22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | 5-0 | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | 2-2 | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | 0-0 | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | 0-3 | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | 0-3 | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | 0-0 | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | 2-1 | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | 4-2 | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | 3-6 | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | 3-2 | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | 2-5 | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | 1-0 | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | - | Комо |
newdizelplus |
САВОЛ: Assalom aleykum aka.. APL jamoalarini yevrokyboklardagi muvaffaqiyatsizligiga sabab nima deb o'ylaysiz? APLning yevrokuboklardan ham ko'ra moddiy jihatdan afzalligimi, yoki Primer ligadagi og'ir o'yinlarmi? Balkim tasodif yoki raqiblar kuchli bo'lgandir... Савол берилган сана: 27.02.2014 00:24 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳаммасидан бор. "Барселона" ва "Бавария" ҳозир Европада энг кучли жамоалар саналишади, уларнинг ғалабаси табиий ҳол. "МЮ"нинг муаммолари эса янгилик эмас, мавсум бошидан мавжуд. Лекин умуман олганда, сўнгги йиллардаги қатнашувни назарда тутадиган бўлсак, инглик клубларида пасайиш бор. Буни АПЛ нинг кучли эканигаям боғласа бўлади, Германия ёки Испанияда ўткинчи ўйинлар кўп, тайёргарлик режаси ҳам, маълум формага кириб олиш стратегияси ҳам шунга мосланади. Масалан, "Реал" ёки "Бавария" аста секинлик билан мавсумга кириб бориши ва оптимал формага чиқиш даврини март-апрель ойларига мўлжаллаб олиши мумкин. Йўл йўлакай очколарни ҳам ёииб кетаверади. "Арсенал" эса, унақа режа қура олмайди, мавсум бошидан бошлаб юқори савияни намойиш қилишга мажбур, агар юқори ўринлар керак бўлса. Демак, ўз ўзидан бугунга келиб ўйинида пасайиш кузатилиши табиий. "Сити" да ҳам шунақа. Ахир бутун мавсум бир савияда ўйнашнинг иложи йўқ, тўғрими? Ротациялар, иккита тенг кучли таркиб ҳақидаги шартлар ҳам баъзида ўтмайди, бу қийин масала. Барибир клубда энг асосий етакчилар бўлади, уларнинг майдонга тушиш ёки тушмаслиги жуда катта таъсир кўрсатади. Айниқса, лигада муҳим ва оҳир ўйинлар кўп бўлса, Яя Туре тушиши шарт, масалан. Бошқа Яя Турени олиб келиб, захирада сақлаш ва керакли бўлганда ўша савияда ўйнатишнинг иложи йўқ. Менимча АПЛ ннинг асосий муаммоси шунда. "Бавария" Рибери, Роббен, Гетцеларга дам бериб ҳам 2-ўриндаги жамоага бешта гол уриши мумкин, "Сити" бундай қила олмайди. Жавоб берилган сана: 03.03.2014 18:05 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom Qahramaon aka, konferensiyani har doim kuzatib boraman. Ajoyib fikrlar va maqolalariz uchun raxmat. Bundan keyinam yaxshi maqolalar kutib qolamiz... 1. Milliy chempionatimizni qaysidir ma'noda LA LIGA ga o'xshatasizmi? Umuman bizni chempionatdayam raqobat paydo bo'lishi uchun asosan birinchi navbatda nimalar qilish kerak deb hisoblaysiz? Yoki bu narsa faqat moddiy tarafga bog'liqmi? 2. Hozir oliy liga, 1- ligada o'ynab yurgan futbolchilarimiz vaqti kelib futbol maktablarida, akademiyalarda bolalarga trener bo'lishi mumkin. Hozirgi trenerlaram avval futbol o'ynab yurishgan yoki sal aloqasi bor ishqilib. Anashu trenerlar o'zi futbolchilik paytida nimalarni bilardiyu nimalarga erishgan. Endi o'zi bolalarga nima bera olardi? O'ziz ham bilsayiz kerak bizda tizim haliyam o'sha-o'sha. savol: shu ketishda bo'lsa futbolimizni 10-15 yildan keyin qanday tasavvur qilasiz? 3. Hozirgi Real Mourinyo davridagi Realdan kuchli deb hisoblaysmi? Савол берилган сана: 25.02.2014 20:30 |
ЖАВОБ: Cалом. 1. Ла Лига ҳозир жудаям қизиқ бўляпти :) Умуман олганда, қоғозда бизникиям қизиқ, ўтган йили сўнгги турда маълум бўлди чемпион. Аммо мана шу чемпионлик учун курашувчиларнинг мухлислари кам бўлгани учун интрига мамлакат бўйлаб тарқалгани йўқ. Масалан, мен "Бунёдкор" чемпион бўладими ёки "Пахтакор"ми деган саволни ўшзимга беришим мумкин, аммо, бу фақат савол холос, интрига эмас. Яъни эмоция йўқ. Эмоцияни олиб кириш учун эса оммавийлик керак. Стадионларда, телевиденияда, нашрларда.. Ҳамма жойда. Пул керак, лекин фақат клубларга пул тарқатилгани билан хеч нарса ҳал бўлмаяпти-ку? Уларга бир миллион берсангиз ҳам, ўн миллион берсангиз ҳам ўша маҳсулотни оласиз. Хўп, 2-3 легионер кам ёки кўп. Фарқи йўқ. Футбол ривожланиши учун соҳанинг ҳамма томонига пул тарқалиши керак - Телевидения бой бўлиши керак, босма нашрлар, сайтлар бой бўлиши керак, мухлислар бой бўлиши керак. Ва ҳоказо 2. Етарли эмас. Бўлажак мураббийнинг ўзига ҳам боғлиқ. Кучли мураббий бўлиш учункучли жамоаларда ўйнаган бўлиши, умуман баъзида фтуболчи бўлиши шарт эмаслигида мисоллар кўп. Лекин ўша Моуриньо ҳам фақат китоб ўқиб шу даражага етмади, "Порту", "Барселона" каби жамоалар бошқарувида иштирок этди, кузатди, амалиёт ўтади. Кейин билими ва тажрибасини бирлаштирди. Афсуски, биздаги 1-лигада ёки олий лигада билим олишга истак, тажриба тўплашга шароит жуда кам туюлади манга. 3. Чемпионатда Анчелоттининг жамоаси кўпроқ очко тўплаши мумкин, лекин ўзаро ўйинда Моуриньо жамоаси ғалаба қозонган бўларди, менимча :)) Жавоб берилган сана: 03.03.2014 17:57 |
zimmer |
САВОЛ: Ассалом алейкум. Мата унг канотга куйиляптию марказга, чапга утволяпти. Шунга унг канот деярли ишламаяпти. Бу мураббийни курсатмасими ё Мата унг канотда уйнашни хохламагани ун шунака киляптими ? Смоллинг марказда яхши химоячидирку лн, канотда хужумга кушилишни эплолмайди. Мойес нега олдин канотда синалган Жонсни марказга куйиб, Смоллингни канотда уйнатяпти ? Савол берилган сана: 22.02.2014 23:38 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. Фергюсон даврида қанотлар Юнайтеднинг асосий қуролди бўлган. Доим қанотга тўлиқ боғланган ярим ҳимоячилар бўлган. Аммо Мойеснинг "Эвертон"даги ишини эсласак, кўпроқ бу вазифа ҳимоячларга юкланади. Айниқса Бейнс бутунлай рақиб жарима майдони яқинига кўчиб оларди. Ярим ҳимоячилар эса кўпроқ марказда устунллика интилишарди. Мата ва Янузайнинг кўпинча марказга интилишини эътиборга олсак, менимча, Мойес бу ерда ҳам шунақароқ услубни қўллаб кўрмоқчи. Ўз ўзидан Эвра Фергюсон пайтида ҳам фаолроқ бўлгани учун Бэйнс вазифасини бажара оляпти қисман, лекин ўнгда Рафаэл бўлмаган пайтларда қанот оқсаяпти. Смоллинг ҳужумда яхши ўйнай олмайди. Менимча, бу Мата билангина боғлиқ эмас. Мойес "МЮ" га келганидаёқ ўз услубини аста сакин киритишини билган. Бекорга Эвра тирик бўлатуриб, ҳадеб, Бейнсга ёпишмаганди. Эвранинг ёши ўтгани, ўшанақа талаблар асосида бир мавсумга кучи етмаслигини билган эди. Шунақа бўлди ҳам, сўнгги ўйинларда Эвра активлашган бўлса ҳам, январни жуда бўш ўтказди. 2. Жонс ҳам қанотда ўйнай олмайди. Мажбурий ҳолларда қўйиларди. Рафаел жуда кўп жароҳат оляпти, барқарорлик етишмаяпти. Бу қанот учун бошқа ҳимоячи ҳам ахтарилиши мумкин. ҳеч бўлмаса, Рафаэлга шерик сифатида. Балки, Валенсияни шу қанотга тўлиқ михлашар...Кўрамиз. Жавоб берилган сана: 25.02.2014 19:25 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom mana kelasi yil myu ch/ligasida qatnshishidan qatnashmasligi tobora oydinlashmoqda agar myu ch/ligasida qatnashmasa bu klub uchun juda kotta moliyaviy xar tomonlama zarar keltiradi savolim myu 1yil ichida ch/ligasiga qaytishga kuchi yetadimi Савол берилган сана: 21.02.2014 22:05 |
ЖАВОБ: Салом. Ҳа таъсир қилади. Нафақат молиявий томондан, балки, трансфер бозорида ҳам бироз ҳалақит беради. Ҳалақит беради тўғри, лекин баъзилар айтганидек ҳал қилувчи омил эмас бу. Масалан, Мата ёки Руни билан келишувларда бу ҳалақит бермади-ку, тўғрими? Совринларсиз қолиш "МЮ" имижига таъсир кўрсатишини, пул топиш учун футболда сарфлаш ҳам кераклигини ниҳоят Фергюсон кетиб, Глайзерлар тушунишди чоғи. Ёзда етарлича пул сарфланади, назаримда. Айниқса ҳимоя чизиғи бутунлай янгиланса керак. Агар шундай бўлса, МЮ га тўртликка киришда муаммо туғилмаса керак. "Арсенал", "Ливерпуль" ёки "Тоттенхэм" кучли клублар, лекин "МЮ" каттароқ брэнд, узоқ вақт пастда қолмаса керак. Жавоб берилган сана: 25.02.2014 19:18 |
RUXSORTV |
САВОЛ: Салом. Қаҳрамон ака ишлар яхшими ? Сизни хурмат қиламиз. Сизга савол ? 1."Сити" ни кейинги босқичга чиқиш имкони қанчалик даражада ? 2. Сиз ЧЛ да ким мухлислик қиласиз? "ПСЖ" нинг ЧЛдаги иштирокининг келажаги борасида фикрдасиз? Жавоб учун олдин рахмат. (Батафсилроқ жавоб берсангиз) Савол берилган сана: 20.02.2014 23:40 |
ЖАВОБ: Салом. Раҳмат. 1. Жуда паст. Лекин ҳар нарса бўлиши мумкин. Жамоада имконият тугади, демаган бўлардим. Фақат "Сити" қанақа ҳолатда тушишига боғлиқ. Ўтган йили "Барселона" Мюнхенда 0:4 ютқазгач, ўз майдонида унчалик ҳаракат қилмади. 2. Манчестер Юнайтед. 3. Кучли жамоа. Ҳар қандай жамоани ютишга қодир. "Реал", "Барса" ва "Бавария"дан кейинги фаворит десаям бўлади. Жавоб берилган сана: 25.02.2014 19:14 |
SNAYPERS |
САВОЛ: Салом Кахрамонжон. 1992 йил 25 октябрь. Самарканд. Узбекистон Кубоги финали. Навбахор- Темирйулчи- 0:0, пен.-6:5. Ана шу уйинни стадионда туриб кузатганмисиз? Савол берилган сана: 19.02.2014 20:31 |
ЖАВОБ: Cалом. Йўқ, телевизорда кўрганман. Жавоб берилган сана: 20.02.2014 13:40 |
SNAYPERS |
САВОЛ: Кахрамонжон, МС- Барса уйинида Демечилисга кизил курсатиш шартмиди? Уйиннинг савиясини хисобга олиб . . . Савол берилган сана: 19.02.2014 07:50 |
ЖАВОБ: Ўйин савиясини ҳисобга олиш шарт эмаску, лекин пенальти берилмаса ҳам бўларди. Юз фоизли голли вазият эмасди, ўта хавфли қўполлик ҳам бўлмади. Бундай вазиятларда, ҳакамларга бир жамоани икки марта жазоламас кераклиги тавсия қилиниши кўп айтилади, аммо ҳар ҳакам ҳар хил қарор қабул қиляпти. Агар пенальти эмас, жарима тўпи белгиланганда, қизилга эътироз ўринсиз бўларди. Жавоб берилган сана: 19.02.2014 11:59 |
notebook |
САВОЛ: Salom. Pastda sizga juda ham ko'p savol berayotgan muxlislar bor ekan. Demak sizni juda hurmat qilishadi. 1. Muxlislar savollaridan zerikmaysizmi? 2. PFL superkubogi o'tkazilar ekan. Nega endi superkubokga Lokomotiv o'ynarkan? 2-o'rinni olgani uchunmi? Agar bunday o'ylab qaralsa Bunyodkor kubokni olgani uchun finalda o'ynayatgan ekanda? Demak bizda asosiy musobaqa Kubok ekanda? Shu savollarga to'liqroq javob bersangiz iltimos! Савол берилган сана: 19.02.2014 06:34 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Йўқ, жавоб бериш вақтимни ўзим белгилаганим учун, кайфиятимга қараб бу ишни қиламан, шунинг учун умуман оҳирлик қилмайди. 2) "Бунёдкор" чемпион бўлгани учун ўйнайди. Кубок соҳиби ҳам ўзи бўлгани учун рақиб сифатида чемпионатнинг иккинчи жамоаси танланган. Чунки чемпионат муҳимроқ. Ҳамма жойда шунақа. Жавоб берилган сана: 19.02.2014 11:57 |
yahyohon |
САВОЛ: Пепнинг Баварияси, Пепнинг Барсаси каби бир неча йил гегемонлик кила олармикин Бунда чемпионат ва матбуотнинг таъсири хам борми? Савол берилган сана: 19.02.2014 00:58 |
ЖАВОБ: Матбуотни билмадим, аммо чемпионатнинг таъсири бўлиши аниқ. Германияда экспериментлар қилиш давомида очколарни йиғиб бориш ҳам мумкин. Пешқадам жамоада босим камроқ бўлади, демак мураббийда етарли вақт ҳам бор. АПЛ да ўйин сифатидаги озгина пасайиш очколарнинг йўқотилишига сабаб бўлади, рақобат каттароқ. Мураббийда ўйинни шакллантириш билан бирга, вазиятни ўнглаш талаби ҳам пайдо бўлади. баъзи режалардан воз кечишга мажбур бўлади ва ҳоказо. Менимча, Англияда "Барселона" ёки "бавария" каби жамоа қуриш имконсиз. Ё қийинроқ. Жавоб берилган сана: 19.02.2014 11:55 |
Kakastad |
