ОФК Элит Чемпионлар лигасининг Ғарбий минтақасида умумий босқич 4-тур учрашувларидан кейинги турнир жадвали шаклланди.
Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Айн" клуби тўртта учрашувда максимал 12 очко жамғариб, мусобақа пешқадами бўлиб турибди.
Кейинги учта ўринни 9 очкодан тўплаган "Ал-Ҳилол", "Истиқлол" ва "Шабаб Ал-Аҳли" жамоалари эгаллаган. "Ал-Қодисия" ва "Ал-Аҳли" ҳисобида эса 8 очкодан бор.
Ўзбекистоннинг икки вакили ҳозирча кучли саккизликдан ташқарида қолмоқда. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби тўртта ўйинда 4 очко жамғариб, 9-ўринни эгаллаган. Жамоанинг тўплар нисбати -2 ни ташкил этмоқда.
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби эса тўртта учрашувда 2 очко тўплаб, 14-поғонада бормоқда. Пойтахтликларнинг тўплар нисбати -5 га тенг.
Элит ОЧЛ. Ғарбий минтақа. 4-турдан кейинги турнир жадвали:
"Ал-Айн" — 12 очко
"Ал-Ҳилол" — 9 очко
"Истиқлол" — 9 очко
"Шабаб Ал-Аҳли" — 9 очко
"Ал-Қодисия" — 8 очко
"Ал-Аҳли" — 8 очко
"Ан-Наср" — 6 очко (3 ўйин)
"Аш-Шамал" — 5 очко
"Нефтчи" — 4 очко
"Ал-Иттиҳод" — 4 очко
"Ал-Васл" — 3 очко (3 ўйин)
"Эйр Форс" — 3 очко
"Трактор" — 2 очко
"Пахтакор" — 2 очко
"Ас-Садд" — 2 очко
"Ал-Ғарафа" — 0 очко
Қайд этиш жоиз, "Ан-Наср" ва "Ал-Васл" ҳозирча учтадан, қолган жамоалар эса тўрттадан учрашув ўтказган.
Ғарбий минтақада умумий босқич якунларига кўра дастлабки саккизта ўринни эгаллаган клублар кейинги босқичга йўл олади.













