Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Сити” клубидан молиявий қоидаларни бузгани учун жиддий жазога тортилиши мумкин. Бу ҳақда TalkSPORT нашри хабар берган.

Айни пайтда мутахассислар “шаҳарликлар”дан 60 очко олиб ташлаш вариантини кўриб чиқмоқда. Бундай жазо жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнига жиддий таъсир қилиши мумкин, аммо унинг АПЛда қолиш имкониятини бутунлай йўққа чиқармайди. Санкция жорий мавсумда эмас, келаси мавсумда қўлланиши мумкин.

Журналист Алан Бразил эса мухлислар бундан-да қатъийроқ жазога тайёр туришлари кераклигини айтган. Шу билан бирга, у 60 очко олиб ташланиши жамоа автоматик равишда қуйи дивизионга тушиб кетади, дегани эмаслигини алоҳида таъкидлаган.

Ҳисоб-китобларга кўра, АПЛда жон сақлаб қолиш учун жамоага ўртача 37—39 очко етарли бўлиши мумкин. Демак, шундай йирик жаримага тортилган тақдирда ҳам манчестерликларда элитада қолиш учун эҳтимолий имконият сақланиб қолади. Қолаверса, бундай оғир вазиятда жамоанинг асосий юлдузлари лигада қолиш учун курашни ўзига хос челленж сифатида қабул қилиб, инқироз пайтида клубни тарк этмаслиги ҳам талаб этилади.

Маълумот ўрнида, айни пайтда “Манчестер Сити” Англия Премьер Лигаси турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда. Жамоа ўтказилган дастлабки бешта турдан сўнг юз фоизлик натижа қайд этиб, 15 очко жамғаришга муваффақ бўлган. Иккинчи поғонадан эса 12 очкога эга бўлган “Арсенал” жой олган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:34, 09.10.2026.
Ўқилди: 3195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик