmoq Skoları va bu uyın haqıda fıkrıZ(1 bulımdan sung savol berdım va ıshonaman batar buladı 2chı taym Da) Савол берилган сана: 09.07.2014 01:56 |
ЖАВОБ: Сколари яхши тренер. У буни 2002 йилда ҳам исботлаган. 2002-2006 йиллардаги Португалия ҳам чаккимасди, ҳали улар ўша даражага чиққанлари йўқ, бошқа тренерлар билан. Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:11 |
MILONA |
САВОЛ: Sıznıngcha 95y Yanuzaykuchlımı yokı 87y Odıl ahmedov??? Савол берилган сана: 09.07.2014 01:21 |
ЖАВОБ: Билмадим. Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:10 |
MILONA |
САВОЛ: Salom xozırcha sıznıngcha turnırnıng eng chıroylı golı Shaxsan menga Van Persıe Kehıll va Jems lek RVP Golı fantastık chıqtı... Савол берилган сана: 09.07.2014 01:14 |
ЖАВОБ: Cалом. Робин ван Персиники. Бошқа голларни такрорлаш мумкин, ўзимизнингн чемпионатда ҳам ўхшаб қолса, кузатилади. Лекин ван Персидақа уриб кўрсинчи биров... Жавоб берилган сана: 11.07.2014 09:09 |
beckTU |
САВОЛ: МЮ кандай мураббий билан шартнома тузгани сизни кувонтиряптия? Савол берилган сана: 06.07.2014 13:44 |
ЖАВОБ: Ҳа. Луи ван Гал бугунги Манчестерга жуда керакли мураббий, манимча. Жавоб берилган сана: 07.07.2014 13:44 |
mrchelseafc |
САВОЛ: salom qahramon aka hozirgi milliy terma jamoamiz haqida fikriz qanday ? OK-2015 da qanday natija qayd eta olamiz ? m.qosimov haqidachi ? Савол берилган сана: 05.07.2014 04:50 |
ЖАВОБ: Салом. Миллий терма жамоа ҳақидаям, Қосимов ҳақидаям жуда кўп мақолалар ёзганман. Австралиядаги турнир ҳақида эса ўша пайтда гаплашган дуруст. Жавоб берилган сана: 07.07.2014 13:43 |
MILONA |
САВОЛ: Qahramon aka menımcha Chılı bılan uyında Hulk toza gol urgandı sıznı fıkrız... Савол берилган сана: 04.07.2014 14:37 |
ЖАВОБ: Ҳа, менгаям шунақа туюлди. Жавоб берилган сана: 07.07.2014 13:43 |
MILONA |
САВОЛ: Salom aka Bu Pfl axmoq nega Uzb kubogı Va Bun Pax uyunını ChJ tı vaqtıda tayınladı ahır Jch dAm olısh kunıga quysa bulardıku qachon aql kıradı bularga Masalan sızga pul berıshsayam Pfl nı quyıb Jch kurardıZ shundaymı pul talab bulsayam xudı mendek.. Савол берилган сана: 04.07.2014 14:35 |
ЖАВОБ: Cалом. Пул беришса, албатта ПФЛ ни кўрардим. Жавоб берилган сана: 07.07.2014 13:42 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom 1.Agar Suaresni Barca yoki boshqa grand klub sotib olsa (4 oy futboldan chetta bo'lishini va safga noyabr oyida qo'shilishini inobatga olsak) chempionlar ligasida ishtirok eta oladimi? Axir bu vaqtda zayavkadan kech qoladiku manimcha. 2.Manchester Yunaytetdan qanday o'zgarishlar kutyabsiz, transfer masalasida? Савол берилган сана: 03.07.2014 16:36 |
ЖАВОБ: Cалом. 1. Заявкага августдаям қўшиб қўйса бўлади. Майдонга тушмаса бўлди. 2. Керакли позицияларнинг тўлдирилиши ва асосийси ортиқча футболчилардан қутулиш. Фердинанд, Македа, Видич, Бютнер кетди. Янг, Клеверли, Чичарито, Нани, Феллайни кетса керак. Шоу ва Эррера келди. Яна Санчес, Видал, Хюмелс, Вермален ҳақида гапирилмоқда. Ван Гаал иш бошлашини эътиборга олсак, голландиялик ёшлардан (Стротман, Де Врей, Инди, Депай, Стортман) ва академиядан (Уилсон, Поуэл, Линдгард, Кин) ҳам бир неча футболчилар асосий таркибга жалб қилинишса керак. Жавоб берилган сана: 03.07.2014 19:00 |
MILONA |
САВОЛ: Mınımcha Mdh da ERMATOVnı kurısholmayaptıia Yanı xasadSızam sezdızmı? men Ermatovnı kamtarlıgı yaxshı odamlıgı uchun chındıldan muxlısman Agar Fınalnı berıshmasa Ermatov uchun man Uzb dan lıgı uchun berıshmaydı Omad RE Савол берилган сана: 03.07.2014 11:04 |
ЖАВОБ: Мен рус каналларини кузатдим. Эрматовни хасад қилишаётганини сезмадим, рости. Мабодо финал берилмаса, унинг ўзбекистонлик экани учун бўлади, деганингиз балки тўғридир ва бу нормал ҳолат. Финал ўйинига савияси пастроқ чемпионат вакилини қўйишга кўпчилик қарши чиқиш мумкин, Эрматов ЖЧ да ўзини яхши томондан кўрсатган бўлса ҳам. Жавоб берилган сана: 03.07.2014 11:27 |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|