Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес

«Барселона» топ-ҳимоячи билан икки марта учрашув ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Интер»нинг италиялик ҳимоячиси Федерико Димарко келаси йил учун «Барселона»нинг трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Transfer News Live аккаунти хабар берди.

«Кўк-анорранглилар» эҳтимолий янги футболчи ва унинг агенти билан икки марта учрашув ўтказди. Томонлар 2027 йилда трансфер амалга ошиши эҳтимолини муҳокама қилган.

«Барса» жамоани тарк этиши мумкин бўлган Алехандро Бальдени Димарко билан алмаштиришни кўриб чиқмоқда.

28 ёшли италиялик футболчи 2018 йил ёзидан буён Милан клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Федериконинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфер бозоридаги қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Киритилди: 14:25, 12.09.2026.
Ўқилди: 897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик