Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Shavkatfcb
САВОЛ: салом.
ака байрамингиз билан.
ёшлар20
мана 2 тур утди.
сиз нималар кутябсиз ёшларимиздан

Савол берилган сана: 27.06.2013 14:27

ЖАВОБ: Салом. Чорак финалга чиқишса, жуда зўр натижа бўларди.

Жавоб берилган сана: 28.06.2013 14:34


Imperator
САВОЛ: Siz ham haqiqiy manodagi tanqidiy maqola yoza olasizmi? Agar yoza olsangiz TJ formasi haqida bitta tanqidiy maqola yozing iltimos. Ochig'ini aytsam bu iltimosimni B.A.ga aytmoqchi edim. Lekin uni konferensiyasiga kirib savol javoblarini o'qiganimdan keyin niyatimdan qaytim. Bora bora uni hech kim hurmat qilmay qo'yadi. Maqolalari neobichniykuya lekin inson sifatida yaxshi odam ekan deb maqtab bo'lmaydi.
Qisqasi kecha U20 TJ o'yini ko'rib mazza qildim. Bolala judayam zo'r o'ynashdi. Lekin formamiz odamni uyaltiradigan darajada sifatsiz. Butun dunyoga paxta eksport qiluvchi davlat uchun bu judayam kulgili holat...

Савол берилган сана: 27.06.2013 10:32

ЖАВОБ: Йўқ, мен ҳақиқий маънодаги танқидий мақола ёза олмайман. Форма ҳақида катталар терма жамоасининг Кореядаги ўйинини таҳлил қилганимда ёзгандим. Ўша муаммо холос.

Жавоб берилган сана: 28.06.2013 14:34


wapstar
САВОЛ: Assalamu alaykum .Qaxramonjon.
Bugungi o'yinda xam yoshlarimiz umumiy jixatdan olganda yaxshi o'ynashdi.
Ularga raxmat.
Endi savolim.
Menimcha masharipov u20 ga mos kemedi.
Xar tomonlama nol ekan. (o'yinga kirishib ketolmadi dgan gapga iwonmiman. Sizam iwonmasez kere menimcha.
Chunki kiriwib ketiw uchun xarakat qiliw kere.
U xarakat qiliwniyam eplomadi).
Nima dip o'yles.
Uni "kimnidur" tavsiyasi b/n termaga oliwdimikan?

Савол берилган сана: 27.06.2013 02:44

ЖАВОБ: Гап фақат Машариповда эмас. Иккинчи таймда майдонга чиқаётганлар, умуман захира ўриндиғи ичида ўйинни кучайтира олиши мумкин бўлган, майдондагилар билан тенг савиядаги футболчиларнинг йўқлиги мени хафа қиляпти. Мураббийларга таркиб ҳақида эътирозлар бўлганида, эътибор бермагандим. Балки ростанам чақирилганларнинг спорт формаси юқорироқдир, деб ўйловдим. Ҳозир эса бошқача фикрдаман. Ростан ҳам, асосий ишни қилиш учун 10-12 футболчи, қолганлар эса шунчаки, саёсат мақсадида боргандек тасаввур уйғотяпти. Кейинги ўйинларда ноҳақлигим исботланса хурсанд бўлардим.

Жавоб берилган сана: 28.06.2013 14:32


ELiverpool
САВОЛ: 2010 yil mart oyida wunga o'xwaw maqolam Chempion gazetasida chiqgandi. O'wandan so'ng 10 kun o'tar otmas qosimov istefo bergandi. O'wa maqoladagi Labanovski fikrlarini olgandim.
Bilasizmi aka menga o'zim taniydigan bir nechta muxlis o'wanda Qosimov bo'wagandi, yana yoz xuddi o'wanday zora o'zgariw bo'lsa deyiwgani u-n eskisidan foydalandim.
Sizni fikringiz qanday.

Савол берилган сана: 26.06.2013 18:20

ЖАВОБ: Лобановский умумий қилиб айтган. Алоҳида ва ҳар бир вазият учун шаблон қилиб бўлмайди. Унинг гаплари тўғри, лекин истиснолар ҳам бор, буни шўзи ҳам яхши билган. Масалан, Пеп Гвардиолани эслашнинг ўзи кифоя. Ҳали ёш, тажрибасиз бўлса-да, ўз ғоясига эга эди ва нафақат ҳозирги кун, балки футбол ривожи учун тарихий силжишни амалга ошира олганди.

Жавоб берилган сана: 26.06.2013 18:39


ELiverpool
САВОЛ: Ассалому алайкум.
Кахрамон ака маколамни укигандурсиз фикрингизни билмокчи эдим.

Савол берилган сана: 26.06.2013 16:39

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Илгари қаердадир ўқигандек бўлдим, лекин эслолмаяпман. Ўзбек сайтларида олдин ҳам чиқарганмидингиз?

Жавоб берилган сана: 26.06.2013 17:48


Wunshuw
САВОЛ: negadir tvda fikri o'tkir, dangalchi jurnalistlarimiz kam, nima ko'rsatuvi efirga chiqishi uchun, Imomxo'jayevlarga o'xshagan doim maqtaydigan, ''yumshoqko'ngil'', qisqasini aytganda laganbardor bo'lish kerakmi?

Савол берилган сана: 26.06.2013 11:31

ЖАВОБ: Ундай деб ўйламайман. Зафар Имомхўжаевни лаганбардор деб ўйламайман. Унинг суҳбатдошни чалғитиб қўядиган жуда ўткир ва танқидий руҳдаги саволларини кўп кўрганман.

Жавоб берилган сана: 26.06.2013 17:47


dilikdima
САВОЛ: Ака бу саволмас, футболдан ташкари мавзу, гапиришиз (ёзишиз) ''Икки эшик ораси''даги Музаффар Шомуродовга ухшаркан: )) (Шахсий ухшатишим ёкмаган буса узр!)

Савол берилган сана: 26.06.2013 01:39

ЖАВОБ: Ўхшатишни тўлиқ англолмадим-у, лекин, қизиқ...

Жавоб берилган сана: 26.06.2013 17:46


Wunshuw
САВОЛ: нимага матбуот
анжуманларида косимовга
доимо бир хил савол
бераверасизлар, олдиндан 80
фоизга айтса булади
бериладиган саволларни ва
унинг жавобларини.
Нима уйин холати, натижадан
келиб чикиб бирорта савол
беришга журъат етмайдими?

Савол берилган сана: 25.06.2013 20:30

ЖАВОБ: Билмадим. Манда етмайди, қолганларни билмадим.

Жавоб берилган сана: 26.06.2013 17:45


akmalfcb
САВОЛ: Qaxramon aka maqolalarizda MTJga nafaqat murabbiy balki kuchli boshqaruvchi kerak debsiz, sizni tushundim. Aniq bir nom keltira olasizmi hozirgi paytda Uzbga kim, qaysi murabbiy kerak deb o'ylaysiz?

Keyingi savolim Mourinho haqida, nima deb o'ylaysiz Joze Mourinho terma jamoalarniyam boshqara oladigan murabbiylar toifasiga kiradimi yoki unga o'ziz aytganizday faqat JANG kerakmi (faqat klublarni boshqara oladimi)?

Савол берилган сана: 25.06.2013 18:42

ЖАВОБ: Йўқ, конкрет номларни айтиш қийин. Мутахасислар таҳлил қилиш керак бизга айнан ким кераклигини.
У терма жамоаларда ишламагани учун бирор фикр билдириш қийин. Кучли жамоани бошқарса, максимум натижага эришишига ишонса бўлади, сабаби алоҳида ўйинларга жамоани тайёрлашда у кучли. Терма жамоалар формати қўл келади. Камида, "провал" бўлмаслиги шубҳасиз.

Жавоб берилган сана: 26.06.2013 17:45


Shavkatfcb
САВОЛ: Салом.
Ёшлар20 биринчи галабасидан кейин салохияти хакида нима дея оласиз?
Бирор натижа кутсак буладими?
сизга омад ака.

Савол берилган сана: 25.06.2013 13:32

ЖАВОБ: Салом. Битта ўйиндан кейин ҳали эрта. Чунки бизга рақиблик қилган Янги Зеландиянинг савияси ҳақида маълумотга эга эмасмиз, фақат ўз футболчиларимизнинг фонида кўрдик. Иккинчи тур кўп нарсага ойдинлик киритади.

Жавоб берилган сана: 25.06.2013 17:02


Gayratbek
САВОЛ: 1. Бировнинг саволини давоми сифатида бўлгани учун саволим маъносини тушунтиролмабман. Мен янги қон деганда балки ростдан ҳам мураббийни алмаштириш керакдир демоқчийдим.
Қосимовни ҳурмат қиламан. Абрамовни ҳам, Инилеевни ҳам, аммо бизга Моуриньо даражасида бўлмаса ҳам, Сўзи теша тегмаган ва аччиқ, бироқ натижа кўрсата оладиган мураббий керакдир маъносида савол бергандим.

Савол берилган сана: 25.06.2013 12:29

ЖАВОБ: Бу ҳақида мақолалар ёздим

Жавоб берилган сана: 25.06.2013 17:03


akmalfcb
САВОЛ: Salom, xabariz bor Neymar Barcaga o'tdi. Ronaldinhoning o'rniga Messi kelgan edi, endi Neymar, nima deb o'ylaysiz bu avlodlar almashinuvimikan? yoki Neymar ular darajasiga chiqa olmaydi deb hisoblaysizmi?

Савол берилган сана: 25.06.2013 01:31

ЖАВОБ: Салом. Ҳаммаси бу футболчиларнинг ўзаро қандай ўйнашига боғлиқ. Мурабий уни ким сифатида олиб келяпти, неймар ўзини "Барселона"да ким сифатида кўряпти ва ҳоказо саволларнинг жавобини ҳали билмаймиз.Ўз вақтида Стоичков+Ромарио бир жамоада ўйнаганди. "Барселона"га янги юлдуз керак. Аввалги "Барселона" баъзи жиҳатларда эскирганди.

Жавоб берилган сана: 25.06.2013 17:01


akmalfcb
САВОЛ: salom, B. Abdulla siz uchun kim?

1-raqobatchi
2-hamkasb
3-hechkim
4-be'mani savol

Савол берилган сана: 25.06.2013 01:09

ЖАВОБ: Салом. Барча жавоблар нотўғри.
Б.Абдулланинг футбол ҳақидаги фикрлари мен учун қизиқ эмас, масалан, ўтириб гаплашсам, бу ҳақида фикр сўрамаган бўлардим. Аммо унинг фикрлари мақола ҳолида чоп этилганда, жиддий эътибор қаратишга мажбурман. Сабаби, мақола ёки кўтариб чиқилган мавзу футбол жамоатчилигида яхшигина резонанс беради. Яъни гап менинг ўша фикрларни қанчалик жиддий қабул қилишимда эмас, ўша фикрлар оммада қанчалик жиддий қабул қилинишидир. Тан олиш керак, қабул қилинади.
Қисқа қилиб айтсам, фикрларни жиддий қабул қилмайман, ҳатто тортишгим ҳам келмайди. Аммо мақолани ва унинг резонансини тан оламан, эътибор қаратаман.

Жавоб берилган сана: 25.06.2013 16:59


seriy
САВОЛ: Кукон жамоаси хакида маълумот бериб утсангиз, яъни жамоанинг асосий хомийси ким? Жамоа хозир уз олдига олий лигага чикиш вазифаси куйилганини ТВ да Копадзе таъкидлади, лекин бу йил "кучаниб" чиккани билан у ердан тезда кетмасликка сизи кузингиз етяптими, яъни асосий хомий харажатларни куриб, жамоадан куз юмиб юбориши мумкинми? (сиз Куконликсиз ва хомий хакида хам бошкалардан купрок маълумотга эга булсангиз керак) жавоблар учун олдиндан рахмат

Савол берилган сана: 24.06.2013 21:12

ЖАВОБ: Билишимча, жамоага "спиртзавод" ҳомийлик қиляпти. Келажакдаги муносабат ҳақида, ҳозирдан бирор нима дейиш қийин.

Жавоб берилган сана: 25.06.2013 16:54


dilikdima
САВОЛ: Фикрлариз купчииликка кизик, шу каторда мангаям, шуничун сизга блиц саволла бермохчидим:
1. 2та уйин тенг вактда бошланади бири ЧЛ финали МЮ-Бавария иккинчиси ОК финали Узб-Япония. Кай бирини курасиз?
2. Кайсинисини кучли мураббий деб биласиз Абрамов ёки Косимов?
З. Кайси сайтга купрок кирасиз "uff.uz" или "championat.uz"
4. Кахрамон Асланоб буб танилишизда кайси сайтни урни каттарок деб уйлайсиз "uff.uz", "stadion.uz"
5. О.Буронов кучли журналистми ёки Б.Абдулла.
(Саволла мукаммал бумаса или сизга ёкмаса олдиндан узр!)

Савол берилган сана: 24.06.2013 17:47

ЖАВОБ: 1. Осиё кубогини
2. Абрамов
3. уфф.узга жуда кам кираман. чм.узга умуман кирмайман.
4. уфф.уз
5. Буни мен ўлчай олмайман. Солиштириб ҳам бўлмайди. Лекин шахсан мен Олимхўжани мақолаларини, фикрларини ўқийман.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 18:44


MILONA
САВОЛ: Harbir narsani hikmati bor-Boshinga kulfat kesa bu eng katta baht ha eng katta baht!!!Chunki kim dust kim dushman bilib olasan!Ishoning bundan ortiq baht yuq!dep uqigandim falsafadan!!!Msalan Korea bizni hurmat qilishni kurdik...no biz nima qildik bizni federatciya nega jim turdi???Hech bumasa Koreaga Galaba qozonishi uchun 1 mil$ bersa bulardiku(bu FIFA tamonidan mumkin narsa)(barbir Amerikaga bor Ammanga bor deyarli shuncha pul ketadi)Ahmoq Keyrush Bizni Futbolkamizni boshqalarga kulib kiygazsa nega jim bular?nega?nega?Bu ustimizdan kulish ku.Fifa hohlasa bizni uyinimizni 21 da hohlasa 13 da utkazadi...nega bular jim???Ummuman aval tazalov bulishi kerak ...bir kuzi chuntakdagilarni badarga qilish kerak...RAHMAT GAPIMGA QUSHILASIZMI?endi gap sizga......

Савол берилган сана: 24.06.2013 12:27

ЖАВОБ: Корея истаган тақдирдаям Эронни юта олмаслиги мумкин. Яхшиси ўша ерда биз масалани ҳал қилишимиз керак эди.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 18:45


MILONA
САВОЛ: SALOM!!!Ermatov haqida.Hama tanqid qiliyapti lekin...Hamayam hato qiladi masalan usha UEB ham Oddiy misol:BAV:BAR 4:0 3 ta gol hakamni hatosi bilan buldi no...va Ermarov tugri qaror chiqardi(Danteninig golidan tashqari unda Bahodirni aybi)Uzi Yurtimizni hamdan kura kupruq tanitgan ERMATOV masmi?UZBEKLAR CHIROYLI VA HUSHMOMULA ham ERMATOVGA TEGISHLIKU?!Bizning bazi "Dono" muhlislarimiz futbol qonunini bilmay kup tanqid qilishadi ularga maslahat:Internetni uchir Kitob uqi!!!Fikirlarimga qushilasizmi?va Fahrimiz haqida fikriz!!!?

Савол берилган сана: 24.06.2013 12:18

ЖАВОБ: Салом. Майли эътибор берманг. хато қилди, деб ҳисоблашса, хато қилди, дейишади бунинг ёмон жойи йўқ. Мен ҳам шунақа деб ўйладим. Ҳақорат қилинмаса бўлди.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 18:46


Famous
САВОЛ: Реалдаги холат хакида сурамокчи эдим.
Маълумки, Жозенинг Реалдан кетиши натижалардан эмас, асосан бир-икки футболчилар билан муносабатлари ёмонлашганидан булди. Моуриньонинг характери ёмон булгани билан, мутахассислигига гап йук. Жозе бошчилигидаги Реал анча кучли тус олганди. Лекин ички мухит... Касильс, Рамослар билан булган можаролар оммага ёйилиб кетди. Бу гаплар тез таркалишига Касильяснинг маъшукаси Сара Карбонеро сабаб деб топилди. Худди Сара кулок вазифасини утагандек. Нега рахбарият клуб нуфузи бузилгани учун Карбонерога, хамда Касильясга нисбатан чора курмади? Ёки улар клуб учун керакли кишилармиди?

Савол берилган сана: 23.06.2013 22:28

ЖАВОБ: Очиғи, бу ҳақида ҳеч нарса билмайман.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:39


akmalfcb
САВОЛ: Qaxramon aka bu hozirgi sharxlovchilar haqida ham alohida maqola yozing

Савол берилган сана: 23.06.2013 19:12

ЖАВОБ: Шартмас, назаримда

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:38


Gayratbek
САВОЛ: Салом Қаҳрамон ака
1. Владимир Эннс деган футболчи ҳақида нималарни биласиз?
2. М.И. Тунис ҳақидачи?
3. beckTU нинг фикрига 100 фоиз қўшиламан. Қосимов фидоий ва ватанпарвар инсон. Лекин плей оффга икки ой бор. Янги чўққиларга чиқиш учун янги қон керакдир?Одатда плей офф ўйинларида кўпроқ асаблар ўйналади. Кеча Қатарни ўйинини эсласангиз 1-таймда Қатардан мураббий ўйнаганди.(тактика)

Савол берилган сана: 22.06.2013 22:45

ЖАВОБ: Салом.
1. Владимир Эннс бир пайтлар, асосан "Нефтчи"да тўп сурган тўрт ака уканинг бири. Владимир адашмасам, "Пахтакор"даям ўйнаган. Қўқонда унинг укаси Михаил Эннс тўп сурарди. Шунингдек, уларнинг жияни (исми эсимга келмаяпти, немисча исм эди) ҳам Қўқонда бир йил тўп сурган. Ёш эди, жуда зўр ҳужумчи эди. Мустақиллик йилларида оилавий Германияга кўчиб кетишган.
2. Эшитмаганман.
3. Яқин қон деганда нимани назарда тутяпсиз? Умуман бош мураббийга "янги қон керак" деб талаб қилиш нотўғри. Натижагаям, таркибгаям у жавоб беради. Янги қон олиб кирмаяпти деб айблайверинг, лекин Янги қон олиб кир, дея олмайсиз.

Жавоб берилган сана: 24.06.2013 11:38

 

‹ First  < 32 33 34 35 36 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.