24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | 2-3 | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | 1-1 | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | 0-2 | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | 1-0 | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | 1-1 | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | 1-0 | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | - | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | - | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | - | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе | ||
26/11 00:45 | Венеция | - | Лечче | ||
26/11 01:00 | Ньюкасл | - | Вест Хэм |
Chimketlik |
САВОЛ: ассалому алейкум. Кахрамон ака купчилик мухлислар Узбекистон чемпионати Козок чемпионатидан кучли дейишади. Пфл ва премьер лигани кузатган шахс сифатида мен бу фикрга каршиман. Сизни фикрингиз кандай? Козок чемпионатидан бохабармисиз? Савол берилган сана: 19.05.2013 10:48 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, афсуски, Қозоғистон лигасидан бехабарман. Фақат легионерларимизнинг у ердаги ўйинлари, "Актобе"нинг бир нечта ўйини орқали баҳо бериш қийин. Улар УЕФА га ўтмасдан олдин деярли тенг эдик. Ҳозир аниқ айтиш қийин. Шуни биламанки, у ерда кўпроқ физикага эътибор қаратишади, бизда техникага. Ўша "Қайрат" - "Пахтакор" даврларида ҳам шунақа бўлган. Жавоб берилган сана: 20.05.2013 14:51 |
Nodirjonnn |
САВОЛ: Qahramon aka. "TURDAN-TURGACHA" ko'rsatuvida ishtirok etishizni judayam xoxlayapman! Савол берилган сана: 19.05.2013 10:14 |
ЖАВОБ: Рахмат Жавоб берилган сана: 20.05.2013 14:48 |
fathquqon |
САВОЛ: Ассалому алайкум.БА барсани уйин услибини ва яна бошка нима балоларни хам танкид килди .Хуб ,уми бошкасими хакки бор дейлик.Барса мухлислари бу маколани танкид ва хакорат деб тушуниб,БАни танкид ва хакорат кила бошлашди БА эса бир носоро ни деб муминни танкид киляпсизлар деб танкидчиларни мушрик ва илохдан бошкани илохлаштиришда айблаяпди.Кимики бир муъминни кофир деса у суз нотугри айтилган булса айтган одамни узига кайтади дейилганку.Динни никоб килиш керак эмас манимча.Ман хам барса мухлисиман кайси маънода масалан учта уйин бир вактда бошланса барсани кураман,тирикчиликни йигиштириб куйиб футбол курмайман кулим буш булса бемаза сериал кургандан футбол куришим мумкин .БА нинг юкоридаги тухматини бир учи манга хам теккандек буляпди.Мухлис еки укувчи мана шундай хакоратга муносибми. Савол берилган сана: 19.05.2013 00:51 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Фикрларингизга қўшиламан. Ҳар икки тарафдаям айб бордир, балки. Жавоб берилган сана: 20.05.2013 14:48 |
Sumurfchalar |
САВОЛ: xurmatli sayt hodimlari nimaga sizlar o'zbekiston kubogi europa kubogi chempionlar kubogi ispania kubogi haqida bashoratnoma ochmaysizlar ????iltimos savolim javobsiz qolmasin Савол берилган сана: 18.05.2013 19:26 |
ЖАВОБ: Билмадим. Менга унақа ўйинлар ёқмайди. Сайт конференциясига мурожаат қилиб кўринг. Жавоб берилган сана: 20.05.2013 14:45 |
zimmer |
САВОЛ: Ассалому алайкум, Барселона хакидеги бир маколаизда янги келганла жамоага кушилиб кетолмаслигини ёзгандиз. Агар Неймар Барселонага утса у бн хам шунака вазият булиши мумкинми ? Савол берилган сана: 17.05.2013 22:51 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мен кўпроқ сўнгги йиллардаги "Барселона" ва унинг муаммолари ҳақида ёзганимда шуни айтгандим. Услубнинг қобиғига ўралиш ва айниқса, системада ўта кучли футболчилар тўп сургани учун янгиларнинг ўша даражага киришиб кетиши қийинчилик туғдирган. Менимча, Пеп Гвардиола айнан шу туфайли, ҳаммаси жойида бўлса ҳам, 2012 йил ўрталарига келиб янги тактик схемалар ҳақида бош қотира бошлади. Куэнка каби футболчиларни ўйнатиб, қанотларга урғу қаратмоқчи бўлди. Яъни маълум фалсафа қобиғидан сал бошқачароқ фикрлай оладиган футболчилардан ҳам фойдаланишни бошлади. Хуллас, янгиларнинг қўшилиб кета олмасликлари бу қоида эмас, пайдо бўлган муаммо холос. Буни ечса бўлади. Ўйинга рангбаранглик олиб кирилиши керак ва бунинг учун Неймар каби футболчилар керак бўлади. Неймарнинг Тельо ёки Алькантаралардан фарқи, унинг ўз "мен"и бор, айнан ҳозирги пайтда клубда ҳозир бу керак. 2002 йилда "Барселона" асосан голланд мураббийлари қўл остида, асосан голланд футболчилари билан бир неча йил ўйнаб қандайдир нуқтада қотиб қолгандилар. Роналдиньонинг трансфери дадил қадам бўлганди, ўшанда. У жамоа ўйини фалсафасига янгиликни, тетикликни олиб кирган, ўйинни кучайтирган. Яна ҳамма жамоа ўйинига қизиқишни бошлаган. Ҳозир ҳам шунга ўхшаш қадам керак. Жавоб берилган сана: 20.05.2013 14:44 |
ilmdor |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Хамкасбингизни СпортТВчилар "пачти" накдаунт киб куйишди. "Разборкага" аралашмисими?)))) Савол берилган сана: 17.05.2013 14:00 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўғ-а. Тўғри, кўпчилик норози бўлаётгандир, лекин бошқа тарафдан олиб қараганда, ошириб бўлса-да, (балки атайлаб) ёзилган баъзи гаплар эгасининг юрагигача етиб борибдики, раддиялар ёзиляпти :)) Жавоб берилган сана: 17.05.2013 15:19 |
akmalfcb |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qaxramon aka. B. Abdullaning "maydapas - kaput" maqolasini o'qib chiqqan bo'lsangiz maqola antibarsachilik, alamzada ruxiyatida yozilgani yaqqol bilib qolgan, shaxsiy fikrimcha bu professional jurnalistning ishiga o'xshamaydi. Ushbu maqolaga professional jixatdan yondashib "javob" yozish miyatiz yo'qmi??? Савол берилган сана: 17.05.2013 13:47 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мен бу мавзуда ўша мақоламда фикрларимни баён қилиб бўлганман. Умуман "Барселона" ҳақида жуда кўп мақола ёзганман. Жавоб берилган сана: 17.05.2013 15:16 |
axeles |
САВОЛ: Salom Q.Aslanov.Neymar haqida fikriz u yevropada uynab keta olarmikan kiyin Real u uchun 120 000 000€ taklif qilgani haqiqat deb uylaysizmi. Савол берилган сана: 16.05.2013 18:20 |
ЖАВОБ: Салом. 120 миллион жуда кўп ва мен бунга ишонмайман. Неймар ҳар қанча истеъдодли бўлмасин, жанубий Америкадан ташқарида ўзини кўрсата олгани йўқ. Европада ўйнаб кетиши учун яхшигина риск бор. Шунинг учун, Европа клублари у қадар катта пул сарфлашмайди ва етти ўлчаб бир кесишади. Трансфер чўзилаётганининг ҳам сабаби шудир, "Сантос" уни баланд баҳолаяпти, ҳали Европада ўйнамаган ўйинчи учун эса бунақа пулни ҳеч ким бермайди. Жавоб берилган сана: 17.05.2013 15:15 |
EASPORTS |
САВОЛ: Salom.Barsa alkantarani transferga qo'ymoqchi u barsa darajasiga chiqa olmaydi deb o'ylaysizmi.keyin tito aqshda yana bir bor shifokor ko'rigidan o'tarkan. Agar unga ishlashga ruhsat berishmasa qaysi mutahasisni barsaga kelishini xoxlardiz. Савол берилган сана: 16.05.2013 17:13 |
ЖАВОБ: Cалом. "Барселона" Алькантарани трансферга қўйиши учун Менимча, фақат бир сабаб бўлиши мумкин - Тиаго кўп ўйинларда захирада қолиб кетаётганидан кўнгли тўлмай, кетишни ўзи истаб қолса. Тиагони янги етишиб чиқиб келаётган ёшлар ичида энг истеъдодлиси деб биламан. Тўғри, ўйин вақти етарли эмасдир, аммо жамоанинг айнан мана шу позициясида рақобат жуда юқори. Ҳатто топ юлдуз сифатида келган Фабрегас ҳам доим ўйнамаяпти-ку? Фикримча, Тиагонинг келажаги бор, фақат сабр қилиш керак. Унинг ёшида Иньеста ҳам асосий таркибда кўп ўйнамасди. Жавоб берилган сана: 17.05.2013 15:13 |
ilmdor |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Эрталабдан яхши хабар билан бошланди))(Ишкилиб яхшиликка бусин). Хали тасдикланмаган булса хам, жамо рахбари деб тайинланган инсон ва мураббийликка номзодлар, тугриси энг ёмон вариант. Биринчидан: Тохир Кападзе телевизорга чикволиб акилли гаплар гапиради, куринишидан "грамотный" одамга ухшеди-ю, лекин иш олиб бориш услуби, клубда киладиган ишлариям. Узим гувохиман канча болларни синдирворган. Хуллас иккала номзод хам тугримас. Манимча Вадим Абрамовни тайинлаш керак. Сиз хам Фаргоналиксиз, Нефтчига мухлислик килмасангиз хам, Вадим Абрамов ваританти хакида сайтда, газетада макола ёзин, Сизни ёзганларингизни укишади. Битта макола билан Саркисянни "йикитвордиз"(хазил). Яна битта макола билан Абрамовни олиб келинг илтимос. Савол берилган сана: 16.05.2013 09:10 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Тохир Кападзени мураббий сифатида яхши билмайман. Қўқонда кўп йил ишлаган бўлса-да, асосан жамоа бошлиғи сифатида. "Цементчи"даги фаолияти билангина хулоса чиқариш тўғри бўлмайди. ОТЖ да қандай вазифани бажаргани ҳақида ҳам етарли маълумот йўқ. Менимча, Тохир ака кўпроқ, ташкилотчилик вазифасига мосроқ бўлса керак. Юртимиздаги бўш, яъни бирор клубда ишламаётган мутахассислар ичида Вадим Абрамов ва Баҳром Ҳакимов устунроқ вариант бўларди, менимча. Ҳакимов кўп марта, шу лавозимга яқин келганини эътиборга олсак. оқибатда, айнан у бош мураббий бўлса керак. Қандайдир мураккаб қарорларни кутмаяпман. Жавоб берилган сана: 16.05.2013 16:23 |
Famous |
САВОЛ: Б. Абдулла конфасига бир неча савол йулладим. Агар публиковать килиб, жавоб берса, мани фикрларимга кандай бахо берасиз? У кишига хусуматим йук, баъзи жихатларини хурмат киламан хам. Лекин маколасига кушилмадим. Савол берилган сана: 16.05.2013 04:46 |
ЖАВОБ: Кўрдим. Орага тушиб ҳакамлик қилишим қийин. Мақолага мен ҳғам қўшилмадим. Фақат айнан қайси фикрларингиз ҳақида гап бораётганини тушунишим қийин, чунки у ерда асосан диалог кетган. Бир фикрга қарши сизники, сизникига қарши уники - табиийки, бу ерда бир бирингизни тўлиқ тушунишингизга шубҳам бор. Агар маълум нуқта ҳақида яққол икки хил фикр бўлганида, мен учун қайси бири тўғри экаини айтган бўлардим. Жавоб берилган сана: 16.05.2013 16:14 |
Nodirjonnn |
САВОЛ: Salom QAHRAMON aka! Hozir b.abdullaning. "Майдапаст футбол - капут" degan bema'ni maqolasini o'qidim. Jurnalistikani tushunmasam ham, bir gapni ikkinchi gapga qo'shish nimaligini bilaman. Bu yozgan maqolasi ko'chadagi g'iybatchi xotinlani gapidan ham o'tib tushgan. "BARSUK" ??? Qanaqa tushunish mumkin bu so'zni. Juda xaddidan oshibdi. "MAYDAGAP JURNALIST - KAPUT" deb maqola yozsa maqsadga muvofiq bo'lardi. Савол берилган сана: 16.05.2013 03:33 |
ЖАВОБ: Cалом. Мен муҳаррир ёки эксперт эмасман. Қайсидир мавзуда савол бўлса, жавоб беришим мумкин, лекин бошқа инсоннинг фикрига ё қилмишига умумий хулоса бера олмайман. Чунки бир инсон бир фикрни бирор ниятда қилади, бошқалар сал ошириб тушунишлари мумкин. Хуллас, саволни муаллифнинг ўзига берсангиз яхши бўларди. Жавоб берилган сана: 16.05.2013 16:07 |
TASHRIF |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака! Нимага хамма Бунёдкорни ёмонлашга тушиб кетди? Шунчаки кеча Таиланд жамоасида иштиёк кучлилик килди,аммо тажрибасизрок узи бу жамоа. Энди шу иштиёк Тошкентда Бунёдкорга кучади. Нима,шунга шунчами? Бемалол енга буладию уларни? Пашшадан фил ясашни нима кераги бор? Мухлисларгаям хайронман! Савол берилган сана: 15.05.2013 08:40 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ютқазгани учун танқид қилинди холос. Лекин, бемалол енгса бўлади демаган бўлардим. Жавоб берилган сана: 15.05.2013 10:43 |
zimmer |
САВОЛ: Ассалому алайкум, конференцияда анча олдин шу фикрни ёзган экансиз: <<Япония ёки Корея жаҳон чемпионатига бора олмаса, мураббийни тўлиқ айблаш мумкин. Бизда эса, нафақат Абрамов, балки бошқа мураббийлар ҳам фақат "карточний домик" қурадилар - чунки, пойдевор йўқ. Жаҳон чемпионатига боришимиз ҳам мумкин, лекин ўшандан кейин ҳам, "биз энди мунтазам фаворит бўламиз" дея олмайман.>> хозир хам шу фикрдамисиз ? Савол берилган сана: 15.05.2013 02:27 |
ЖАВОБ: Ҳа. Жавоб берилган сана: 15.05.2013 10:42 |
Chimketlik |
САВОЛ: Ассалому алейкум Кахрамон ака. Сиздан битта нарса илтимос килиб курмокчиман. Утган сафар Козогистонлик узбекларни Узбекистон Катар уйинини куришни хохловчилар куплигини айтгандим. Лекин биздан борадиган 3000 киши чипта олишига ишонч йук. Бизда Спорт канали курсатмайди. Спутник оркали УзТВ1 ва Форум каналлари курсатади. Сиздан илтимосим шу уйинни УзТВ1 дан курсатишни бир иложини килиб курсангиз. Биламан бу сизни кулингизда эмас. Бирок бошка давлатда яшовчи узбеклар учун бир харакат килиб куринг. Шу иш амалга ошса хурсанд булардик Савол берилган сана: 14.05.2013 19:51 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Хўп :) Жавоб берилган сана: 15.05.2013 10:42 |
