Франциялик футболчи Карим Бензема барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиси бўлиш борасида кимни ўзидан устун қўйишини айтди.
Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция миллий жамоаси собиқ футболчиси ўзини тарихдаги энг яхши ҳужумчилардан бири деб ҳисоблашини, аммо биринчи ўринга қўймаслигини тан олди.
— Барча даврларнинг энг яхши уч нафар ҳужумчиси қаторига кирасизми?
— Ҳа.
— Ўзингизни энг яхши деб ҳисоблайсизми? Агар йўқ бўлса, ким сиздан кучли?
— Йўқ. Энг яхшиси — R9, яъни бразилиялик Роналдо, — деди 38 ёшли футболчи.
Карим Бензема яқинда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубини тарк этиб, эркин агентга айланди. У аввал «Ал-Иттиҳод» шарафини ҳимоя қилган, Саудия Арабистонига кўчиб ўтишидан олдин эса 14 йил давомида «Реал»да тўп сурган.













