Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Аввалроқ «Арсенал» бразилиялик футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Айтилишича, бу сумма «Реал»ни қониқтиради.
Бироқ бундан аввал мадридликлар Винисиус билан яна бир бор музокара ўтказмоқчи. Унга клуб шартлари асосида янги шартнома имзолаш таклиф этилади.
Манбага кўра, Винисиус эса янги битимда ўзининг «Реал»даги ўрни ва клуб муваффақиятларига қўшган ҳиссаси инобатга олинишини истамоқда. Шу боис у юқорироқ маош талаб қилмоқда.
Агар томонлар янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаса, «Реал» футболчини 150 миллион евро эвазига сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
Аввалроқ «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиларидан бири ҳам Англиянинг бошқа клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.