Experience |
САВОЛ: Ассалому алайкум! Фикрингизча, нима учун Одилнинг термадаги уйини унча ухшамайди? Уни химояга куйишса-да, куп хатолик кетяпти. Савол берилган сана: 14.05.2013 17:32 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Одил фойдали ўйинчи. Албатта, ундан "Пахтакор"даги каби яққол етакчиликни кутиши мумкин, аммо МТЖ даги унинг роли сал бошқачароқ. Охирги ўйинларда эса, жароҳатдан эндигина тикланганлиги ва спорт формасига тўлиқ кириб олмаганлиги таъсир қилди, менимча. Жавоб берилган сана: 15.05.2013 10:41 |
notebook |
САВОЛ: assalomu alekum Qahramon aka! Ishlariz yaxshimi? Etibor bergan bo'sez Shatskix ukraina fuqaroligini olganda u xaqidagi salbiy fikrlar yangrab qoldi. Manimcha Maks faqat olqishlashga arziydigan ish qilgan termada. Sizni fikriz? Савол берилган сана: 14.05.2013 02:49 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Унга бўлган муноасабат доим турлича бўлиб келган. Сабаби оддий, у биз истайдиган даражада миллат қаҳрамони эмас. Кимдур салбий ёндошади, кимдур хизматлари учун рахмат айтади. Сиз истаган тарафга ўтишингиз мумкин, лекин ҳаммани ўзингиздек фикрлаши кераклигини орзу қилманг, фойдасиз. Жавоб берилган сана: 15.05.2013 10:39 |
Dinamachi |
САВОЛ: Nesterov haqidagi ma'lumotlar qay darajada tög'ri,uni jarohati haqida bilasizmi,jiddiymikan. Agar shunday bölsa mtj.da munosib nomzod kim. Савол берилган сана: 13.05.2013 20:18 |
ЖАВОБ: Зухуров масалан. Жавоб берилган сана: 15.05.2013 10:38 |
futbolvatani |
САВОЛ: Rooney ketmoqchi siz bunga qanday qaraysiz balki ketgani yaxshidur u xaqiqatanam Persidan keyin 2-xozirgi myuda togrimi manimcha bu Rooneyga ogir botkan Ronaldu ketgandan keyin xaqiqiy yetakchiga aylangan edi xozir esa koproq ishonch persiga qaratilgan Савол берилган сана: 13.05.2013 16:38 |
ЖАВОБ: Албатта, кетмагани яхши. Билишимча, у сўнгги ўйинларда кўп имконият олмаётганидан хафа бўлиб қолган ва кетиш ҳақида ўйлай бошлаган. Уч йил олдин "МЮ" кучли футболчиларни сотиб олмаётгани учун кетмоқчи бўлаётганди. Мойеснинг келиши эса, балки қарорини қатъийлаштирди, сабаби, бир пайтлар у Мойес билан судлашган. Мураббий уни тухматда айблаб, ютиб олганди, хуллас, муносабатлар яхши эмас. Аммо менимча, бу ҳали ҳаммаси эмас, у билан гаплашиб кўришади, қолиши ҳам мумкин. Лекин яна ойлигини кўтариб, нима бўлса ҳам олиб қолишга ҳаракат қилишмаса керак клубда. Жавоб берилган сана: 15.05.2013 10:37 |
Dinamachi |
САВОЛ: Bu bilan barca 3ta mar him bn 6ynaydi demoqchimisiz. Савол берилган сана: 13.05.2013 14:33 |
ЖАВОБ: 3 та ёки 5 та. Вазиятга қараб. Таҳмин холос. Жавоб берилган сана: 15.05.2013 10:34 |
‹ First < 42 43 44 45 46 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|