Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Теренс Кроуфорд боксга қайтмоқчи. Рақиб ҳам аниқ

Баҳо:
+ | -

Уч вазн тоифасида собиқ мутлақ Жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд WBO камари соҳиби Жарон Эннисга қарши жанг қилиш учун катта спортга қайтишга тайёрлигини билдирди.

“Мен ўзим учун баъзи нарсаларни тушуниб олмоқчиман! Ҳаммангиз менинг рингга қайтишимни жуда истайсиз-а? Жарон Эннис, агар фаолиятимни қайта тикласам, навбатдаги жангда мен билан тўқнаш келган бўлардингми?”, деб ёзди Кроуфорд X (собиқ Twitter) тармоғидаги саҳифасида.

Эннис эса бунга жавобан ўзининг жанг қилишга тайёрлигини очиқ айтди: “Теренс Кроуфорд, 1000 фоиз!”

Эслатиб ўтамиз, Теренс Кроуфорд ўтган йилнинг охирида спортдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. У 2025 йил 13 сентябрь куни бўлиб ўтган сўнгги жангида ҳакамларнинг қарори билан мексикалик Сауль Алваресни мағлуб этиб, иккинчи ўрта вазн тоифасида (76,2 кг гача) мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Америкалик боксчи биринчи ярим ўрта ва ярим ўрта вазнлардан кейин кетма-кет учинчи дивизионда мутлақ чемпион бўлган тарихда илк спортчига айланганди. Унинг ҳисобида жами 42 та ғалаба (31 таси нокаут билан) бўлиб, бирорта ҳам мағлубият қайд этилмаган.

Жарон Эннис эса сўнгги жангини 2026 йил июнь ойида ўтказиб, Ксандер Заясни еттинчи раундда техник нокаутга учратган. Унинг ҳам профессионал боксдаги ғалабалари 36 тани ташкил этиб, ҳали бирорта баҳсда мағлуб бўлмаган (32 таси нокаут).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:00, 12.09.2026.
Ўқилди: 1956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик