Кириш Регистрация

Мессининг рафиқаси Роналдунинг севлигиси сурати остида изоҳ қолдирди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг севгилиси Джорджина Родригес ижтимоий тармоқларда танқидлар остида пост қолдирди. Сўнгги кунларда у ортиқча вазнга эга бўлгани учун танқид қилинди ва ҳатто масхара қилинди.

"Менинг танам ўзгаради, барча аёллар танаси сингари. Ва умид қиламанки, бу ҳали ҳам тирик эканлигимни англатади", деб ёзди Джорджина.

Ўз фикрини давом эттириб, Джорджина ҳаммага она эканлигини ва Криштиану билан бирга фарзандларига одамни ташқи кўринишига қараб баҳоламасликни ўргатишини эслатди.

"Мен фарзандларимга, Криштиану билан бирга, у ота ва эркак сифатида ўзида мужассам этган қадриятлар учун жуда фахрланадиган нарсага, инсоннинг қадр-қимматини ташқи кўриниш ёки бегоналар фикри билан аниқлаш мумкин эмаслигини ўргатмоқчиман", деб қўшимча қилди Джорджина.

Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо ҳам учта қарсак смайлини қолдириб, изоҳ қолдирди.

Криштиану Роналду ҳам изоҳ қолдирди: "Менинг севгим".

Киритилди: 23:05, 04.08.2026.
Ўқилди: 663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик