"Барселона" қишки трансферлар ойнасида "Аякс" марказий ҳимоячиси Юри Басни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Diario SPORT хабар беришича, каталонияликлар спорт директори Деку мудофаа чизиғини кучайтириш ниятида ва нидерландиялик футболчи асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
"Барселона" скаутлари Баснинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. У марказий ҳимоядан ташқари, чап қанотда ҳам ҳаракат қила олади.
Футболчига Англия Премьер-лигаси ва Германия Бундеслигаси клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бас жорий мавсумда барча мусобақаларда 15 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