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мана ПФЛимизда халитдан бошланди. 1-турда Бекободда утиши керак булган Металлург-Олмалик уйини Олмалик стадионига кучирилибди. Шунга муносабатингиз кандай,яъни хар доим ниманидир узгартиришларига? Менимча Узбекистон чемпионати охирги йилларда адолатлиликдан аааанча йирокда. Олдиндан рахмат!! Савол берилган сана: 17.02.2014 18:17 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Стадион тайёр бўлмагани учун, шуни сўрашгандир. Бу асосий муаммо эмаску. Жавоб берилган сана: 19.02.2014 11:48 |
Famous |
САВОЛ: Пепе ва Марсело Моуриньо пайтида жуда купол харакат килишарди, майдондаги харакатлари жирканч эди. Энди эса иккови гул деса гулдек, жуда интизомли уйнашяпти. Пепе хатто кетма кет бир неча уйинда уйин коидасини бузмаган деб маълумот келтирилди. Челсида Иванович, Луиз ва Оби Микеллар авваллари тартибли химояланишар эди. Хозир эса жуда хунук ва купол харакатланишади. Вест Бром - Челси уйинида Иванович шунаканги совук башара килдики, чакалокни куркитса буладиган даражада. Бундан аввалрок хам Арсенал билан уйинда Иванович Озилга нисбатан баланд оёк билан купол харакат килганди. Бу нарсалар манга шунака туюляптими, ёки ростанам бу ишларда мураббийнинг урни борми? (негадир абзац килса савол кетмаяпти) Савол берилган сана: 16.02.2014 04:07 |
ЖАВОБ: Ҳа, ўйин услуби билан боғлиқ. Моуриньо "қўполлик қиласан" деб буйруқ беради, деб бўлмайди-ку, лекин бор кучини майдонга ташлашга ундайди. Ўйинга одатдагидан кўпроқ шиддатда киришилганда, албатта, қоида бузилишлари кўпайиши табиий ҳол. Жавоб берилган сана: 19.02.2014 11:48 |
Famous |
САВОЛ: Олимпиада уйинларини кузатяпсизми? Негадир Ванкуверда булганидек кизик булмаяпти. Сочида шу мусобакани ташкил килиш Россия хукуматига 50 млрд долл.га тушибди. Ванкуверда эса 2 млрд харажат булган экан. Фаркни каранг. Бунча чикимни нима кераги бор эди. Олимпиададан колса, нари борса бир млрд фойда колар. Нима деб уйлайсиз, хукумат бунча пул сарфлашидан максад нима? Савол берилган сана: 16.02.2014 03:41 |
ЖАВОБ: Йўқ, деярли кузатмаяпман. Қишки спорт турларига қизиқмайман. Умуман, бошқа спорт турларига қизиқмайман, футболнинг ўзи кўп вақтимни олаётгани етарли, менимча :) Бунақа таққослашлар билан бирор хулоса олиш қийин, Ванкувер билан Сочининг аввалги шароитларида ҳам фарқ бўлганку, тўғрими? Мисол учун Англия жаҳон чемпионатини умуман сарфламай туриб ҳам ўтказиши мумкин, инфратузилма жавоб беради. Россия эса, ҳатто туалетларгача ремонт қилиши керак, масалан. Иккинчидан, ўша 50 миллиарднинг ҳаммаси тўғри сарфланганига сиз ҳам ишонмайсиз, руслар ҳам. Жавоб берилган сана: 19.02.2014 11:46 |
Kakastad |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Сайтимизда футбол башорати лойихасида иштирок этаяпман.А серия уйинларида пешкадамману, Ла Лига ва АПЛда 20-уриндан тепага чика олмаяпман. Буни сабаби нима деб уйлайсиз? Ростданам А серия жуда оддий чемпионатми ёки мени шу лига башоратида омадим келаяптими?))) Савол берилган сана: 16.02.2014 00:20 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Кимдур АПЛ да пешқадамлик қилиб, А Серияда пастда юргандир-ку, нега бунақа хулосалар? :) Жавоб берилган сана: 19.02.2014 11:41 |
MILONA |
САВОЛ: 1 БАРСА или Реал 2 Бавария или Боруссия 3 Неймар или Суарез 4 ЖЧ да кимга мухлислик киласиз? Савол берилган сана: 15.02.2014 20:09 |
ЖАВОБ: 1) МЮ 2) Боруссия 3) Руни :) Жавоб берилган сана: 19.02.2014 11:40 |
MILONA |
САВОЛ: ака сиз хозир А.толибжоновга кандай савол берардиз шахсан мен. Йукол кузимга куринма ортик йукол термадан йуколиб колкол бунакалар бор экан хадемай Афганистан даже уйнамайди бизабилпн Савол берилган сана: 15.02.2014 20:06 |
ЖАВОБ: Биз орқага кетмаяпмиз, шунчаки, жойимиза турибмиз. Ишонинг, бугун, яхшироқ ҳаракат қилиб, Испания билан ҳам ўйнаш мумкин. Ўйнашяпти-ку бошқалар? Худди шу ишни қилса бўлади. Америка очиш шарт эмас, ўйнаганларга савол берилади: "Сиз қандай қилиб Испанияни кўндирдингиз? ва иккинчи савол: Сизў қандай қилиб, улар сўраган суммани топа олдингиз?". Тамом. Шубҳасиз, ўша давлатлар Испания билан ўйнаш учун бериладиган пулни бюджетган кутиб ўтиришмаган. Хомий топишган. Хомий қандай топилади? Хомийга "миллион доллар пул беринг, кейин сизни Спорт каналимизда реклама қиламиз" десангиз, албатта, рад жавобини оласиз. Лекин "Биз Испания билан келишсак, транслация юзасидан Ал Жазийра ёки Евроспорт билан келишамиз, стадиондаги оддий баннерингизни ўша каналдан намойиш этилади" десангиз, уларни қизиқтириши турган гап. Ёки Мираброр Усмоновнинг олдига кириб, "Мираброр Зуфарович, Испания билан ўйнашимиз учун бир миллион керак" десангиз, рад жавобини оласиз, ўша тайёргарлик бир миллион долларлик эмаку, тўғрими? Ўртоқлик ўйинларига фақат тайёргарлик сифатида қарасак, ҳеч қачон келиша олмаймиз. Ўртоқлик ўйинлари, шунингдек, бизнес, мухлислар учун ўйналади ва ҳоказо. Усмоновга "Бир миллион Испанияга нақд бериб туринг, кейин рекламадан бунча, транслациядан шунча, билетдан мана бунча, ҳаммаси бўлиб 1 миллион икки юз минг ёки тўққиз юз минг пул тушади" деб ҳисоб китобларни кўрсатсангиз, ижобий ҳал бўлиши мумкин масала.. Жавоб берилган сана: 28.03.2014 16:57 |
MILONA |
САВОЛ: Ака Балотеллини Болонья га урган голини курдизми ман куриб вааащее койил колдим Савол берилган сана: 15.02.2014 20:00 |
ЖАВОБ: Йўқ, еўрмадим. Жавоб берилган сана: 19.02.2014 11:39 |
Gayratbek |
САВОЛ: Икки ҳафта олдин шу саволни бермоқчийдим. Ўшанда Англия премьер лигасига оид кўрсатув "НТВ+ФУТБОЛ" каналидан узатилаётган экан. Эътиборимни тортгани Мойеснинг ўтган йили шу пайтгача Эвертон билан эришган натижалари шу йил МЮ билан эришган натижалари билан бир хил экан. Тўғри Мойес босим остида унинг натижаларини Сэр билан солиштираверади. Аммо клуб сифатида МЮ Эвертондан устунку тўғрими? "Наҳанг тиши билан туғилади" деган мақол бекорга пайдо бўлмаган. Демак Фергюсон адашган ёки Мойес қаердадир хато қиляпти. Шу ҳақда фикрингизни билмоқчийдим. Савол берилган сана: 15.02.2014 15:37 |
