«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-турида АЕКга қарши учрашув олдидан кўз ёшларини тия олмади.
Бразилиялик футболчи ўйиндан аввал ташкил этилган бир дақиқалик сукут пайтида йиғлаб юборди.

Сукут 3 ноябрь куни вафот этган «Тенерифе» футболчиси Хесус де Мигель ҳамда 28 октябрда Испаниянинг Толедо провинциясида содир бўлган темир йўл ҳалокати қурбонлари хотирасига бағишланди.
АЕК — «Реал» учрашуви Афинадаги «ОПАП Арена» стадионида ўтказилмоқда. Баҳсни италиялик ҳакам Маурицио Мариани бошқариб бормоқда.













