Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Криштиану Роналду «Ан-Наср»ни тарк этди. Фото

Баҳо:
+2 | -1

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду клуб раҳбарияти билан юзага келган низо фонида «Ан-Наср»нинг ўйини ва машғулотини ўтказиб юборди ва Саудия Арабистони чемпионатини тарк этиши мумкин.

Манбаларга кўра, португалиялик ҳужумчи «Ан-Наср» бошқаруви фонд томонидан рақобатчиларга, хусусан «Ал-Ҳилол»га нисбатан бошқача амалга оширилаётганини таъкидламоқда. Роналду бу каби сиёсат унинг жамоасига чемпионлик унвони учун тўлиқ кураш олиб боришга халақит қилаётганига ишонади. Шунингдек, футболчи Карим Бенземанинг «Ал-Ҳилол»га ўтишига қарши чиққан, чунки бу трансфер лигада рақобат мувозанатини бузади, деб ҳисоблаган.

Аввалроқ Роналду фақат жамоанинг машғулотини ўтказиб юборгани хабар қилинган эди, бироқ вазият анча жиддийроқ экани маълум бўлди. X ижтимоий тармоғидаги JK4 аккаунти маълумотларига кўра, ҳужумчи нафақат машғулотда қатнашмаган, балки Саудия Арабистони ҳудудини ҳам тарк этиб, Португалияга йўл олган.

Журналист Абдулазиз Ал-Осаймийнинг хабар беришича, Роналду аввалги ўйинни ўтказиб юборган футболчилар учун мўлжалланган машғулотда ҳам иштирок этмаган. Бу воқеалар фонида ОАВда ҳужумчининг июнь ойидаёқ «Ан-Наср»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар яна пайдо бўлди. Унинг Европа клубларидан бирига қайтиши ёки MLS жамоаларидан бирига ўтиши вариантлари кўриб чиқилмоқда. Record нашри маълумотларига кўра, Роналду шартномасида кўрсатилган товон пули миқдори 50 миллион еврога тенг.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:42, 03.02.2026.
Ўқилди: 32129 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.