АҚШнинг 13 сенатори ФИФА президенти Йозеф Блаттерга мактуб битишиб, Россияни ЖЧ-2018 мезбонлигидан маҳрум қилиб, мусобақа ўтказиш учун янгидан овоз беришни ташкил қилишни сўрадилар.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача Россияда бўлиб ўтиши керак.
"Украинадага инқирозга чек қўйиш ва 2018 йилдаги ЖЧ-2018 мусобақасини хавфсиз ўтказиш мақсадида янги мезбонни танлаш ишлари бошланишини қатъий таклиф қиламиз.
Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи Путин режимининг мустаҳкамланишига олиб келади, у эса жавоб бериши керак. Иштирокчи давлатларнинг ярми Россияга қарши санкцияга қўшилиб турган вақтда, бу мусобақани шу мамлакатда ўтказиб бўлмайди", - дейилади мурожаатда.