Кириш Регистрация

«Реал» футболчиси Моуриньо сабаб АПЛга ўтишдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Питарч Англияга кўчиб ўтиш имкониятига эга бўлган, аммо жамоада қолишга қарор қилган.

19 ёшли футболчига «Фулхэм» жиддий қизиқиш билдирган. Яқинда лондонликлар бош мураббийи этиб тайинланган Альваро Арбелоа «Реал» ва «Кастилья»да бирга ишлаган Питарчни жамоасига олиб келишни истаган.

Бироқ ёш ярим ҳимоячи Англияга кетишни хоҳламаган. Diario AS маълумотига кўра, унинг бундай қарор қабул қилишидаги асосий омиллардан бири Жозе Моуриньонинг унга бўлган ишончи бўлган.

Таъкидланишича, португалиялик мутахассис «Реал» бош мураббийи лавозимига тайинланишидан олдиноқ Питарчнинг иқтидори ҳақида ижобий фикрларга эга бўлган. Энди Моуриньо испаниялик футболчини асосий жамоада мунтазам равишда майдонга туширишни режалаштирмоқда.

Тьяго Питарч жароҳати сабаб «Реал»нинг мавсумолди тайёргарлигини ўтказиб юбормоқда. Бироқ бу ҳолат ҳам Моуриньонинг режаларига таъсир қилмаган — «The Special One» клуб академияси тарбияланувчисига ишонч билдирмоқда.

Киритилди: 15:54, 09.08.2026.
Ўқилди: 2221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик