Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол - Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

"Ал-Иттиҳод" устози: "Ўзбекистондаги совуқ ҳаво бизга таъсир қилмайди"

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби бош мураббийи Йенс Виссинг ОФК Элит Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Нефтчи"га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

Немис мутахассиси Фарғонада ўтказилган матбуот анжуманида жамоасининг тайёргарлиги, рақиб имкониятлари ва ўйиндан кутилаётган натижа ҳақида гапирди.

"Биз дастлабки икки турда йўқотилган очколарни қоплаш ва мусобақадаги иштирокимизни муваффақиятли давом эттириш учун ғалаба қозонишни истаймиз.

"Нефтчи"ни яхши ўргандик. Бу Ўзбекистон чемпионатида пешқадамлик қилаётган, ҳужумда хавфли ҳаракат қиладиган кучли жамоа. Шунинг учун бизни қийин ўйин кутаётганини яхши тушунамиз.

Ўзбекистондаги совуқ ҳаво биз учун муаммо бўлмайди. Футболчиларимиз турли иқлим шароитларига мослаша олади.

Тақвимнинг тиғизлиги таркиб танлашда муайян қийинчиликлар туғдирмоқда. Айрим футболчилар менинг тактик талабларимни аллақачон тушуниб олган, бошқаларига эса янги услубга мослашиш учун кўпроқ вақт керак", — деди Виссинг.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" ва "Ал-Иттиҳод" ўртасидаги учрашув бугун, 26 октябрь куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:14, 26.10.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик