Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

ЕЧЛ. Дастлабки ярим финалчилар — «Барселона» ва «Бавария»!

Баҳо:
+1 | -

Кутилганидек, "Барселона" ўз уйида "ПСЖ"га қарши бўлиб ўтган Европа чемпионлар лигасининг жавоб ўйинида ҳам ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Златан Иброҳимовичнинг майдонга қайтиши ҳам парижликларга ҳеч қандай ёрдам бера олмади. Камида 3та гол уриши керак бўлган Блан шогирдлари "Камп Ноу"да мезбонлар босимига дош бера олишмади. Аксинча, Энрике жамоаси биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 2та гол уриб, ҳисобдаги устунликни 4та голга етказиб қўйишди. Ҳар иккала гол Неймар ҳисобига ёзилди.

Мюнхенда бўлиб ўтган ўйин эса Португалиядаги баҳснинг бутунлай тескариси бўлди. Гвардиола шогирдлари "Порту" дарвозасига нақ 6та гол уришга муваффақ бўлишди. Натижада "Бавария" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эртага, 22 апрель куни яна иккита ярим финалчи номини билиб оламиз.

ЕЧЛ, ЧОРАК ФИНАЛ, ЖАВОБ ЎЙИНЛАРИ
Барселона Испания – ПСЖ Франция 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 14 Неймар, 2:0 – 34 Неймар.
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Бускетс (Роберто, 55), Пике, Альба, Иньеста (Хави, 46), Маскерано, Ракитич, Неймар, Месси, Суарес (Педро, 75).
ПСЖ – Сиригу, Давид Луиз, Маркиньос, ван дер Виль, Максвелл, Матюиди (Рабьо, 80), Верратти, Пасторе, Кабай (Лукас, 66), Кавани (Лавесси, 80), Иброҳимович.
Огоҳлантириш: Давид Луиз (3).
Биринчи ўйин: 3:1

Бавария Германия – Порту Португалия 6:1 (5:0)
Голлар: 1:0 – 14 Алькантара, 2:0 – 22 Боатенг, 3:0 – 27 Левандовски, 4:0 – 36 Мюллер, 5:0 – 40 Левандовски, 5:1 – 73 Мартинес, 6:1 – 88 Хаби Алонсо.
Бавария – Нойер, Боатенг, Бернат, Бадштубер, Лам, Алькантара (Данте, 90), Хаби Алонсо, Гетце (Вайзер, 86), Рафинья (Роде, 72), Мюллер, Левандовски.
Порту – Фрейтас, Майкон, Мартинс Инди, Рейес (Перейра, 33), Маркано, Торрес, Каземиро, Куарежма (Невеш, 46), Эррера, Браими (Эвандро, 67), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Эррера (34), Мартинес (38), Бадштубер (42), Перейра (65), Маркано (71).
Четлатиш: Маркано (87).
Биринчи ўйин: 1:3

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:30, 22.04.2015.
Ўқилди: 15508 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.