Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Kitoblik
САВОЛ: salom aka.Mtj. Nasaf. Shohruh Gadoyev haqida fikriz?.

Савол берилган сана: 30.05.2013 21:35

ЖАВОБ: Салом. Яхши футболчи. Ҳеч нарсани бузиб қўймайди. Шу билан бирга юлдуз ёки етакчи футболчи бўлишига ишонмайман.

Жавоб берилган сана: 31.05.2013 11:41


Azamatjon
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамаон ака! "Мундиал кайфияти" маколангизда ёзган бир фикр эътиборимни тортди. Агар Худо хохласа ЖЧ йулланмасини кулга киритсак,Косимовдан вос кечиб урнига янги бошкарувчи мураббий -янгича "иклим" олиб келадиган мураббий келиши керак дебсиз.Лекин масалани бошка томони бор сунги пайтларда Косимов ва уни кул остида уйин курсатвотган футболчилар химоявий ва хужимсиз уйин булса хам натижа у-н уйин (МТЖ назарда тутилвотти) курсатвотган футболчилардек харакат килишвотти. Ва шу сабабли куплаб мухлислар Косимовни МТЖдан кетишини талаб килишмокда...Аммо мен бир нарсани истардим ва Косимов бу узбек футболини фахри ва унинг ривожига улган хисса кушган буюк футболчи булган эди. Хар гал ЖЧ саралашларида жамоани уз ортидан эргашитирб юрадиган "лидер" ва сардор эди. Нега энди орзуларимиз ушалаётганда (Худо хохласа албатта ушалади) уни МТЖдан четлатиш керак. Ахир хаммадан хам Мундиалга у муносиб эмасми,биз барчамиз Федерациядан тортиб мухлисларгача уни бундан махрум килмайлик! Албатта бу сафарги ниятимиз амалга ошсин! Чет лдан яхши бошкарувчи жон куйдирмайди агар унга пулини вактида туламасангиз "узи сенларда футбол хеч качон ривожланмайди!" - деб хам кетиши мумкин! Уларни факат моддий рагбат ва катта пул "фидойилик"ка ундайди халос! ман Абрамов урнига Косимов тайинланганда хам каттик ачингандим,лекин вокеиликлар биз у-н ижобий кетаётган экан, ундан хар кандай холда хам хозирча кунглим тук! Бу шунчаки мани фикрларим холос, яъни Косимов МТЖ ни ЖЧ олиб боришга энг хакли инсон!

Савол берилган сана: 30.05.2013 17:57

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Манимча, саволингизга жавобни ўша мақолада бериб кетганман.
Ҳеч ким олиб чиқа олмаган мундиалга олиб чиқиш Қосимов учяун ажойиб натижа бўлмайдими? Мисол учун Абрамов учинчи босқичдан кейин МТЖ дан кетганида ёки ОТЖ да ишламаганида, ҳозир ҳамма уни қаҳрамон сифатида эслаётган бўларди. Мураббий биров эслаши учун ишламайди албатта, шунчаки, цнга нисбатан адолатсизлик, деганингиз учун айтдим. Қосимов ўзига ишонса, УФФ унга ишонса, албатта, қаршилик жойимиз йўқ. Фақат қарор беришда аоссий сабаб, унинг ЖЧ га олиб чиққани, қаҳрамонлиги, лидерлиги бўлмаслиги керак. Асосий ўлчов бундан кейинги вазифаларни қандай бажариши мумкинлиги бўлиши керак.

Жавоб берилган сана: 31.05.2013 11:40


Gayratbek
САВОЛ: Мақолангизни ўқидим.
Тўппа тўғри!!!
Энди ҳамма эзгу мақсад йўлда бирлашиши керак. Зеро мақсад бўлмаса ҳеч қандай иш амалга ошмайди.
Шахсан мен Испания, Германия, Бразилия бир гуруҳга тушиб 4-жамоа биз бўлишимизни ҳоҳлардим. аммо бундай бўлмайди сабаби рейтингда бу жамоалар 1-саватдан жой олишади.
Агар ЖЧга чиқсак кимлар билан ўйнашни ҳоҳлардингиз?

Савол берилган сана: 30.05.2013 14:12

ЖАВОБ: "Ээээ, барибир эмасми?" ("Учрашув") :))

Жавоб берилган сана: 31.05.2013 11:34


beckTU
САВОЛ: Кахрамон ака агар мумкин булса эмайлингизни beck6@mail.ru га жунатворинг?!

Савол берилган сана: 30.05.2013 14:02

ЖАВОБ: herolion@mail.ru

Жавоб берилган сана: 31.05.2013 11:35


barsenal
САВОЛ: Салом! Эсингизда булса 2006 йил Австралия бизникига ухшащрок вазиятда Хиддинкни таклиф килганди(аслида улар учун жч Уругвай билан уйинлардан бошланган).Натижа яхши булганди.Умуман Хиддинк киска турнирларда яхши натижа курсатади ва у якинда Анжидан кетади. Блогни укиб шу фикр келиб колди.

Савол берилган сана: 30.05.2013 10:36

ЖАВОБ: Хиддинк агар мураббийликни давом эттиришни истаса, "Анжи" яхшироқ шароит қилиши шубҳасиз.

Жавоб берилган сана: 31.05.2013 11:35


Kitoblik
САВОЛ: salom. Bundog' uylab qarasa biznikilar saralashda yomon uynashmagan,masalan:uch uyinda 9 ball,ikki uyinda 2 ball,faqat bitta mag'lubiyat,unga ham hakam nomardlik qildi deb o'ylayman,qolgan ikki uyinda hech bumaganda turt ovhko ishlashimizga ishonaman,guruhdagi boshqa raqiblarimiz bunday natija qayd etishi amrimahol,hatto korea ham,siz nima deb uylaysiz qahramon aka? javob uchun oldindan rahmat,sog' buling.

Савол берилган сана: 30.05.2013 09:15

ЖАВОБ: Салом. Албатта. Агар буёғига кутилмаган натижалар бўлмаса, Жанубий Корея биринчи, Ўзбекистон иккинчи ўринни олиши керак.

Жавоб берилган сана: 30.05.2013 09:26


JASURKASIMOV
САВОЛ: Салом янги сайт очилганди Стадион.уз хам реклама килганди! Сайт термаларни статистикасимией хуллас термаларимиз хакида! Уша сайт номи нима еди?

Савол берилган сана: 30.05.2013 00:11

ЖАВОБ: Салом. Янги сайт эмас, анча бўлган. uzfootball.uz да терма жамоамиз тарихига тегишли ҳар қандай маълумотни топса бўлади.

Жавоб берилган сана: 30.05.2013 09:25


ULTRA
САВОЛ: Assalomu alaykum. Bobomurod Abdullani '' Barselinlar qo'zg'aloni'' maqolasini o'qib, ochig'i B. A.dan ham, barsaning ayrim muxlislaridan ham nafratlanib ketdim. Naxotki odiiy bir klub uchun bir musulmon insonni haqorat qilish mumkin? Bunaqa muxlislikni tushuna olmasam kerak. B. A. uchun insonlarni kofirga chiqarish shunchalik osonmi? Shu haqida fikrlariz...

Савол берилган сана: 29.05.2013 16:22

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бунақа саволларга жавоб берганман пастроқда.

Жавоб берилган сана: 30.05.2013 09:25


zimmer
САВОЛ: Ассалому алайкум, термамизга четдан кайси мураббийни олиб келинишини хохлардиз 2. М.Косимовни хозирги уйин услуби 2004-йилги Грецияни уйинига ухшашми ?

Савол берилган сана: 29.05.2013 14:05

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1) Очиғи, билмадим.
2) Услубларни аниқликда таққослай олмасам керак. Лекин ўйинга, рақибга бўлган муносабатда ўхшаш томонлари кўп. Миржалол Қосимов мураббий сифатида ўз қарашларини кўпроқ Юрген Гедега мосроқ тарзда шакллантирган деб ўйлайман. Хато қилишим мумкин.

Жавоб берилган сана: 29.05.2013 16:19


JASURKASIMOV
САВОЛ: АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ НЕГА НОТУГРИ ЖАВОБЛАР БЕРЯПСИЗ?)) 1 Сайтда факат блог конференция юргизаман дегангиз лекин аммо бирок расмий акаунтизда иш жуда огир утмокда 200тадан зиед ФК БАВАРИЯ МУХЛИСЛАРИ РЕГИСТР ТАСДИКЛАЯПМАН ДЕГАНДИЗ))? 2. ЧЕТ ЕЛДА ФАКАТ ТУРКИЯ Тожикистон буганман дибсиз лекин аммо бирок твиттердаги расмий аккаунтизда Уз вактида Снг Нонини еб Нексия миниб юрибман дигандиз?! Манам Москва бананини еб Спарк минмокчман) Еки твиттерда сиз екмисиз? Хали читатни босмаганман)) сиз емасизов)) хуллас шунака гаплар! P.S. ТВИтерда хар хил аккаунтларга кириб юраман!

Савол берилган сана: 29.05.2013 13:21

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1. Админлик доступи бор мандаям. Ора сира бунақа ишлар билан шуғулланишим мумкин, лекин вазифам эмас. кейин, мен у гапни хазиллашиб ёзгандим. "Бавария" мухлислари энди кўпайиб кетади, деган маънода :)
2. Ман Россияга бормаганман, машина ҳам йўқ, машина минишни билмайман ҳам, Нексиям бор деб ҳеч қаерда ёзмаганман ҳам. Твиттерда борман.

Жавоб берилган сана: 29.05.2013 16:16


astonmarten
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka.Siz ham sevimli "jurnalistimiz" ishlaydigan Futbol Mundial gazetasiga maqola yozayapsizmi?Ha kiyin oxirgi paytlar kam maqola yozayapsiz.

Савол берилган сана: 29.05.2013 13:17

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, "Футбол мундиал" газетасига мақола ёзяпман. Блогда ҳам чиқиб турибди.
Кейин илтимос, бошқаларга ҳам: Бобомурод Абдуллани ёқтирмаслигингиз шахсий ишингиз. Мен билан соғлом мулоқот ўрнатиш учун уни ёмонлашингиз шарт эмас. Бу яхши эмас.

Жавоб берилган сана: 29.05.2013 16:14


yahyohon
САВОЛ: Танкидни урни, вакти булади дейишяпти, шунга кандай карайсиз,
Масалан К.Мурзоев, Л.Тураев хозир танкид килинди (ёзилиш услуби 2-масала) купчилик мавриди эмас дейишяпти,
С,Турсунов ва Ф.Тожиев хакида хам ёзиб чикишди (кафе, бар, дискотекада юриши хакида), униям мавридимас дейишди.
Сизнингча танкидни вакти качон?


Савол берилган сана: 29.05.2013 10:40

ЖАВОБ: "Мана бу ўйин ўтволсин, бу футболчи ўзига келиб олсин, мана буни тескари тушунишмасин" қабилидаги гапларга қўшилмайман. Журналистнинг вазифаларидан бири футбол жамоатчилигидаги кайфиятни ёритиш ҳамдир.
Қачонки, вазиятни ўнглаб бўлмас даражада оз вақт қолганда, ёки, ўйин пайтида эса фақат қувватлаб туриш керак. У пайтда танқидддан фойда бўлмаслиги аниқ. Менимча.

Жавоб берилган сана: 29.05.2013 16:12


Kitoblik
САВОЛ: assalomu alaykum. Qahramon aka yuqorida aytgan imij deganda mtj tarkibi,taktika,kayfiyatni nazarda tutgandim.

Савол берилган сана: 28.05.2013 21:23

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу ҳақида ёздим

Жавоб берилган сана: 29.05.2013 16:04


akmalfcb
САВОЛ: Salom. agar tema jamoamiz Brazliya 2014 ga chiqolmasa (avvalo unday bo'lmasin, misol uchun aytyapman) M.Qosimov o'z o'rnini kimga bo'shatib beradi deb oy'laysiz? Umuman qosimovni o'rniga yana O'zbekistonlik murabbiy kerakmi yoki yevropalik boshqa tajribali murabbiy kerakmi? fikiringiz...?

Савол берилган сана: 28.05.2013 19:27

ЖАВОБ: Cалом. Бу ҳақида мақоламни сайтга қўйдим.

