Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


JackKrauser
САВОЛ: Assalomu Alaykum Qaxramon aka!Nimaga maqolalar kam unaqamasda aka xech bo'lmasa yevropa milliy chempionatlarining markaziy o'yinlari xaqida jaa katta bo'masa xam kichkinaroq maqolalar yozib turing masalan Chelsi-MYU Barsa-Real va shunga o'xshash o'yinlarga o'zingizning taxliliy fikrlaringizni bildirib maqolalar yozib turing.Iltimos?2Nima deb o'ylaysiz Real Madrid o'tgan mavsumdagiga nisbatan kuchaydimi chunki ko'plab taniqli mutaxasislar Realni xozirda eng kuchli jamoa deb intervyu berishyapti?

Савол берилган сана: 11.11.2014 21:56

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Реал" ҳақида фақат шуни айтиш мумкинки, жамоа айнан бугун ўзининг энг яхши спорт формасида. Европада ҳозирда энг яхши футбол кўрсатаётган бўлиши ҳам мумкин. Баҳорда ҳам бу устунлиек сақланиб турадими, йўқми, айтолмайман.

Жавоб берилган сана: 13.11.2014 12:47


odilbekuz
САВОЛ: Salom nima uchun milliy chempionatimizda muxlislar soni keskin ozayib ketyabdi

Савол берилган сана: 02.11.2014 17:48

ЖАВОБ: Салом. Сабаблар кўп: майдонда курашнинг камлиги, стадионлардаги шароит, футболни оммавийлаштириш учун етарлича шуғулланилмаётгани ва ҳоказо.

Жавоб берилган сана: 13.11.2014 12:45


Superiuz
САВОЛ: Aka sharxlovchilar bilan bogliq muommo bor bizda. nima kadrlar shunchalik kamni yoki efirga chiqishomayaptimi talantlila

Савол берилган сана: 31.10.2014 20:01

ЖАВОБ: Эфирга чиқа олишмайди, менимча. Кадрларни етиштирса бўлади.

Жавоб берилган сана: 13.11.2014 12:43


Sarkarda
САВОЛ: Salom Qahramon aka sizni maqolaalaringizni ko\'pdan beri o\'qib kelaman, shuningdek konferensiyadagi javoblaringizni ham siz bilan do\'stlashmoqchiman agar qarshi bo\'lmasayiz mailimga telefon raqamingizni qoldirsangiz . Hurmat bilan Akrom

Савол берилган сана: 31.10.2014 01:51

ЖАВОБ: Салом. Эътироф учун раҳмат. Ҳар қанча гап бўлса, шу ерда гаплашаверамиз. Дўстлашиш қочмайди, насиб қилса )

Жавоб берилган сана: 13.11.2014 12:43


Parol
САВОЛ: Yurtimiz futboli bilan Qozog'iston futboli o'rtasida qanday tafovut bor deb o'ylaysiz.

Савол берилган сана: 29.10.2014 08:44

ЖАВОБ: Умуман олганда, тафовут у қадар катта эмас. Менимча, терма жамоаларимиз бир бирига жуда яқин савияда. Фақат миллий чемпионат ташкилий масалаларда ва профессионеализм борасида улар бироз олдинда, деб ўйлайман. Асосим йўқ, шунчаки, шунақа туюлади.

Жавоб берилган сана: 13.11.2014 12:42


abmbarca
САВОЛ: савол эмас. Аввало футбол мухлисларига холис ва беғараз қилаётган хизматларингиз учун футбол мухлислари номидан миннаддорчилик билдираман. мен ҳам спорт сохасида фаолият олиб бораман. юртимизда спортга қаратилаётган эътиборни бугунги кунда ватанимиз тақдирига қизиққан ҳар бир фуқаро тўғри англаб етмоқда. буни биз халқаро майдонларда юртимиз спортчилари томонидан қўлга киритилаётган катта-кичик совринлари-у шода-шода медаллар мисолида яққол кўришимиз мумкин. Сўнги ойларда юртимиз спортчилари учун унитилмас лахзалар жуда кўп бўлди. мисол учун, сентябр ойининг бошида Эркин ва юнон-рум кураши бўйича Жахон чемпионати Тошкентда ташкил этилгани жуда яхши бир иш бўлдики, жахон спорти усталарининг чиқишларини бевосита залда ўтириб томоша қлиш завқи бошқача. қолаверса яқинда Дзю-до бўйича Гран-при мусобақалари, Инчеондаги Осиё ўйинлари, Параосиё ўйинларидаги ватанимиз спортчилари томонидан кўрсатилган натижалар тахсинга лойиқ. Эътиборлиси Параосиё ўйинларига саноқли спортчи билан ташриф буюрган Ўзбекистон ПараОсиё терма жамоамиз якунда 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан 5-ўринни банд этдик. шуниси қизиқки, шундай нуфузли мусобақада ўзбек спортчиларининг айримлари 1 эмас, 2эмас хатто 4 тадан олтин медал олганлари хам бўлди. буларга қараб фақат ва фақат ҚОЙИЛ дейиш мумкин халос. Шу каби матонатли ва бардошли спортчиларимиз борлигидан фахрланамиз, албатта. Қахрамон ака келгуси ишларизга омад тилаган холда сизга биргина таклифим бор. Агар малол келмаса, хабарлар ва мулохазалар фақат футбол атрофида бўлмасдан балки, барча Олимпиа спорт турлари хусусида фикр юритилса, уларнинг ютуқ ва камчиликларини холис мухлис ва мутахассис сифатида тахлил этиб борсак менимча мақсадга мувофиқ бўлади деган умиддаман.

Савол берилган сана: 25.10.2014 15:53

ЖАВОБ: Таклиф ўринли. Лекин бошқа спорт турларига ҳам қизиқиб, таҳлил қила оладиганлар керак. Агар шундай мухлисларимиз бўлса ва бошқа спорт турлари ҳақидаги мулоҳазаларини ёзиб жўнатса, албатта, сайтда чоп этиб борилади.

Жавоб берилган сана: 28.10.2014 12:16


NIHON
САВОЛ: Yangi maqola yozmay qo\'ydingiz?

Савол берилган сана: 24.10.2014 23:12

ЖАВОБ: Ёзамиз, ёзамиз :)

Жавоб берилган сана: 28.10.2014 12:17


Sheyx
САВОЛ: Brat tugilgan kuniz bilan!!! oilezga tinchlik, ozizga salomatlik, ishlarizga muvofaqiyatla tiliman. oxirgi paytlada qalamiz sal yedirilganga oxshavotti. uni boshqattan ochvolib bizni chuqur manoli maqolalarizdan baxramand qilldirib yurvurin!!!

Савол берилган сана: 23.10.2014 20:47

ЖАВОБ: Раҳмат.

Жавоб берилган сана: 28.10.2014 12:17


Superiuz
САВОЛ: Nima uchun 2 yildan buyon xakamlarga quyilgan ballar elon qilinmay quyildi, balki...

Савол берилган сана: 23.10.2014 14:50

ЖАВОБ: Менимча, бунинг фойдаси йўқ.

Жавоб берилган сана: 28.10.2014 12:17


akmalfcb
САВОЛ: Salom Qahramon aka\n1. Avvalo Qo\'qonni oliy ligaga chiqqani bilan tabriklayman. Ushbu jamoa haqida, moddiy imkoniyatlari (Oliy ligaga chiqqani munosabati bn ligionerlar ham taklif qilinishi mumkinmi), umuman klub saloxiyati haqida boshqa viloyatlik muxlislarga nimalarni gapirib bera olasiz? Kommentlarda Qo\'qonni muxlislari ashaddiyligi haqida ko\'p gapiriladi, shunga qiziqib so\'rayabman. Oliy ligada faqat jon saqlab qolish uchun kurashadigan jamoalar safiga qo\'shilib qolmasa kerak?\n\n2.Keyingi paytda Messini o\'yinlarida pasayish kuzatilayotgandek, aslida statistikaga qarasak Messi har doimgidek yaxshi o\'ynayabdi. Lekin avvalgidek yorib kirishlariga, 4, 5 talab o\'yinchilarni aldab o\'tib ketishiga hamma o\'rganib qolgan shekilli. E\'tibor bersayiz Messi yugurmasdan o\'ynayabdi oxirgi paytda. JCHdan oldin o\'zini ayayotgandek tuyulgandi, endichi hozir nimaga bunaqa bo\'p qoldi sizningcha? Unga haddan tashqari katta erkinlik berib qo\'yilgani uchunmi? Manimcha termadayam, klubdayam trenerlar unga hechqanday ko\'rsatma berishmaydi, o\'zi biladi degan ma\'noda. Fikrlariz?

Савол берилган сана: 20.10.2014 03:19

ЖАВОБ: Салом.
1) Клуб салоҳияти ҳақида 1 лигадаги ўйинларга қараб баҳо бериш қийин. "Нефтчи" ва "Пахтакор" билан кубок ўйинларида ёмон ўйнашмади, лекин бутун мавсумда муваффақиятли ўйнаш учун бу етарли эмас. Манимча, жамоа шу туришда, олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашадиганлардан бири бўлади. Ҳар бир чизиққа 1-2 тадан тажрибали футболчи бўлса, жамоа олий лигадаги кзп жамоалар билан тенглаша оалдиган ҳолатга келади. Ҳозир олий лигамизда 10 та жамоанинг савияси бир бирига жуда яқин - олтинчи ўринни олиш ҳам, 13 ўринни олиш ҳам мумкин, айни таркиб билан.
2) - Месси жаҳон чемпионатида финалгача ўйнади, етарлича таътил бўлмади. Айниқса руҳий чарчоқ бўлиши табиий. Бунинг устига "Барселона"нинг тақвими мавсум бошидан ҳаддан ташқари фаолликни тақозо қилмасди, жамоа бор имкониятини ишга солмасдан ҳам очколарни йиғишда давом этяпти. Бу мураббий танлаган режим ҳам бўлиши мумкин. Балки шанба куни Эл Классикода ҳақиқий Мессини кўрармиз?
- Ла Лига эса АПЛ эмас, демак, ҳозирда "Барселона" етакчилари учун энг муҳими баҳорда юксак спорт формасида бўлиш. Унгача, жамоадан гоҳ ундай, гоҳ бундайроқ ўйинларни кўрсак керак.
- Месси рекорд кетидан қувишни бироз тўхтатди, назаримда. Месси эгоистликни сал камайтиргандек туюляпти. Кўпроқ жамоадошларини қувватлашга ҳаракат қиляпти. Илгари барчасини ўзига тортишга ҳаракат қиларди, натижада, у билан бирга тўп сурган футболчилар " руҳан импотент"га айланиб, ўзларига бўлган ишончни йўқотишарди гўё. Ҳозир Мессининг ортга чекиниши айни муддао, ана, Неймарнинг кўрсаткичлари кескин оша бошлади, худди шу бўшлиқ Суарес учун ҳам керак. бу икки футболчининг "Барселона"да чинакамига ўз потенциалларини намойиш қилишлари учун бу жуда керак.
Мана, жавоблардан ёққанини олаверинг :)

Жавоб берилган сана: 21.10.2014 12:29


JONNYREAL
САВОЛ: Сайтга макола чикариш учун кимга боглансам булади

Савол берилган сана: 19.10.2014 01:19

ЖАВОБ: Олимхўжа Бўронов.

Жавоб берилган сана: 21.10.2014 12:15


Superiuz
САВОЛ: Xup agar men navbaxor muxlisi buganim uchun shunaqa uylagandirman, lekin nima uchun xakamlar aytaylik mashal yoki qizilqumbfoydasiga adashishmaydiyu, paxtakornikiga adashaverishadi

Савол берилган сана: 18.10.2014 00:49

ЖАВОБ: Аниқ айта олмайман. Лекин ҳакамларнинг баъзи қарорларда кучлироқ жамоаларга "ён босиш"лари кузатиладиган жараён. Европадаям эътибор берсангиз, бунақа ҳолатлар кўп.

Жавоб берилган сана: 21.10.2014 12:15


sherjaxonfcb
САВОЛ: Assalomu alaykum Qayramon aka siz yaxshimi? Ertaga Xudo xoxlasa Barselona Eybarga qarshi to\'p suradi. Luis Enrike ertaga Messi va Neymarni el-klassikoga tayyorlash maqsadida tushirmoqchi emas. Nima deb uylisiz balki ertaga ikkalasi ham tushsa el-klassikoga qarshi yaxshiroq formada borarmidi? Eybarni mensimaslik emas-mi bu?

Савол берилган сана: 17.10.2014 14:41

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Реал" билан ўйингача, ҳафта давомида "Барселона" ЕЧЛ да ҳам майдонга тушади. Сиз айтган хабар рост бўлса, балки Энрике футболчиларни Реалга қарши ўйинга юқори спорт формасида бўлишини таъминламоқчидир. Улар кечагина терма жамоадаги ўйинлардан сўнг, бошқа қитъадан сафга қайтишди. Бирданига шанба куни майдонга тушиш, яна ЕЧЛ, кейин Реалга қарши ўйин. Футболчилар нафақат жисмонан, балки руҳан толиқишлари мумкин.
Лекин, Месси барибир майдонга тушса керак, унинг соғ пайтида захирада қолганини ҳеч эслай олмаяпман :)

Жавоб берилган сана: 17.10.2014 17:35


Parol
САВОЛ: Buyog'i qanday bo'ldi endi. Siz aytganizday Qosimovni yanvardagi rasmiy o'yinini kutamiz shekilliy. Bu tasodif bo'ldiyov 0-4.

Савол берилган сана: 15.10.2014 18:51

ЖАВОБ: Тасодиф эмас. Лекин биз БАА дан шунақа кучлимиз, демаган бўлардим. Бошқа бир ўйинда бошқача ҳисоб ҳам бўлиши мумкин. Лекин ғалаба терма жамоамиз учун жуда керак эди.

Жавоб берилган сана: 17.10.2014 17:36


NIHON
САВОЛ: Assalomu aleykum, Qahramon aka. Sog\'liqlaringiz yaxshimi?\nBarchamiz guvohi bo\'ldikki, JCH-2014da Argentina vs Suitzerland bahsini yurtdoshimiz Ermatov boshqaradi degan gaplar chiqdi. Lekin, keyin bu uchrashuv boshqa kishiga topshirildi. Finalni ham Argentinaliklar Ermatov boshqarmasligini xohlashgani uchun unga berishmadi degan gap so\'zlar paydo bo\'ldi. Termalar yoki klublar o\'yinga tayinlangan hakamni o\'zgartirishlari mumkinmi? Agar mumkin bo\'lsa bizning MTJ yoki klublarimiz o\'yini yapon hakamlariga topshirilganda uni almashtirishlarini so\'rab AFC yoki FIFAga murojaat qilsak bo\'ladimi?

Савол берилган сана: 15.10.2014 01:53

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Расман бунақа гап чиқмади. Жуда катта асослар бўлмаса, бир жамоанинг ҳакамлар тайинлашда бу даражада таъсири бўлишига ишонмайман. Эрматовга нисбатан аргентиналикларда бунақа асос йўқ эди.

Жавоб берилган сана: 17.10.2014 17:41


Gayratbek
САВОЛ: Салом Қаҳрамон ака. \nБир бирини асосан мехмонда хафа киладиган азалий ракиблар уртасидаги навбатдаги учрашув нихоясига етди. Якинда менам шоир булиб кетаман бу туришда.\nҒалаба муборак. Жуда чиройли булмасада айни пайт учун ҳаддан зиёд керак булган ажойиб ғалаба.\nВоҳид Шодиев ҳақида фикрингизни билмоқчийдим.\nБаҳрайн билан нурсиз дуранг ёки ланж уйин сабаби нимада деб уйлайсиз. Улар бизнинг асосий уйинчиларимизни ёпганидами?\n5 уйинда яна уз даражасидан юқори жамоаларига ютказмаган жамоани мағлуб этиш яна йирик ҳисобда ҳақиқатда ажойиб Яна бир бор ғалаба муборак!!!

Савол берилган сана: 14.10.2014 21:46

ЖАВОБ: Раҳмат.
Ҳа, Воҳид Шодиев хурсанд қилди, айниқса, учинчи голдаги унинг ҳаракатларига юқори баҳо берса бўлади. Анчадан бери ҳужумчиларимизнинг рақиб жарима майдонида худди шу услубдаги ҳаракатларини кўрмаётгандик.
Баҳрайн билан ўйинга келсак, ўша ўйинда майдонга тушган таркибнинг асосий қисми ушбу ўйиндан 1-2 кун олдин йиғинга қўшилганди.

Жавоб берилган сана: 17.10.2014 17:43


Gayratbek
САВОЛ: Мини кризис деганда хозирги кайд этилаётган натижаларни назарда тутгандим. \nЛекин 2010 йилги мавсумни курдим. 7 уйин 1 ғалаба 2 дуранг 4 мағлубият туплар нисбати 9-15 \nҚизиғи ягона ғалаба Баҳрайн устидан қозонилган. Ўша пайтлар Абрамов ҳам турли танқидлар остида қолганди. Ҳозир бу "мукофот"ларга Қосимов дучор булмоқда.\nЭсингиздами "Абрамов ким эди ким энди"\nОК 2015 да ўша натижалар қайтарилармикан нима деб уйлайсиз?\n

Савол берилган сана: 14.10.2014 12:57

ЖАВОБ: Бунақа тортишувлар, исботлашлар, аслида айбдор ким эканини қидириб, ҳаммани ўзи каби ўйлашга мажбурлашлар даври эмас ҳозир. Сиз бир одамнинг Қосимов ҳақидаги фикрини ўзгартириш учун 5 соат вақтингизни сарф қилиб, керакли натижага эриша олмайсиз, биргина ўйин натижаси буни сиздан яхши уддалай олади.
Бутун футболимизни Қосимов атрофида айлантириб, барча муаммоларимизнинг ечими айнан унинг қолиши ва кетишида деб билмаслик керак. Расмий ўйинлар бўлса, ўз ўзидан мураббий қарорлари таҳлил қилинади, танқид илинади, мақталади... Ҳозир эса бунга асос йўқ, ўртоқлик ўйинлардан мақсад - тайёргарлик, мураббий бу йиғинлардан қандай наф чиқараётгани январда маълум бўлади.
Биз эса кўпроқ, йиғинлар савияси, рақибларннинг танланиши, умуман ташкилий муаммолар ҳақида кўпроқ қайғурганимиз маъқул, ҳозир.

Жавоб берилган сана: 17.10.2014 17:48


Superiuz
САВОЛ: Aka men uzim NAvbaxor muhlisiman. Paxtakor-NAvbaxor uyinidagi Xakamlarning xurmacha qiliglari xakam PAxtakorga yonbasganini ochiqchasiga kursatib quydi. Buni xech kim inkorf qilolmidi. Bugun Stadion.uz saytida xakamga xujum qilgan 3 nafar navbaxor fan klubiga jazo qullash borasida yozilipti, lekin nima uchun xakamlarga xech kim xech narsa demaydi. Yoki bu yogi PAxtakor manapoliyasi bupketkanmi. Xup aytaylik men NAvbaxorga yon bosib yozgandirman lekin Dinamo-Paxtakor uyinichi? Tushunolmiman PFL qayerga qarayapti...

