Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


odilbekuz
САВОЛ: Savol 2014 yakunlariga kura eng yaxwi murabbiy kim buliwi mumkin.

Савол берилган сана: 28.12.2014 14:26

ЖАВОБ: Бабаян, менимча.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:33


odilbekuz
САВОЛ: Real bu mavsumda CHLda 11 kubikni qolga kiriw imkoniyatlarini qanday baxolaysiz.

Савол берилган сана: 26.12.2014 12:55

ЖАВОБ: "Реал" худди "Бавария" ва "Барселона" сингари, ушбу турнирнинг асосий фаворитларидан бири деб ҳисоблайман.
Нега ҳеч қайси жамоа Европа чемпионлар лигасини икки марта кетма кет юта олмаган? Нима деб ўйлайсиз? Менимча, ғалабага бўлган ташналик иккинчи йили биринчи йилдагидек бўлмайди. Менимча, бу йил ҳам ўйиннинг 90+4 минутида, "Реал" кимдандир ютқазаётган ва бурчак тўпи тепаётган бўлса, Рамос ёки Пепе гол ура олмайди. Фарқи шу. Лекин, жамоа кучли ижрочиларга эга, балки унақа оғир ҳолатга тушмасдан, бир текисда ўз имконияти билан ғалаба қозонар. Яъни қаердадир қаҳрамонлик қилиш шарт бўлмас...

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:32


shimbay
САВОЛ: Salom! Terma jamoamizning o\'tkazgan o\'yinlarini videolari jamlangan biron bir sayt yo\'qmi? Umuman o\'yinlarni qanday tamosha qilsa bo\'ladi?

Савол берилган сана: 25.12.2014 17:52

ЖАВОБ: Салом. Билмадим.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:28


Parol
САВОЛ: Hormang Qahramon aka. Ligionerlar bo'yicha bir savol yollagan edim. Yana bir savol, OK-2015 da termamiz qaysi boshqichgacha boradi deb o'ylisiz.

Савол берилган сана: 25.12.2014 01:45

ЖАВОБ: Гуруҳда биринчи ўринни олсак бўлади. Бу дегани чорак финалда осонроқ рақиб ва ярим финал. Уёғига ўтишга ишониш қийин. Мен максимал ишонарли ҳолатни назарда тутдим. Гуруҳдан чиқа олмаслигимиз ёки Хиросима каби ўйин ўтказиб финалга чиқворишимиз ҳам мумкин. Япониядан ва майдонга эгаси бўлгани учун австралиядан ташқари Осиёдаги бошқа барча жамоаларнинг имкониятлари бир бирига жуда яқин.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:28


ManchesYu
САВОЛ: салом Кахрамон ака! Шимолий Кория жамиолари ОФК мусабакаларида катнашмайди, легианер футболчилари хам диярли йук лекин КХДР нинг осиёда уз урни бор бунга ёшлари, усмирлари, Осиё уйинлари, да гивох булдик сабаби нима? Ватан туйгусими? Умуман уларнинг футболи хакида икки огиз сузиз?

Савол берилган сана: 24.12.2014 12:29

ЖАВОБ: Салом. Очиғи, бу саволга жавоб бера олмайман. Шимолий Корея футболи унчалик ривожланмаган. ҳар бир тоталитар тузумда бўлгани сингари, натижа уларда катта аҳамият касб этади ва айниқса ёшлар ўртасидаги турнирларда бор имкониятларини шунга тикадилар.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:24


odilbekuz
САВОЛ: Savol MTJ OKda guruxdan chiqiw imkoniyatini qanday baholaysiz

Савол берилган сана: 23.12.2014 16:29

ЖАВОБ: Гуруҳда бир бирига яқин жамоалар тўпланган.
Евро-96 гуруҳ ўйинлари олдидан Туркия терма жамоаси бош мураббийи Фотиҳ Терим "Биз шундай гуруҳдамизки, барча ўйинни 1:0 ҳисобида ютишимиз, ёки барча ўйинда 0:1 ҳисобида ютқазишимиз ҳам мумкин" деганди. Менимча, биз ҳам айнан шунақа ҳолатдамиз.
Лекин, агар бор устунликларимиздан фойдалан олсак, биз тажрибалироқмиз ва гуруҳда ғолиб чиқа оламиз.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:22


yahyohon
САВОЛ: Осиё кубогига кизикиш ута пассив...\nХатто сиз журналистлардаям...\n\nНима сабаб деб уйлайсиз, ЖЧГа чиколмаганимиз тушкунлиги хали хамон мавжудми ёки бошка сабаб?

Савол берилган сана: 23.12.2014 14:17

ЖАВОБ: Ҳаммада ҳар хил. Менимча, 2008-2010 йилларда футболимизда жуда кўп янгиликлар бўлди. Унга сарфланган пуллар, легионерлар, ҳатто футбол журналистикасида ва мухлисликда ҳам. Масалан, сайтлар оммалашди. Мухлисларда ҳам фикр билдириш имкони туғилди.
Ҳозир турғунлик даври. Буям сабаб. Кейин, терма жамоа маркетинг жиҳатидан жуда оқсамоқда. Нафақат терма жамоа, умуман ўзбек футболини кўра олмаяпмиз телевизорда. Натижада, кўп мухлислар ҳатто Осиё чемпионати қачон бошланиши-ю, кимлар билан ўйнашимизни ҳам билишмайди. Масалан, Германия терма жамоаси Қозоғистонда ўйнади. Немислар қозоқлардан, ўйинни Қозоғистон вақти билан соат 00.00 га ўтказдиришни илтимос қилдилар ва бунга эришдилар. Сабаби, бу вақт немис мухлислари учун қулай вақтга тўғри келар экан. Бунақа мисоллар кўп.
ҳа, журналистларни ҳам айблаш мумкин. Лекин биз ҳам қўлимизга етиб келаётган материаллар устида ишлаймиз. Ўйинни кўрмасдан туриб, қандай таҳлил қилиш мумкин терма жамоамизни? Бориш мумкин, лекин ОАВ нинг молиявий аҳволи, журналистларга, "Бунёдкор" стадионидаги ўйинга метрода бориб келишни қоплайдиган даражада эмас. Чемпионат.азия йигитлари буни уддасидан чиқишяпти, қойил, раҳмат. Аммо бу умумий аҳволни кўрсатмайди.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:43


odilbekuz
САВОЛ: Savol Ronaldu va Messi xaqida nima uchun Ronaldu gool ura olmasa darrov tanqid qilib chiqiwadi Messida esa teskarisi.

Савол берилган сана: 23.12.2014 11:56

ЖАВОБ: Ким? Мухлисларми?
Умуман олганда эса, матбуотда сўнгги икки йилда Месси кўпроқ турли танқидларга учрамоқда. Сабаби, Роналду ўз имкониятлари даражасида тўлиқ ўйин кўрсатяпти ва унга эътироз билдиришнинг ўзи қийин. Месси эса масалан, икки йил олдинги савиясини мунтазам кўрсата олмаяпти, ундан эса талаб қилишяпти.

Жавоб берилган сана: 23.12.2014 13:44


BulMXK
САВОЛ: Assalomu alaykum! Bir taklif bilan chiquvdinda silaga. Har oyda bir marta muxlislarning ovoz berish yo'li bilan ,,Oyning ramziy terma jamoasi" ni aniqlasak, ajabmas bu qilingan ishlar natija bersa! Shuni oy oxirida so'rovnoma qilib saytga joylashtirsaylar zo'r ish bo'lardi!

Савол берилган сана: 20.12.2014 06:04

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Балки, янги мавсумда шу ишни қилса бўлар. ЁМон томони бизда олий лига ўйинлари кўрсатилмайди. Мухлислар ўз жамоаси футболчиларига овоз бериши ёки гол урган ўйинчининг имкониятлари ошиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 23.12.2014 11:08


Gayratbek
САВОЛ: Зейтуллаев деган ўйинчи бўларди. Қаерда ўйнаётган бўлса?\nКўпчилик Қосимовнинг мураббийлик фаолияти ҳақида салбий фикр билдирмоқда. Менинг ўйлашимча айб Қосимовда ҳам болларда ҳам эмас. Лекин Моуриньо, Дел Боске, Ван Галл келганда ҳам бирор нима қилиб бера олишмайди. Ҳаммасига сабабчи биздаги тизимда деб ўйлайман. Клубларимиз боқиманда, энг фаворит ёки барқарор клубларимиз ҳам ҳаттоки барқарор эмас. Қай маънода. Масалан пахтакорнинг сариқ кўк формаси бўларди. Шунга яраша стадион ҳам кўк сариқ рангга бўркалган. Аммо жамоа ўша формада ўйнамаётганига бир неча йил бўлди. Лигамизда бирорта жамоа рамзи ҳисобланган футболчи йўқ. Саъдулло Турсунов Тоҳир Мадраҳимовни эслайсизми Навбаҳор тимсоли эди. Термада деярли ўйнамаган булсалар ҳам. Эслангчи 90 йиллар Нефтчи Лебедев, Пахтакор Бугало, С Динамо Олим Тиллаев, Насаф Р.Бердиев, ва ҳкз. Ҳозирчи Р.Ҳайдаров бирор жойга ўтса Пахтакордан ижарага олади. Жалиловнинг ўзининг кичик гуруҳи бор. Б.Ҳакимов ва хкз Ёш ва ҳаракатчан (Хоразмда Султонов, Гулистонда Ашурматов) бир нималар қилмоқчи бўлишди ю лекин эришолмади. Нимага???

Савол берилган сана: 20.12.2014 02:54

ЖАВОБ: "Пахтакор"нинг стадиони сариқ кўк рангга бурканмаётган бўлса, Тоҳир Мадраҳимов пенсияга чиққан бўлса, Қосимовнинг айби йўқлигини англатадиган бўлса, яъни, умуман МТЖ да ким мураббий бўлишининг аҳамияти бўлмаса, навбати билан бошқалар ҳам мураббийлик қилишсин? Нега қилишмайди?

Жавоб берилган сана: 23.12.2014 10:58


Gayratbek
САВОЛ: Салом алайкум Қаҳрамон ака!\nАка мана шу саволни ўтган ҳафта бошида бермоқчи эдим.\nҲозирги кунда бизда легионер ҳужумчилар анчагина экан. Эронда Насимов, Сербияда Ғофуров, Хорватияда Абдухолиқов Битта жамоа учун етарли даражада. ўзимиздан Сергеев ва Шодиевларни ҳисобга олганда. \nШу ҳақда фикрингизни билмоқчийдим?\n2. Япония таркибини эълон қилганига бир неча кун бўлди. Бизда ҳалиям ўқув машғулот йиғинлари??? 23 кишилик таркибни тахминан айта оласизми?\n3. Тан олиш керак бизда ҳар доим 11 кишилик (Осиё даражасида) ажойиб таркиб бўлган. Аммо ушбу таркибни заҳирадан тушиб ривожлантира оладиган, умуман олганда уша ўйинчилар бўлмаганда ўрнини боса оладиган даражадаги ўйинчилар кам бўлган ва бу ҳолат жамоаларимизга (алам қиладигани барча ёшдаги) плей офф ўйинларида панд берган. Балки бунга чемпионатимиз савияси сабабчидир. Балки мураббийлар. \n4. Реал қараганда жамоамиздан Австралиядан нима кутяпсиз?\n5. Чемпионат олди ўйинларига танланган жамоалар ҳақида фикрингиз. Кўпчилик танқид қилмоқда. Аммо Қатар 2011 олди ҳам Тунисда маҳалла жамоалари билан, Москвада 2 та 6 рақами билан ўйнагандик чемпионатда эса чиройли ўйнагандик. Бу сафар ҳам худди шунга ўхшашдек. Балки чемпионат олди кўп куч сарфламаган маъқулдир.\n6. Бунёдкор собиқ легионери Симоненкога боғлиқ шов шув буляпти. Ҳамма томон ўзича ҳақ. Қандай фикрдасиз?\n7. Агар ҳозирги кунда ЎФФ президенти бўлганингизда таваккал қилиб бўлса ҳам бирор мусобақа мезбонлиги учун курашармидингиз? Ёки ЖЧ мезбонлиги олиб қўйилганлиги учун қўлни ювиб қўлтиққа урармидингиз?

Савол берилган сана: 20.12.2014 02:32

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Осиё 2011 даги рақиблар яхшироқ эди. Турнирга бир йил давомида тайёрланилган, Армения, Албания, Эстония каби Европа жамоалари билан ўйнаганмиз.
Футболчилар ҳақида фикр билдириш қийин, ҳозир қандай формада эканликларини билмаймиз.

Жавоб берилган сана: 23.12.2014 11:01


Xevedes
САВОЛ: Assalomu Alaykum Qaxramon aka,OFK ning JCh va OK gi saralashini\nbirlashtirishi bizga ijobiy, salbiy tomonlari hakida bitta maqola kutyapmiz.\nOldinlari bunday voqealrga albata maqola yozardiz.

Савол берилган сана: 18.12.2014 08:39

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Менимча, биз учун фойдаси бор. Бу ҳақида илгари мақола ёзган эканман. Ёзилганларнинг кўпи ҳозирга ҳам тўғри келади.
http://www.uff.uz/news/sections/uzbek/4630

Жавоб берилган сана: 23.12.2014 11:07


odilbekuz
САВОЛ: Salom Bunyodkor saralawdan uta oladimi

Савол берилган сана: 16.12.2014 14:12

ЖАВОБ: Салом. Имконият бор албатта.

Жавоб берилган сана: 23.12.2014 11:03


akmalfcb
САВОЛ: Assalomu alaykum.

Osiyo kubogi Qosimov uchun so'nggi imkoniyatdek tuyulmayaptimi sizga.

Савол берилган сана: 15.12.2014 23:10

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ. Унақа туюлмаяпти :)

Жавоб берилган сана: 23.12.2014 11:02


EXSPERT
САВОЛ: assalomalekum nima dp oylisiz saytimizni tv ga korsatu qilib obchiqsa boladimi Óz fikriga ega yuzerla 4iqib biron bir

Савол берилган сана: 10.12.2014 11:13

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. ҳали ушбу сайт журналистлари ҳам ТВга чиқишгани йўқ, мухлисларга йўд бўлсин :)

Жавоб берилган сана: 23.12.2014 11:03


odilbekuz
САВОЛ: Oltin topga bu yil kim munosib deb uylaysiz

Савол берилган сана: 08.12.2014 13:38

ЖАВОБ: Криштиану Роналду.

Жавоб берилган сана: 09.12.2014 13:21


EXSPERT
САВОЛ: assolomalekum sizdan bitta iltimos, termamizzi ok 2014 da qosimov blan qanaqa abramov blan qanaqa oynawi mumkunligini tahlil qilib yozin.

Савол берилган сана: 28.11.2014 10:33

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Абрамов терма жамоа учун ўтмиш. У бўлса фалондақа ўйнардик ҳозир деб хаёлга берилишдан фойда йўқ. Осиё чемпионатидаги иштирок ўтса, нафақат Абрамов билан, балки, бошқа эски турнирлар билан солиштирса бўлади.
Умуман олганда, менимча, Қосимов ихтиёридаги таркиб Абрамов пайтидагидан кучсизроқ. Абрамовда тайёр ва тажрибали футболчилар кўпроқ эди, унга осонроқ бўлган. Ҳозир ҳам жамоа ўзгармаган, лекин Жепаров, Кападзелар тўрт ёшга улғайганини эътиборга олиш керак. Аҳмедов ва Денисов энди қандай ҳолатда бўлади. номаълум, янгилар ўша савияга мос кела олишмаяпти.

Жавоб берилган сана: 09.12.2014 12:58


Parol
САВОЛ: keling bir fontaziyaga berilamiz. Deylik sizni UFF rahbari (prezidenti) etib tayinlashdi. Futbolimiz rivoji uchun ishni qanday tashkil qilgan bo'lardingiz. Yaniyki, bizning futbolga aynan NIMA YETISHMAYAPTI?

Савол берилган сана: 21.11.2014 19:57

ЖАВОБ: Манимча, малакали кадрлар. Айнан ЎФФ ва ПФЛ даги бошқарув сиёсатини назарда тутдим. Келишилган ўйинларнинг кўплиги, клублардаги бошқа ғайри ишларга келсак, буни ЎФФ ҳал қилиши осонмас, чунки бу фақат футболнинг муаммоси эмаски, ечилса. Қайси соҳада келишиш йўқ, айтингчи?

Жавоб берилган сана: 09.12.2014 12:45


odilbekuz
САВОЛ: Salom Qaxramon aka oliy ligamiz xam tugadi bu yilgi oliy ligamiz saviyasi biroz tuwib ketmaganmi

Савол берилган сана: 14.11.2014 19:09

ЖАВОБ: Унақа деб ўйламайман. 2010 йилларга нисбатан тушган, бунинг сабаби маълум. Лекин ўтган йилга нисбатан эмас.

Жавоб берилган сана: 09.12.2014 12:43


odilbekuz
САВОЛ: oliy liga jamoalar sonini kopaytirsa foyalimi

Савол берилган сана: 13.11.2014 16:44

ЖАВОБ: Ҳа, фойдали. Кўпқро ўйин бўлади. Баъзилар ўртамиёна ўйинлар кўпайиб кетади, дейишади, худдики, ҳамма ўйинларни кўриб юргандек. Ҳал қилувчи ўйинлар сони барибир камаймайдику :)

Жавоб берилган сана: 09.12.2014 12:42

 

 < 1 2 3 4 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.