Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Металлург-Вумен" "Севинч" билан Суперкубокда ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Йилдан йилга ўз мавқеини мустаҳкамлаб, натижаларини яхшилаб бораётган Бекободнинг “Металлург-W” жамоаси қизлари биринчи марта аёллар футболида ташкиллаштирилаётган Ўзбекистон Суперкубогида ўйнайдиган бўлишди. Қуръа натижасига кўра дастлабки учрашув 16 апрель куни Бекободда ўтади.

“Металлург-W” ўтган мавсум Ўзбекистон кубогининг финалида Қаршининг “Севинч” жамоасини 2:1 ҳисобида доғда қолдирганди. Бекободлик қизлар айнан кубок соҳиби сифатида Суперкубокда иштирок этадиган бўлишди. “Севинч” эса мамлакатимизнинг 10 карра чемпиони саналади. Биз “Металлург-W” жамоаси қизларига Ўзбекистон Суперкубоги мусобақасида ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз!

Шу ўринда ўтган йилги Ўзбекистон кубоги ҳакамлари ҳужжжатидан кўчирма билан танишинг:

"Металлург" - "Севинч" - 2:1. Ўзбекистон кубоги. Финал. 31 октябрь 2014 йил. Олмалиқ. "Металлург"стадиони.
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Санжар Шоюсупов, Ришат Нўъмонов,
Анна Сидорова (ҳаммаси Тошкентдан).
Назоратчи ҳакам – РўзимДавлатмуродов (Тошкент).
Комиссар – ЭльмираҒуломова (Тошкент).
Голлар: Наргиза Абдурасулова-25, Нозима Камолтоева-90 – Зебо Жўраева-61.
Огоҳлантириш: Н. Камолтоева-37, Н. Ҳожиева-42, Ю. Набиева-90+1 – К. Рисқиева-65, Н. Қудратова-70.

"Металлург": Гуландон Бойматова, Моҳинур Ҳожиқулова, Холида Дадабоева, Альбина Белялова, Насиба Ҳожиева, Нозима Камолтоева, Юлдуз Набиева, Мавлуда Мунавварова, Нариза Абдурасулова, Моҳигул Икромова (Умида Худойбоқова-46), Нодира Мўйдинова.
Заҳирадагилар:Алина Демьяненко, Ўғилой Илашева, Шоҳсанам Абдулбоқиева, Маҳлиё Абдурашидова, Лутфинисо Ҳамидова, Зарина Бобоева.
Жамоа бош мураббийи – Шерали Бобоқулов.

"Севинч": Ольга Қаҳҳорова, Шаҳзода Жалолова, Маҳлиё Юсупова, Луиза Ташметова, Зумрад Назарова (Нилуфар Қудратова-46), Камола Рисқиева, Саида Ҳамдамова, Мария Моисеева (Севара Нормурадова-65), Феруза Турдибоева, Танзилия Зарбиева, Зебо Жўраева;
Заҳирадагилар: Матлуба Абдурасулова, Шаҳзода Тожиддинова, Мафтуна Шоимова, Улдона Тўхтаева.
Жамоа бош мураббийи – Владислав Хан.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:22, 10.04.2015.
Ўқилди: 3945 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3897]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик