Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Гандболчиларимиз Осиё чемпионатини мағлубият билан бошлашди

Баҳо:
+ | -

Гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида старт олган Осиё чемпионатидаги иштирокини мағлубият билан бошлади. 12 март куни бошланган ва 24 мартга қадар давом этадиган қитъа чемпионати шу йилнинг декабрь ойида Данияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб бериши билан аҳамиятлидир.

Кеча терма жамоамиз Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги илк учрашувини хитойлик дугоналарига қарши ўтказиб, 17 та тўп фарқи билан 25:42 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. POPKI Sport Hall аренасида бўлиб ўтган ўйинда Гулмира Нажмиддинова 5та, Анжелина Голоскокова ва Екатерина Халимуратова рақиб дарвозасини 4 маротабадан ишғол қилишди.

Гуруҳимиздаги иккинчи ўйинда Гонконг терма жамоаси мезбон Индонезиядан 39:10 ҳисобида устун келди. Бугун терма жамоамиз Қозоғистон гандболчилари билан ҳисоб-китоб қилишади. “А” гуруҳидаги иккинчи ўйинда Жанубий Корея Терма жамоаси Эронни йирик 60:11 ҳисобида таслим этди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъаси учун жаҳон чемпионатига 3,5та ўрин ажратилган бўлиб, совринли учликдан жой олган терма жамоалар тўғридан-тўғри ЖЧ-2015 йўлланмасига эга бўлишади. Бронза медали учун баҳсда мағлуб бўлган терма жамоа эса плей-оффда бошқа қитъа жамоаси билан йўлланма тақдирини ҳал қилади.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 11:04, 15.03.2015.
Ўқилди: 3264 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик