27/12 01:00 | Ливерпуль | 3-1 | Лестер | ||
28/12 00:30 | Брайтон | 0-0 | Брентфорд | ||
28/12 01:15 | Арсенал | 1-0 | Ипсвич | ||
28/12 19:00 | Эмполи | 1-2 | Женоа | ||
28/12 19:00 | Парма | 2-1 | Монца | ||
28/12 22:00 | Кальяри | - | Интер | ||
29/12 00:45 | Лацио | - | Аталанта | ||
29/12 16:30 | Удинезе | - | Торино | ||
29/12 19:00 | Наполи | - | Венеция | ||
29/12 19:30 | Лестер | - | Манчестер Сити | ||
29/12 20:00 | Тоттенхэм | - | Вулверхэмптон | ||
29/12 20:00 | Кристал Пэлас | - | Саутгемптон | ||
29/12 20:00 | Эвертон | - | Ноттингем Форест | ||
29/12 20:00 | Фулхэм | - | Борнмут | ||
29/12 22:00 | Ювентус | - | Фиорентина | ||
29/12 22:15 | Вест Хэм | - | Ливерпуль |
uzbars |
САВОЛ: Assalomu alaykum mana uzoq kutgan Korea bn baxsam bob otti Shaxsiy fikriz: Qosimov tanlagan taktika, 2-bolimdgi almashtrishla qanchali ish berdi? Ong qanotta Odil uncha qovushmadiyov... tezkor korreslaga qarshi sekin Jeperopv, Baqoev, Gwynrixla... Tojievda sal kecikilmadimi?... xursan qgan joyi xar doim shunaqa paytda umidimizzi uzbugan, qolli qoltiqqa urbogan bolardik maximal natijamiz pleyyoff bosa xozi minimal natija Савол берилган сана: 11.06.2013 22:25 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Танланган таркиб ҳар доим ниманидир ҳисобини қилган ҳолда, қандайдир стратегик вазифани таъминлаш учун хизмат қилади. Мураббий ўша ўзи ўйлаган стратегияни бажариш учун ижрочиларни ўзи танлайди ва бунинг учун ўзи жавоб ҳам беради. Қосимов қайсидир таркибни танлаган бўлса, буни хато, дея олмаймиз. Фақат унинг ўйлагани амалга ошмади, ушбу натижа учун у - жавобгар. Шу холос. Жавоб берилган сана: 13.06.2013 16:53 |
NEFTGAZ |
САВОЛ: Балки яна шундай саставни йигадиган инсон чикиб, таклиф килса бирлаштира олса, нима дер эдиз. Ортигига даво килмаймиз " ЧЕМПИОН " бу газета ёркин тарзда кириб келди, шундай ёг булди. Ман хам сизнинг бошка журналистларнинг ижодларини кузатиб бораман. Балким Х.Хамидов энди журналистикага кайтмас, лекин журналистлар ичида лидерликка даво киладиганлар бордир ? Жаноб Асланов ниятим бор яна шундай таркибни куриш, ва бир кун келиб шу журналистлардан узим учун нимадир олишдир ! Ака оддий журналист булиш учун нималар килиш зарур. Балки конференциянгизга тугри келмайдиган савол бераётгандандурман. Бирок саволаримга имкон кадар, тулик жавоб берасиз деб умид киламан Савол берилган сана: 11.06.2013 11:14 |
ЖАВОБ: Сиз кўпроқ эмоционал бирлашишни назарда тутяпсиз. "Чемпион"нинг дастлабки йилларида йиғилганларнинг барчаси журналистикага, футболга қизиққан, футбол ҳақида ёзиш ёқимли иши бўлган йигитлар эдилар. Аммо эмоционал бирлашувнинг умри узоқ бўлмайди. қачондир профессионал турткига эхтиёж сезилади. Масалан, молия, юқори савиядаги ташкилотчилик, рақобат ва ҳоказо. "Чемпион"нинг молиявий муаммолари билан бирга лидерсиз қолиши бир вақтга тўғри келди, натижада, газетани ушлаб туриб бўлмай қолди. Қачондир шунга ўхшаш воқеа бўлиши мумкин, лекин бу ҳам узоққа бормайди. Яхшиси профессионал бошқарув ва соғлом ижобий муҳит биргаликда бўлиши керак. Бирининг мавжуд эмаслиги ҳам катта салбий таъсир кўрсатади. Жавоб берилган сана: 13.06.2013 16:50 |
Legenda |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамонака, ишларингиз яхшими? Хаммага малумки биз жахон чемпионати остонасидамиз, биз терма жамоамизга ишонамиз лекин байрамни эрта бошламадикмикан? Бир букмекер сайтида имкониятлар 1,55 - Ж.Кореяга 6,34 - Узбекистонга 3,72 - дуранг натижага имкониятларни таксимлашибди. Сизни реал фикрингиз билмокчи эдим! Узим хам биргина галаба тугул дуранга хам бунчалик интик булмаган эдим! олга ВАТАНИМ!!! Савол берилган сана: 10.06.2013 14:46 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Менимча, ҳеч ким байрам қилмаяпти. Жанубий Корея ушбу ўйинда фаворит эканини сезиб турибди ҳамма. Айнан шунинг учун, мабодо ғалаба қозонгудек бўлсак, байрам икки хисса бўлади. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:55 |
beckTU |
САВОЛ: Мен 0:2 хисобидаги галабага ишоняпман!! Савол берилган сана: 10.06.2013 11:03 |
ЖАВОБ: Мен 0:1 гаям розиман :) Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:54 |
chelsnav |
САВОЛ: Ф+ зур курсатув эди. Илохим сизники хам зур булсин. Савол берилган сана: 09.06.2013 07:36 |
ЖАВОБ: Рахмат. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:53 |
notebook |
САВОЛ: assalomu aleykum!!! aka yaaxshimisiz? ob-havo noqulayliklari temamiz uchun ancha asablarni taranglashishiga sabab bo`ldi. shunday vaziyatlarda TJ lar o`yingacha yetib bora olmasa, qanday chora ko`riladi? texnik mag`lubiyatmi? Савол берилган сана: 09.06.2013 07:12 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳайриятки, етиб боришди ва Қосимов футболчиларнинг аҳволи яхши эканини айтди. Вақтида етиб борилмаса, менимча, ўйин қолдирилса керак. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:53 |
ManchesYu |
САВОЛ: салом Кахрамон ака Миржалол Косимовни жаиолари (Бунёткор, МТЖ)уй учрашувларида коникарли уйнолмаганни нима билан изохлайсиз ?? Савол берилган сана: 09.06.2013 02:48 |
ЖАВОБ: Салом. Уйда ўйнаш қийин, айниқса, рақиб ҳимояга қаттиқ эътибор қаратганда, бу қаршиликни енгиш учун кўпроқ меҳнат талаб этилади. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:53 |
escato |
САВОЛ: MTJ haqida yangisidan bo'sin! Ancha bo'ldi yangisini yozganizga. Савол берилган сана: 08.06.2013 20:46 |
ЖАВОБ: Кўрамиз. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:52 |
Mardiyev |
САВОЛ: assalomu alaykum Qahramon aka 1.Korea bilan bo'ladigan o'yin 0ldidan jch-2010 saralash yaponiya-uzb o'yini oldidan gazetadagi 2-sahifadagi maqola yodimga tushayapti sizdan ham shunaqa maqola kutayapman. 2.Termamizning tarkibini taxmin qila olasizmi. ijodingizga omad. Савол берилган сана: 08.06.2013 11:05 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат. Таҳмин қилишга кеч бўлди, бироздан сўнг билиб оламиз аниғини :) Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:51 |
SOBITGERMAN |
САВОЛ: assalomu alaykum. negaDIR A.Navoiy nomidagi milliy kutubxonada blog va konferensiyangizga kirib bo'lmaydi. har doim DENIED SITE uozuvi chiqadi. qandaydir cheklovlar bormi sizga? Савол берилган сана: 08.06.2013 09:06 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим, чеклов йўқ лекин.) Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:51 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: Салом Кахрамон ака саволим куйидагича-Узбекистон-жанубий корея уйинини онлайн кайси сайтдан курсам булади. Савол берилган сана: 07.06.2013 21:29 |
ЖАВОБ: Салом. Билмадим. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:50 |
zimmer |
САВОЛ: Ассалому алайкум, термамизни Хитой бн уйини купчиликка ёкди, уйиндан кейин купчилик олдин М.Косимов даврида кузатилмаган комбинацион хужумлар, узокдан зарбаларни куриб хурсанд булдик дейишяпти. Бу Корея бн уйиндан олдин чалгитувчи услубмикан ёки Косимов танкидлардан чарчаб чиройли уйнашга уттимикан нима диб уйлесиз ? 2. Сеулга кутилгандан 1 кун кеч борилиши канчалик салбий таьсир килиши мумкин ? Савол берилган сана: 07.06.2013 15:46 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. ҳар қандай жамоа енгил, чиройли ўйнашга ҳаракат қилади. Шунчаки, Хитой билан ўйин ўртоқлик ўйини, асосий вазифа натижа эмас, мана шунақа комбинацион ўйинни чиқариб олишга ҳаракат қилишади. Корея билан ўйинда ҳам бунинг фойдаси бўлишига умид қиламан. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:50 |
Dinamachi |
САВОЛ: Xitoy bn öyindi kördizmi,men esa körolmadim. Aka,öyindi qay tomonidan xursand böldingiz, va ranjitgan yoki kamchilik tarafini kördingizmi. Савол берилган сана: 07.06.2013 10:29 |
ЖАВОБ: Ўйинни кўрган бўлганингизда, таассуротлар билан ўртоқлашим мумкин эди. Сиз кўрмапсиз-у, яхшиси шарҳни ўқинг :) Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:48 |
astonmarten |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon Aslanov.Xayrullo Xamidovni maqolalarini qaysi saytdan topsam buladi?agar sizda ssilkasi bulsa yozib yuboring? Савол берилган сана: 07.06.2013 09:34 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. уфф.уз архивида бўлса керак. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:48 |
sosss |
САВОЛ: assalom aleykum kaxramon oka va nixoyat royxat udtim oka bugun ozbekiston yomon oynamadi nazarimda siz kanday fekr da siz Савол берилган сана: 07.06.2013 00:04 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, яхши ўйнади. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:47 |
Rahimberdi |
САВОЛ: Salom aka, sizga savolim, bukmekerlarni koeffisentlari haqida, aytaylik o'zb-hitoy o'yiniga uzb.galabasiga 3.5 stavkalar qo'yildi deyildi, agar men uzb galabasiga 100 dollar qoyganimda qancha summa olardim. Савол берилган сана: 06.06.2013 21:28 |
ЖАВОБ: Салом. Юз доллар қўйсангиз 350 доллар ютиб оласиз, лекин бу пулни ўша 100 долларчалик баракаси бўлмайди. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:47 |
NEFTGAZ |
САВОЛ: Ассалому алайкум жаноб асланов . Ака " Чемпион " даги тахрирят аъзоларини эслар эканман энг " Узбекистондаги " кучли мутахасислар ишлаганига гувох буламиз. Олимхужа Буронов Шухрат Шокиржонов Хайрулла Хамидов Аваз Бердикулов Шерзод Касимов Бобур Акмалов Бекзод Ахмаджонов Уткир Сайфиев Шохмахмуд Иноятов КАХРАМОН АСЛАНОВ Мухрим Аъзамхожаев Диёр Имомхужаев Шуларни ичида Руни никли мухлис борми ? Асли исми шарифи нима эди руни никли мухлисни ? Лекин таркибларин жуда ажойиб эди. Нима деб уйлайсиз бир кун келиб шундай нашр пайдо булишига ишонасизми ? Зафар касимов нега дастлабки йиллар ёк эди ? Узр саволлар купайб кетди ! Акам эринмай саволларимга жавоб берасиз деган умиддаман Савол берилган сана: 06.06.2013 20:22 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат 1) Руний никли журналист Х.Ҳамидов 2. Ишонмайман. 3. Дастлаб, унинг укаси Шерзод Қосимов ишлаган. Кейин Зафар ҳам бир нечта мақолалар ёзганидан кейин мухлисларгаям, таҳририятга ҳам манзур бўлган ва таклиф қилишганди. Лекин "дастлабки йиллар" эмас, Зафар Қосимов атиги 3-4 ойдан кейин қўшилган. Жавоб берилган сана: 11.06.2013 10:46 |
Dinamachi |
САВОЛ: Aka,yevro klublar 1öyinchini yillab kuzatadi,ma'lum 2ta öyin tufayligina biror öyinchmizni xarid qilish mumkinmi. 2. Galuilin degan yigit bölardi,nima un M.Q mtj.ga taklif qilmay qöydiykin,fikriz. Öyin amaliyoti demang zero, bikmayev umuman 1oydan beri kros yugurgan yöq,shavkat xitoydek joyda tur aro öynab qoladi. Савол берилган сана: 06.06.2013 01:50 |
ЖАВОБ: 1) Тўғри, клублар футболчини йиллаб кузатади. Лекин ўша йиллаб кузатишни бошлаш учун 1-2 та ўйин ҳам керак :) 2) Билмадим. Жавоб берилган сана: 06.06.2013 14:25 |
Dinamachi |
САВОЛ: 1.Bizda kuintana darajasidagi bog'langan öyinchi bor deb hisoblaysizmi,men esa yöq. Agar yöq bölsa bu + yo-(yaxshi demoqchidrsiz,lekin kengroq ma'noda) 2.oldinlar JCH öziga hos yarmarka ham edi.xozirda bunga hojat qolmagandek,fikringiz. 3.korea mtj sardori himoyachi,adashmasam tay xve öyinini kuzatganmisiz,juda mukammal,jozibali va patriotizm hidi kelib turadi menimcha,yevropa darajasida deya olasizmi. Савол берилган сана: 06.06.2013 01:44 |
ЖАВОБ: 1. Ҳозирги таркибимизда унақа футболчи йўқ. Вазтяга турли қараш мумкин. Бу нарса табиий ҳолда бўлади, масалан қайсидир футболчи бошқалардан бир калла кучли бўлиши мумкин. Ёки бутун жамоа бир футболчидан бир калла паст бўлиши мумкин. Русларда бир гап бор-у, "стаканнинг ярми бўш дейиш мумкин ёки стаканнинг ярми тўла" дейиш мумкин. Ўзимизда бир ривоят бор, бир туш таъбирчиси шоҳга "Ҳамма қариндошларингиз ўлиб кетаркан" деб жазоланади, бошқаси эса, "Қариндошларингиз ичида энг кўп яшаркансиз" деб мукофот олади :)) 2) Гапингиз тўғри. Чунки ҳозирда футболчилар анча эрта келишяпти Европага. Африка ёки Лотин Америкаси давлатларида ўйнайдиган 17 ёшли футболчини ҳам биз аллақачон кўриб бўламиз клубларда. 3) Адашмасам, у аллақачон ўттиздан ошган футболчи. Европага бормаса керак энди. Жанубий Корея ТЖ да сардор Пак Чу Ён эмасмиди? Жавоб берилган сана: 06.06.2013 14:24 |
komilrahim |
САВОЛ: бекор унака дивос, пахта куйин диган манода эмас рухлантириш учун макола бусин диганидим аттанг, галаба булса езишни биласизку, кере пайтида поддежка ташеладэ энди... Савол берилган сана: 05.06.2013 21:07 |
ЖАВОБ: Ҳозир мана бунақа мақола керак, қабилида ўзимни мажбурлай олмайманю. Сунъий чиқади, буни эса мухлисларга равоб кўрмайман. Жавоб берилган сана: 06.06.2013 14:17 |
‹ First < 36 37 38 39 40 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|