«Олтин тўп» соҳиби, «Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳамда «Реал» ва Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппенинг овоз беришда тўплаган очколари ўртасидаги фарқ ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Marca нашри France Football бош муҳаррири Венсан Гарсияга таяниб хабар беришича, Кейн ва Мбаппе ўртасидаги фарқ 41 очкодан кам бўлган. Бу сўнгги йиллардаги энг кичик фарқлардан бири ҳисобланади.
2025/2026 йилги мавсумда Кейн «Бавария» билан Германия Суперкубоги ва Германия кубогида ғолиб чиқди, шунингдек, Бундеслига чемпиони бўлди. Англия терма жамоаси сафида эса 2026 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.
2025 йил августидан 2026 йил июлигача бўлган даврда ҳужумчи «Бавария» ва Англия терма жамоаси сафида 65 та учрашувда майдонга тушиб, жами 73 та гол урди.













