Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

“Реал” 50 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербекни сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда АС нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “қаймоқранглилар” учун ҳимоя марказини кучайтириш ёзги трансфер ойнасидаги устувор вазифа ҳисобланади. Манбанинг маълумотига кўра, германиялик футболчи “асаларилар” билан шартномани узайтиришни рад этган, шу сабабли клуб уни келаётган ёзда сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Сўнгги ҳафталарда “Реал” 26 ёшли ҳимоячини фаол кузата бошлади. “Қироллик клуби” Шлоттербекнинг “Боруссия” ўйинидаги ҳиссаси ва Германия терма жамоасининг асосий футболчиси сифатидаги мақомини юқори баҳоламоқда. Таъкидланишича, ҳимоячининг Мадридга ўтишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллардан бири — икки клуб раҳбарияти ўртасидаги илиқ муносабатлардир.

“Боруссия” Шлоттербекни тахминан 50 миллион еврога баҳоламоқда. Маълумот учун, германиялик ҳимоячи жорий мавсумда дортмундликлар сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 55 миллион евро этиб белгилаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:33, 21.02.2026.
Ўқилди: 2733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик