“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар “аристократлар” сафидаги фаолиятидан кўнгли тўқ эканлиги маълум қилди.
““Челси”да кўп йилни ўтказишга розиман. Менга бу ер ёқади. Мен майдонга кучли футболчилар билан чиқаман. Энг муҳими, мен кўплаб совринларни қўлга киритмоқчиман ва бу клуб билан буни амалга ошириш мумкин.
Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш қийин, чунки рақиб жамоалар жуда кучли. Лекин мен қачондир бу совринни қўлга киритишга умид қиламан, чунки бу клуб футболидаги асосий соврин. Барча кучли футболчилар бу совринни қўлга киритган ва мен ҳам Дидье Дрогба каби бу совринни “Стэмфорд Бриж”га олиб келишга ҳаракат қиламан”, – бельгиялик футболчи.