ЖАВОБ: Бунақа таққослашларни ёқтирмайман. Жавоб берилган сана: 19.02.2014 11:39 |
RUXSORTV |
САВОЛ: Салом. Қаҳрамон ака битта савол сизга? Бизнинг олий лигамиз Ла Лига, Бундеслига , Премьер лига даражаси у ёқда турсин. Хеч бўлмаса РПЛ савиясига қачон кўтарила олади? Бунинг учун нималар қилиш керак. Шахсий фикриз ? Кейин "Барса" ҳақда яна қачон мақола ёзасиз ? "Мен барибир Барсачиман" деган мақолалар бўларди... Савол берилган сана: 15.02.2014 08:56 |
ЖАВОБ: Салом. 1. Билмасам 2) "Мен барсачиман" демаганман ҳеч қачон :) Жавоб берилган сана: 15.02.2014 14:23 |
Gayratbek |
САВОЛ: 1. Ниҳоят Абрамовни иш устида кўрар эканмиз. Аммо кеч эмасми? 2. Сафарали Сиддиқовнинг ОЧЛда 0+3 квотаси ҳақидаги мақола кўпроқ аччиқ устида ёзилганга ўхшайди. Агар ОЧЛда 3 та бутун, ОФК да 1+1 та ўрин бўлса ривожланиш 0+3 дан 5 баравар олдинга силжиган бўларди. Чемпионат кўчаярди. Нима деб ўйлайсиз? Кўпчилик клубларимиз умидсизликка тушмаган ва ўртамиёналикка даъво қилмаган бўларми-ди? 3. Реал Мадрид академиясида ё Испанияни бошқа бир кантерасида ўзбек футболчиси бор эди. Исмини эслолмаяпман. Ушбу футболчи ҳақида бирон янгилик билмайсизми? 4. Б.Абдулла билан охирги марта қачон юзма-юз кўришгансиз? 5. Бу йил Қизилқум ўйинларини Навоий шаҳрида ўтказар экан. Демак Зарафшон шаҳри катта футболсиз қолиб кетадими? Айби чўлда 200 км ичкарида жойлашганими? Ўтган йили стадион ремонт бўлади шунинг учун Навоийда вақтинчалик ўйналяпти деган гаплар бор эди. Февралнинг ҳам ярми ўтди Аммо стадионда ўзгариш йўқ. Ахир ОЛ да фақатгина Зарафшоннинг 3 та базаси бор эди. Яна 2 таси чўлда. Энди улар нима бўлади? Савол берилган сана: 13.02.2014 18:38 |
ЖАВОБ: 1. "Локомотив" учунми? Балки, аммо бошқа тарафдан, жамоа Абрамов билан ҳам ОЧЛ га ўта олмаслиги мумкин эди. У ҳолда мавсум давомида жамоада ҳам, мураббийда ҳам салбий босим бўларди. Мана шу жиҳатдан "Локомотив"даги "перезагрузка" чемпионатда ёрдам бериши мумкин. 2. Мен бу ҳақида мақола ёзганман, яқинда. Яна шарҳлашим ортиқча. 3. Йўқ, билмайман. 4. Ўзбекистон сафарда Японияни ютган куни. 5. Билмадим. Жавоб берилган сана: 15.02.2014 14:22 |
Famous |
САВОЛ: Салом. Пеле хакида сурамокчи эдим. Буюк футболчи. Унинг исми узун экан. Эдсон Арантес ду Насименто Пеле. Уни яна Рэббит деб хам чакиришган экан. Айтингчи, Пеле сузи хам исмми, еки тахаллусми? Еки тахаллуси Рэббитми? Узи унака тарихда Рэббит исмли одам булганми? Савол берилган сана: 13.02.2014 15:34 |
ЖАВОБ: Cалом. Ҳар бир бразилияликда лақаб бор, Пеле ҳам тахаллус. Пеле ростанам анча ёши катта одам, лекин :) Жавоб берилган сана: 15.02.2014 14:17 |
‹ First < 10 11 12 13 14 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|