«Фрозиноне» ҳужумчиси Антонио Раймондо жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин.
Футболчи «Торино»га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда шикастланиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Клубнинг расмий маълумотига кўра, тиббий текширув Раймондонинг чап тўпиғидаги бир нечта пай жароҳатланганини аниқлади.
Ҳозирча футболчининг қачон сафга қайтиши номаълум. Бироқ у камида икки ой давомида майдонга тушмаслиги кутилмоқда.













