"Интер" ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.
Журналист Паскуале Гуарронинг хабар беришича, сўнгги икки ҳафта давомида миланликлар раҳбарияти 32 ёшли футболчининг вакиллари билан янги келишув масаласида музокаралар олиб борган. Ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирган.
2021 йилдан буён "Интер" шарафини ҳимоя қилаётган Чалханоглу жорий мавсум барча мусобақаларда 11 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урган.
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунига етади.













