Кириш Регистрация

Флик «Барселона»нинг камчилигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Кубоги 1/4 финали доирасидаги «Альбасете»га қарши ўйин (2:1) ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Каталонияликлар Ламин Ямал ва Рональд Араухонинг голлари эвазига Сегунда вакили устидан ғалаба қозонишди. Ўйин сўнгида майдон эгалари битта гол уришга муваффақ бўлишди, бироқ мувозанатни тиклай олишмади.

«Бу ўйинни асло осон бўлди деб бўлмайди — айниқса, унинг якунини. Биз ўз ишимизни ўзимиз қийинлаштириб юбордик. Бундай кубок баҳсларида доим қийин бўлади. «Альбасете» ушбу мусобақада ҳақиқий мўъжиза кўрсатди. Биз эса яна бир бор кўплаб голли вазиятларни кўкка совурдик. Охирги пайтларда имкониятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпмиз — бу жиҳатни яхшилашимиз зарур», — дея Фликнинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal.

Эслатиб ўтамиз, «Альбасете» 1/8 финал босқичида Мадриднинг «Реал» клубини мусобақадан чиқариб юборган эди (3:2).

Киритилди: 08:59, 04.02.2026.
Ўқилди: 3534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик