"Реал" яримҳимоячиси Лука Модрич Испания чемпионатида "Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтказиб юборган иккинчи голгача жуда яхши ҳаракат қилдик. "Барселона"дан устунроқ ўйнадик, биринчи бўлимдаёқ иккинчи, учинчи голларни уришимиз мумкин эди.
Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади, биз охиригача курашамиз. Ўйиннинг ҳал қилувчи вазияти? Балки иккинчи гол бизга руҳан таъсир қилгандир. Чарчоқ ҳам ўз сўзини айтди, чунки ҳар бир тўпга курашиш кўп кучни олди.
70 дақиқа давомида кўрсатган ўйинимизан фахрланамиз, аммо бу футбол", - дейди Модрич.