Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


ELiverpool
САВОЛ: Салом. Янги йилда барча ният килган яхши ишларингиз амалга ошсин. Тугриси Омад тиламадим чунки узига ишонмаганлар Омадга ишонади сиз эса хамиша узизга ишонгансиз.
Энди саволга утсам сиз ва std ижодкорлари УФФда М.Усмонов кабулида булдилар лекин мана неча кун утдиямки урталарингда булган мулокат хакида хеч касиларинг на ёзасилар на гапрасилар нахот шунчалик сир булса. Мен биламан сиз биз мухлисларни дили хира булмасин деб ёзмаябсиз. Лекин илтимос хамма хаммасини айтинг хох макола шаклда, хох шу ерга ёзиб колдиринг майли биз мухлислар кутамиз?

Савол берилган сана: 30.12.2013 17:40

ЖАВОБ: Cалом. Тилаклар учун рахмат.
У даражада сирли гаплар ёки учрашув бўлгани йўқ. Асосан мажлисларда, учрашувларда, интервьюларда айтилаётган ва айтилиб келган гаплар бўлди. Бизнинг хатоимиз, балки бизга ҳалақит берган нарса, шунда эдики, Усмонов биз билан эртага лавозимдан кетаётган одам сифатида гаплашди. Табиийки, ўз ўзидан, келажакдаги режалар ва таклифлар борасида гаплашиш шароити йўқолди. Агар ЎФФ нинг собиқ эмас, келажакдаги ҳам президенти билан ўтирганимизни билганимизда, балки янада кенгроқ ва салмоқлироқ суҳбат бўлармиди.
Албатта, учрашув, журналистлар учун бесамар кетмади, келажакдаги мақолаларда ҳам унда фойдаланмиз, лекин ишонинг, алоҳида "бомба" қилиб кўтариб чиқадиган бирор янгилик бўлмагани учун катта эътибор қаратилмагандирмиз...

Жавоб берилган сана: 31.12.2013 11:56


stdqoqon
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамонжон ёзаётган маколалариз,савол-жавоблариз учун катта рахмат Сизга хурматим жуда баланд футболимиз учун жон куйдирадиган одамсиз, яхши хам сиз боракансиз. саволларим
1)ЖЧ-2018га чикиш учун УФФ нима ишлар килиши тугрисида бир яхши конкрет макола ёзасими.
2)УФФ нима учун В.Абрамовни узига якинлаштирмаяпти,балки шу одамни А.Толибжоновни урнига куйиш керакмиди хар холда ТЖда силжиш булармиди,Сиз нима деб уйлайсиз,Абрамов ТЖ маркази рахбари булса ТЖ яхши томонга узгарармиди.
Жавобиз учун олдиндан катта рахмат сог булинг янги 2014 йилингиз билан

Савол берилган сана: 30.12.2013 12:15

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Раҳмат.
1. Ҳа.
2. Сабабини билмадим. Фақат Абрамов атрофида айланишни истамасдим, лекин агар Толибжоновнинг ТЖМ даги ишига баҳони аввало, бош мураббий Миржалол Қосимов бериши керак. Қониқмаяптими, алмаштирсин. Футболда бош мураббий ҳар қандай гуруҳнинг ғоявий йўлбошчиси бўлади, расман пастроқ лавозим бўлса ҳам. Қосимовни қониқтираётган бўлса, демак, барча савол унга.

Жавоб берилган сана: 31.12.2013 11:59


qorqoploni
САВОЛ: Jurnalistlik faoliyatingizni qachon boshlagansiz? hozirgi mahoratingizga (men sizni o'zbek sport jurnalistikasidagi eng yaxshilardan biri deb bilaman) qanday qilib erishgansiz? Nimalarni o'rgangansiz?

Савол берилган сана: 26.12.2013 14:23

ЖАВОБ: 2008 йилда илк мақолам "Интерфутбол"да чиққан. Кейин уфф.уз, "Чемпион"...
Ўрганганларим ҳақида мана бу ерда батафсил ёзганман:
http://std.uz/blogs/author/herolion/articles/1420

Жавоб берилган сана: 27.12.2013 11:59


qorqoploni
САВОЛ: Qahramon aka, kelayotgan bayramlar bilan. Sizningcha,"Oltin to'p"ga bu yil kim munosib?

Савол берилган сана: 26.12.2013 14:20

ЖАВОБ: Криштиану Роналду

Жавоб берилган сана: 27.12.2013 11:56


seriy
САВОЛ: Келаётган янги йил билан, келаётган янги йил сизнинг ижодиз учун хар йилгидан хам яхширок булишини тилаб коламан.
Энди, тугриси манга Зинедин Зайниддин , ЯЯ ни Яхё деб атаётган спорт журналистларини умуман тушунмайман, чунки уша Зидан ва Туре ларни узбекчалаштиришдан кандай наф? балки улар ушбу уйинчиларни паспорт буйича ёзилган исмларини (футбол матчларида таркиблар ёзилганда, яъни заявка тулдирилганда уйинчилар исм фамилиялари паспорт буйича тулдирилади) бузиш укиш нотугридир, негадир уша азаматлар СЕРВЕР ДЖЕПЕРОВни САРВАР ЖОББОРОВ деб укишмайдикан??? сизни фикрингиз еки мулохазангизни билмокчийдим ))))

Савол берилган сана: 24.12.2013 11:44

ЖАВОБ: Раҳмат, сизни ҳам.
Очиғи, бу мавзуда бизда аниқ бир тизим шаклланмаган, шунинг учун доим баҳсли бўлиб қолаверади. Зиданни уйда отаси "Зейниддин" деб чақиради, "Зинадин" бу французча талаффуз, балки паспортида ҳам шунақадир. Қайси бирини олиш керак? Исмларни айни ўша одамнинг ўз миллатидаги талаффузидан келиб чиқиб айтиш, энг тўғри йўл бўлади, бунга қўшиламан.
Аммо бу ҳам ўзига яраша ноқулайликлар келтириб чиқаради. Масалан, Магомед Оздоев деган футболчи бор, русча талаффузда "Муҳаммад" "Магомед" бўлган, лекин бу исмнинг асли "Муҳаммад" ва бу исм ўзбекчада ҳам бор. Хўш, энди нега биз уни русча орқали "Магомед" деб аташимиз керак? Муҳаммадни турли юртларда Магомед, Муҳаммед, Моҳаммед, Муҳаммад деб талаффуз қилишади. Ушбу таниш исмнинг ўзбекча муҳолифидан фойдаланиш айб бўлмаса керак.
Шахсан мен, Зайниддин ёки Иброҳимович (Ибрагимович - русча) деб аталишида катта хато кўрмаяпман. Сервернинг ҳам ўзбекча муҳолифи аслида Сарвар (Жабборовмас, Жаъфаров). Шунақа ўзбекчалаштириш хато эмас. Шунчаки, ҳаммамиз Серверга ўрганиб бўлганмиз, қайтадан ўзгартиришга ҳожат йўқ, Ёки баъзида футболчининг ўзи "Сервер, денглар" дейиши ҳам мумкин. Ҳар ким ўзига қулай қилиб олишининг катта зарари йўқ.
Аммо Яя "Яхё" эмас, "Яя". "Яхё"га умуман алоқаси йўқ. Бу хато. Хаселбанкни "Ҳосилбанк", "Галатасарой"ни "Ғалатисарой" каби "ўзбекчалаштиришлар" эса нотўғри. "Хасел" сўзи "Ҳосил" сўзининг талаффузидан келиб чиқмагани аниқ.

ҳурмат билан Қаҳрамон АРслонов :))

Жавоб берилган сана: 25.12.2013 14:07


ELiverpool
САВОЛ: Салом, Уфф да Мансабдор шахслар ва МТЖ мураббийи буйича хечнарса узгармаслигини билганмидиз. Ёки оз булса хам умид булганми. Умуман 10 декабрдаги сайловлар, унда мухлислар номидан гапрган инсонлар ва хамма, хаммаси хакида фикриз.

Савол берилган сана: 10.12.2013 17:09

ЖАВОБ: Cалом. Йўқ, билмагандим. Мажлисда йзўқ эдим, лекин ҳеч ким ўз дастури билан қатнашмагани, умуман бошқа номзоднинг ўзи бўлмагани чатоқ. Келажакда муваффақиятларга замин яратувчи бир тизим тайёрланганлиги ва кейинги раҳбарларга осонроқ бўлиши айтилмоқда, шу билан бирга бу инкор ҳам қилинди - федерация шахсга боғланиб қолгандек тасаввур уйғотилди. Балки ростанам боғланиб қолгандир, четдан баҳо бериш қийин, лекин бу ҳолат ижобий эмас.

Жавоб берилган сана: 18.12.2013 12:11


seriy
САВОЛ: Пастдаги жавоб учун рахмат.
Энг асосийси, "танкидлар" буйича кандай фикр янгради, яъни "компания"чилар ва М.Усмоновни фикрлари бир жойдан чикдими??? ва Косимов термада колди, "танкид" давом этадими ёки учрашув сизларни танкидий макола ёзишдан тухтатиб турадими?? жавоблар учун олдиндан рахмат

Савол берилган сана: 10.12.2013 10:52

ЖАВОБ: Ҳеч нарса ўзгармайди.
Миржалол Қосимов тарафдорлари сайтимизда ёзда ёзилган мақолаларни кимнидир буюртмаси билан ёзилганини ва биз журналистлар қандайдир манфаат учун бу ишга қўл урганимизни айтиб, шунга ишонтирмоқчи бўлишган. Албатта, заказ мақола ёзиб юрадиган одамлар бировнинг ҳар бир мақоласини заказ деб ўйлайди, тўғрими?
Қисман бу бўхтонлар Усмоновнинг биз ҳақимиздаги ўша пайтлардаги фикрини шакллантирган бўлиши мумкин, лекин билишимча, бу ишлар тўхмат эканини тушуниб етган. Усмоновнинг учрашувдан мақсади ҳам ўша "Футбол шарҳи"даги муносабатнинг нотўғри бўлганини айтиш ва ўртадаги тушунмовчиликка барҳам бериш бўлган, назаримда.
Танқидга келсак, илтимос, сайт Қосимовнинг душмани, фақат уни танқид қилиш билан шуғулланади, деб тушунмаслик лозим. Шахсан мен сурункали Қосимовни кавлайдиган ёки уни бўшатишнинг ўз олий мақсадим деб билган одам эмасман. Доим вазият ҳақвида ўша паллада ўз фикримни билдириб келганман холос. Шундай бўлиб қолади.

Жавоб берилган сана: 10.12.2013 11:46


Dinamachi
САВОЛ: 96yildan ita.ga 98yildan arg.ga muxlisman. Xar jch.da 3jamoa tanlayman. Odatda isp yo tur bölardi. Endi isp.ga qatiy qarshiman. Sizningcha 3-mtj.ga qay bir jamoa munosib va qiziqroq. O'zim Belgiyami deyabman.

Савол берилган сана: 07.12.2013 11:41

ЖАВОБ: Ҳа, Бельгияни кузатиш анча қизиқ бўлса керак.

Жавоб берилган сана: 09.12.2013 14:50


seriy
САВОЛ: Салом, Асланов ва Ко бугун М.Усмонов кабулида булганларингдан хамма хабардор. Сайтда факат умумий масала юзасидан фикр юритилган, лекин 1:30 минутга якин булиб утган сухбат билан туликрок ва батафсилрок маълумот бериш имкони борми??? Илтимос, мухлислар билан хам уртоклашсангизлар яхши булар эди, чунки хаммаси мухлислар учунку)))

Савол берилган сана: 06.12.2013 15:13

ЖАВОБ: Cалом. Очиғини айтганда, у ерда олинган маълумотлар асосида алоҳида материал қилиш қийин. Суҳбат бироз норасмий кўринишда бўлди ва интервьюга ўхшамайди унча. У ерда ўрганган маълумотларни бошқа таҳлилий мақолаларда ишлатармиз балки. Айтилган гаплар кўпроқ вазиятни хис қилиш ва муаммонинг пайдо бўлиш точкасини аниқлашимизда қўл келади холос.
Албатта, баъзи саволларга жавоб олишга муваффақ бўлдик, масалан:
- Ўзбекистон УЕФА га ўтмайди
- Терма жамоаларимизнинг либоси 2014 йилдан янги дизайнда ва сифатда бўлади.
- Клубларга ёрдам берувчи алоҳида фонд ташкил қилиниб, бунинг ёрдамида клублар фаолияти янада шаффофлаштиришга эришилади.
- ОФК бошқаруви кичик конфедерецияларга бўлинмоқда ва ўз минтақамизнинг марказига айланишимиз эҳтимоли бор.
ва ҳоказо ва ҳоказо
У ерда эшитганларимиз ичимизда қолмайди, насиб қилса у ёки бу шаклда етказиб борамиз албатта :))

Жавоб берилган сана: 09.12.2013 14:48


Dinamachi
САВОЛ: ......JCH-2014da qaysidir gurux quradan söng juda kuchsiz körinish oladi. Bu guruxga 1savatdan kol yo shve tushadi. Lekin amalda eng qiziqarli gurux bölib chiqadi,chunki teng jamoalar. Masalan;1.kol/shve 2.chil/jaz 3. Eron/AQSH 4.ros/gret. Fikringiz

Савол берилган сана: 04.12.2013 17:42

ЖАВОБ: Қуръа ўтиб бўлди. Умуман, ўёинлар бошланмасдан, қайси гуруҳ қизиқроқ бўлишини таҳмин қилиш қийин. Мисол учун ўтган сафар Бразилия, КотДвиуар ва Португалия ташкил қилган гуруҳ жуда қизиқ бўлиши таҳмин қилинганди. Аммо жуда зерикарли ўтди ва охирги турда деярли ҳаммаси ҳал бўлганди. Испания эса ўзи жойлашган осон гуруҳни сўнгги турдагина ҳал қилганди.

Жавоб берилган сана: 09.12.2013 14:50


RRRBuxoro
САВОЛ: ЖЧ дан олдин қитъалар терма жамоалари ўртасида жахон чемпионати ўтказилса зўр иш бўларди. ФИФА шу масала юзасидан бирор нарса қилганми? Сиз бунга қандай қарайсиз?

Савол берилган сана: 30.11.2013 13:10

ЖАВОБ: Энди шуниси қолувди :))
Шундоғам, ФИФА терма жамоалар учун бўш кунларни зўрға топади. Футболчилар клубларга тегишли, бунақа ғоялар фақат муаммодан иборат.

Жавоб берилган сана: 02.12.2013 12:22


Imperator
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Nega oxirgi paytlarda shashtingiz past. Udarniy maqolalar deyarli chiqarmay qo'ydingiz. Nahotki bunga sabab o'sha Usmonovning qilgan chiqishi bo'lsa. Futbolimizda sukunat boshlangan bo'lsada sizdek qalami o'tkir jurnalistlarimiz jim turmasela bo'lardi. Muhlislar mulohazali maqolalaringizni sog'inishgan!

Савол берилган сана: 22.11.2013 10:25

ЖАВОБ: Салом. Фикрлар учун рахмат. Насиб қилса, албатта. Пауза қилганимнинг Усмоновга алоқаси йўқ. Бўш вақтим сал камайди, қунт қила олмаяпман. Лекин бу вақтинча, ваъда бераман :)

Жавоб берилган сана: 25.11.2013 12:51


Famous
САВОЛ: Ассалому алайкум. Яхшимисиз. http://m.stadion.uz/mobile.php/news/detail/61981
Шу ердаги # 99 га нима деган булардиз?

Савол берилган сана: 22.11.2013 01:24

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қўшилмайман. :)

Жавоб берилган сана: 25.11.2013 12:49


SOBITGERMAN
САВОЛ: assalomu alaykum. Gayratbek degan yuzer jonizga tegmadimi?
yoki blogga maqola yozmay qo'yganingizga savollar berayotgandir. blogga ham yozib turing

Савол берилган сана: 21.11.2013 20:09

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, жонимга тегмади )

Жавоб берилган сана: 25.11.2013 12:49


Dinamachi
САВОЛ: Aka,savollarim1.ukraina öyinda nimani hisobiga yutqazdi.shunchaki yomon öynadi demang 2.OCHga chiqdik,lekin aynan endi qati talab bn mur chaqirish vaqti emasmi. 3.2hujumchi,yoshartirish, va h.klar bn 6zimizni aldayapmiz,tög'rimi. Mana 2ta öyin bularni qildik,lek juda omonat öyin tashkil etilgan. Hujumla mukammal tash qilinmagan,haqiqiy bosim,yo tezkorlik chala tashkil etilgan himoyani yorvoradi. Ildiz. 1.ishlamayotgan TJM.i va 2.trener saviyasi fikringiz.

