«Ньюкасл» футболчилари бош мураббий Маттиас Яйссленинг тактик талабларини тўлиқ тушунишда қийналмоқда.
Daily Mail нашрининг жамоа кийиниш хонасига яқин манбага таяниб хабар беришича, ўйинчилар немис мутахассисини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда ва турнир жадвалидаги вазиятни яхшилашни истайди.
Тажрибали футболчилар қониқарсиз натижалар учун ўз масъулиятини тан олмоқда. Бироқ улар мураббийнинг майдондаги вазифалар ва тактик кўрсатмалар борасида аниқроқ тушунтириш беришини хоҳламоқда.
Айрим ўйинчилар эса жамоада ушбу позицияга мос футболчи бўлмаса-да, нима учун ҳужумкор ярим ҳимоячи — «ўнинчи рақам» орқали ўйнаш тизими сақлаб қолинаётганига ҳайрон.
Айни пайтда «Ньюкасл» Англия Премьер-лигасида 11 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.