Савол берилган сана: 14.10.2014 12:22

ЖАВОБ: Ўша вазиятни кўрдим. Пенальти учун ҳакамдан кўра Рижкони айбласангиз, яхшироқ бўларди. Бунинг устига, ўша пенальти берилмаганда ҳам, "Пахтакор" гол уриши мумкин эди. Бошқа майда вазиятларни кўрмасдан туриб баҳо бера олмайман, балки "Навбаҳор" мухлиси бўлганингиз учун шунақа туюлгандир.

Жавоб берилган сана: 17.10.2014 17:39


sherjaxonfcb
САВОЛ: Salom Qahramon aka. \nMana Xudoga shukr Barselona La-Ligada ancha yaxwi uynamoqda ayniqsa Bravo ajoib tarzda darvozani quriqlamoqda. Turisi men asosiyda Ter Shtengenni kutuvdim. Lekin PSJ-ga qrshi uyinda guvoh buldimki, hali xom ekan. Nima deb uylisiz, Ter Shtengen barsaga moslawa oladimi va asosiyga davogar bula oladimi wu bu yil?

Савол берилган сана: 13.10.2014 22:26

ЖАВОБ: Салом. Штегенга бир ўйин билан баҳо бериш нотўғри. ПСЖ жуда кучли ўйнади, Ла Лигада ҳали "Барселона" бундай қаршиликкка дуч келгани йўқ. Штеген яхши, тажрилаби дарвозабан, адашмасам асосий футболчи сифатида сотиб олишганди. Браво мундиалда ўзини кўрсатгач, униям олишди. Иккисида ҳам ўзини кўрсатиш учун имконият бўлади.

Жавоб берилган сана: 14.10.2014 11:43


Gayratbek
САВОЛ: "Liga mechti" filmi haqida savol bergandim. Kecha O\'zTVdan ham namoyish etishdi.\nUshbu filmda Jyul Ryume boshchiligidagi FIFA 20 yildan ziyod vaqt davomida faqat qog\'ozda ishlagan ekan. Usha paytlar Angliya FIFAni hattoki pisand qilmagan. Bir kuni Urugvay vakillari hamkorlik va homiylik taklifi bilan chiqishadi va adashmasam 23 yildan sung 1-JCh Urugvayda utkaziladi. \nKeyinchalik Joao Avelanj tashkilotning moddiy ta\'minoti yuzasidan ishlarni yulga quyish maqsadida zepp Blatterni taklif etadi. Film haqida kup narsalarni gapirsa buladi.\n1. Balki bizda kelishilgan uyinlarga qarshi qo\'mita tuzgandan kura jamoalarning moliyaviy ishlarini nazorat qiladigan qo\'mita tuzish kerakdir? Har bir klub o\'z transferlarini ... ha yo bu qiyin\n2. Balki PFLni qayta tuzish kerakdir? Haligi XYuS larda buladiku Ustav, ishlash tartibi, optimizatsiya deganday\n3. Balki hozirgi minikrizis vaqtinchalik holatdir?

Савол берилган сана: 13.10.2014 00:04

ЖАВОБ: 1) Қийин масала. Бизда клублар алоҳида юридик шахс бўлгани билан, асосий молиявий оқим ҳомий ташкилотлардан тушади. Ва асосан нақд кўринишида бўлади, яъни ҳисоботларда акс этмайди, манимча.
2) Айб уставда ёки бошқа қоғозларда эмас. Кадрлар масаласида. Ёш, замонавий менежмент усталарини ишга таклиф қилиш керак. Кўпроқ.
3) Қайси миникризис?

Жавоб берилган сана: 14.10.2014 11:41

 

 < 1 2 3 4 5 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.