Савол берилган сана: 21.11.2013 19:16

ЖАВОБ: 1. Билмасам. Менимча, жамоа ўз дарвозасига жуда яқин ўйнади, балки французлар бунга мажбур қилишгандир. Франция биринчи голни киритиб, янада кучайиб кетди. Офсайд-голга урғу беришни истамайман, ўша голдан бироз олдин ҳақиқий гол ҳисобланмаганди. Кейин, қизил карточка бўлса, автомат тарзда ноҳақлик ҳақида гапириш ҳам нотўғри. Биринчи ўйинда французлар бир киши кам бўлиб ўйнашганди, масалан.
2. Биласизми, ТЖМ ва Бош мураббийни бир биридан мустақил тарзда таҳлил қилишни истамайман. "ТЖМ шароит яратмагач, бош мураббий нима қилсин?" дейишадимией... Бу иккиси бутун бирлик, ҳаммасига биргаликда жавобгардирлар. Бош мураббий эса, ҳаммасининг устидан бошқариши, "қандайдир бечора" бўмаслиги керак.

Жавоб берилган сана: 25.11.2013 12:48


Gayratbek
САВОЛ: http://www.sports.ru/football/154491476.html
рости уларга ҳавасим келди.
Тасаввур қилинг саватчалардаги Ж Корея ўрнига бизлар.Агарда биз ҳам ЖЧга чиққанимизда қайси жамоалар билан бир груҳга тушишни ҳохлардингиз ва нима учун?

Савол берилган сана: 21.11.2013 04:24

ЖАВОБ: Лотин Америкаси ва Ғарбий Европа билан. Биз ҳеч қачон улар билан ўйнамаганмиз тарихда.

Жавоб берилган сана: 25.11.2013 12:43


Gayratbek
САВОЛ: Йўлланма қўлга киритилгани билан табриклайман.
Ўйланман-ки ўйинни кургансиз.
Тошкентдаги уйиндан кура узгаришлар ва уйинда жонланиш бор.
Нихоят автобусли жамоани ютдик. (Қаранг қайси жамоани ютиб хурсандмиз))
Аммо Жепаров борасидаги фикрларингиз туппа тугри чиқди.
Илгари Миржалолли ва Миржалолсиз жамоа деган гап буларди. Лекин Жепаров ҳақида бундай эмас эканми дейман-да, усиз ҳам ўйнай оларканмиз.
Саволим МТжамоадаги узгаришлар ҳақида.
1. Хўп Веьтнам Гонгконгга қарши тўғридир. Лекин ўз савиямиздаги жамоаларга қарши ўйинда барибир эски таркибга мурожаат қилмаймизми. Ҳозирги кескин ўзгаришлар билан оддий мисол БААга қарши уйнай оламизми?
2.Агарда эски ҳужумчиларни чақирсак жамоа билан киришиб кетиш уларга қийинчилик тўғдирмайдими?
3.Агар мураббий ўзгарса, ҳозирги ўзгаришларни давом эттирадими ёки у натижа учун номдор ўйинчиларга таянадими?
4. Албатта юқоридаги саволларга жавоб. Бу ким мураббий бўлиши ва унга қандай вазифа қўйилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ўзи бизни терма жамоага вазифани ким тайинлайди? УзбФФми ёки мухлисларми?

Савол берилган сана: 19.11.2013 20:02

ЖАВОБ: Рахмат.
1. Ростанам, ҳозирги алмашиунвлар ўз мевасини бермоқда, деийшга ҳали эрта. Буни ҳеч ким инкор қилмаса керак. Терма жамоамиз Осиё кубоги ёки ЖЧ саралашида биздан талаб қилинадиган савиядаги жамоаларга қарши майдонга тушишмади. Гонконг ёки Вьетнам кўрсаткич эмас. Аммо бу ўйинларнинг фойдасини, яъни ёшлар шу ёрдамида таркибга киришиб, ўзига бўлган ишончни пайдо қилаётганликларини ижобий баҳолайман. Ишонч деганда Гонконг ёки Вьетнамга нисбатан эмас, Жепаров ёки Аҳмедовнинг ёнида тўп суриш борасидаги ишонч ва дадилликни айтяпман.
2-3. Эски, янги, номдор, ёш, қари деб номзодларни гуруҳларга ажратиб ташлашга қаршиман. Айни даврда қайси футболчи устунроқ бўлса, ўша майдонга тушиши лозим. Эртага Бақоев ўзини яхшироқ кўрсатса, уям жалб қилиниши керак.
4. Вазифани иш берувчи, яъни ЎФФ белгилайди. Аммо мухлислар талабидан келиб чиқиб. Ахир ЎФФга иш берувчи - мухлислар ҳисобланишади. Мухлислар аҳмоқ эмас, терма жамоадан жаҳон чемпионлигини талаб қилишмайди.

Жавоб берилган сана: 20.11.2013 14:57


Ilhombekt
САВОЛ: Undan ko'ra klublar o'rtasida JCH musobaqasida finalchilar ham ishtirok etsa. Masalan, CHL g'olibi Bavariya bilan Borussiya D ham turnirda ishtirok etsa. Boshqa qit'alardan ham shunday bo'lsa. Musobaqaga bo'lgan qiziqish ortarmidi?

Савол берилган сана: 19.11.2013 11:21

ЖАВОБ: Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати барибир ҳеч қачон ЕЧЛ даражасида бўла олмайди. Худди, Конфедерациялар кубоги Европа чемпионатидан устун бўлмаганидек. Бу шунчаки, рамзий мусобақа холос, худди миллий чемпионатлардаги суперкубок сингари. Суперкубок барибир чемпионат ғолиблигидан устун эмаску, тўғрими?

Жавоб берилган сана: 20.11.2013 14:51


Ilhombekt
САВОЛ: Qahramon aka, assalomu alaykum, klujblar o'rtasida jahon chempionati o'tkazilgani ma'qulmi yoki o'tkazilmaganimi? Undan ko'ra qit'alararo kubok o'tkazijgani ma'qul edi menimcha. Har yili Janubiy Amerika b-n Yevropaning g'oliblarini ko'raverib charcphadik to'g'risi.

Савол берилган сана: 19.11.2013 11:17

ЖАВОБ: Саволни тушунмадим. Бошқа қитъалардан ҳам жамоалар қатнашяптику?

Жавоб берилган сана: 20.11.2013 14:50


Gayratbek
САВОЛ: Jeparovga nima bulyapti?
bir emas bir necha uyinlardan beri Jeparov yaxshi uynay olmayapti. Uni hurmat qilaman. Biz undan har doim katta natijalar va ayniqsa uni Mirjalol 2 bo'lishini kutganmiz ammo afsuski, sunggi vaqtlarda standart vaziyatlarni amalga oshirishda uziga uxshamayapti, qarshi hujumda sustkashlikka yul quymoqda, to'pni uzida juda kup ishlayapti.
Xullas avvalgi Jeparovni almashtirib quyishganday.
Yana aytaman, Jeparovni hurmat qilaman. Ammo?

Савол берилган сана: 15.11.2013 23:25

ЖАВОБ: Жепаровнинг ёши ўттиздан ўтди. Ҳар доим юқори савиядаги ўйин кутиш керак эмас. Аммо унинг терма жамоадаги аҳамияти, айниқса ўйинни ташкил этиш борасида, юқори. Агар у вазифасини бажаришда олдингидек бўла олмаётган бўлса, демак ўринбосар топиш керак.
Терма жамоамизда жуда кўп ёш футболчилар дебют қилишяпти, бу яхши. Лекин, агар авлодларни ростанам алмаштирмоқчимизми, унда тез тез Жепаровсиз ҳам ўйнаб туриш керак. Саралаш ўйинлари жуда муҳим эди, ўртоқлик ўйинлари эса ташкил қилинмаяпти. Шу сабабли бу жараён ҳам кечикмоқда, афсуски.

Жавоб берилган сана: 18.11.2013 14:07

 

‹ First  < 14 15 16 17 18 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.