"Челси" раҳбарияти Европанинг йирик клублари қизиқишига қарамай, Эстевао Виллианни сотиш ниятида эмас.
Diario AS хабар беришича, лондонликлар 19 ёшли бразилиялик вингер билан маоши сезиларли даражада оширилган янги шартнома имзолаш устида ишламоқда.
"Челси" Эстеваони клубнинг келажакдаги асосий футболчиларидан бирига айлантиришни режалаштирган. Жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо ҳам унинг салоҳиятини юқори баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Эстевао барча мусобақаларда 9 та учрашувда қатнашган, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмаган.
Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган.













