«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2026 йилги «Олтин тўп» учун кураш ҳақида фикр билдирди.
«Бу индивидуал мукофот. Унда футболчининг шахсан нима қилгани баҳоланади. Одамлар “у совринларни қўлга киритмади”, дейишади, аммо мен “Олтин тўп” учун бир овоздан қабул қилинган қарорни ҳеч қачон кўрмаганман.
Бу совринни 100 фоиз овоз билан қўлга киритган футболчи бор-йўқлигини ҳам билмайман. Демак, ҳар доим футболчи бу мукофотга лойиқ эмас, деб ҳисоблайдиган кимдир топилади.
Мен жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айландим. Энг муҳим турнирда буюк афсоналардан ўзиб кетдим. Буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бу бутун дунё миқёсидаги воқеа. Ҳар доим муносиблар тақдирланиши керак.
Кимга овоз берган бўлардим? Ўзимга. Аммо бошқага овоз берадиганларни ҳам тушунаман, ахир бизда диктатура эмас», — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Marca.