Жавоб берилган сана: 29.05.2013 16:01


nuriddin
САВОЛ: Ofsayd da ko'rinmay qoldingiz ;)

Савол берилган сана: 28.05.2013 18:02

ЖАВОБ: Ҳа. Баъзиларга эриш туюлаётгандир, деган фикрга ҳам бордим. Сайтдан алоҳида блог очиш ниятим бор.

Жавоб берилган сана: 29.05.2013 15:49


EASPORTS
САВОЛ: Leonardo da vinchi keksaygan davrlarda unga bevosita raqobat qilgan italiyalik yosh haykaltaroshni ismini bilmaysizmi.Fudboldan chetlashganim uchun uzur.

Савол берилган сана: 28.05.2013 15:26

ЖАВОБ: Йўқ. Эшитмаганман. Нетдан ахтариб кўришингиз мумкин.

Жавоб берилган сана: 29.05.2013 15:48


EASPORTS
САВОЛ: Chet el ayol qo'shiqchilaridan qay birini yoqtirasiz.selena gomes,shakira , alla pugachova itd.

Савол берилган сана: 28.05.2013 15:17

ЖАВОБ: Бу ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман.

Жавоб берилган сана: 29.05.2013 15:48


Famous
САВОЛ: Пепе ва Моуриньо конфликти хакида сурамокчи эдим. Пепе уз карашини айтиб утди, мураббийни ёмонламасдан шунчаки Икерга булган хурматини ифода этди. Лекин Моуриньога бу нарса ёкмади шекилли, уни захирага михлаб жазолади. Нима энди, мураббий шахсий орияти деб, натижага зарар келтириб булсада ключевой уйинчиларини бу тарика жазолаши уринлими? Тугри, карорни рахбар чикаради, лекин Пепе Моуриньони танкид килмаган эди, жамоадошини хурмат килиб гапирувди. Узим анча йиллардан бери Реалга мухлислик киламан. Шу Моуриньо келганидан кейин соглом мухит бузилди. Айникса утган йили Касильясни Аданга алмаштирганидан кейин роса энсам котган эди.

Савол берилган сана: 28.05.2013 11:45

ЖАВОБ: Мураббийлар ҳар хил бўлади. Бу ерда гап ориятда эмас, мақсад - клубда ким асосий одам эканини намойиш қилмоқчи бўлганди. Бу ерда масъулият барибир Моуриньонинг бўйнида, агар натижалар зўр бўлиб, Реал ЕЧЛ да ғалаба қозонганида, ўша усул иш берганини, Икерни захирага ўтказиш орқали вазиятни қайта қўлга олиб, натижага эришди, деб қоийл қолардик. Аммо Реал мағлуб бўлди ва Жозе айбдор. Бу табиий ҳолат ва мураббий шуни билиб туриб, шу қарорга келган. Кўп бора айтганимдек, мураббийнинг қарорларни айни ўша дамда тўғри ёки нотўғри бўлмайди, оқибатга қараб туриб кейин хулоса қилинади.
Дарвоқе, Моуриньо "Менинг эътирозим фақат Пепега нисбатан холос, соғлом муҳитда мунозара қилиб турган бошқаларга эътирозим йўқ. Улардан кечирим сўрамайман, Пепедан эса истамайман" деб ўйлаши мумкин :))

Жавоб берилган сана: 28.05.2013 13:23


izzatulin
САВОЛ: manga futbol bashoratini 9turida ochko berilmapti ayting togrilab qoyishsin

Савол берилган сана: 28.05.2013 10:26

ЖАВОБ: Сайт конференциясига мурожаат қилинг. Мен бу ишлар билан шуғулланмайман.

Жавоб берилган сана: 28.05.2013 13:23


beckTU
САВОЛ: Ассалому-алайкум! Сизга бир савол бермокчи булиб саломдан бошладиму, кейин бермадим:)) Мавриди эмас деб))

Савол берилган сана: 28.05.2013 10:17

ЖАВОБ: Ваалайкум салом :)

Жавоб берилган сана: 28.05.2013 13:33

 

‹ First  < 39 40 41 42 43 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.