Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Барселона" "Реал"ни 7:0 ҳисобида таслим қилганидан сўнг Лапорта баёнот билан чиқди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта аёллар жамоасининг Испания чемпионатида "Реал" устидан 7:0 ҳисобида қозонган ғалабасига муносабат билдирди. У, шунингдек, ўйинга 40 533 нафар мухлис ташриф буюриб, Испания аёллар чемпионатида янги рекорд ўрнатилганини таъкидлади.

"Бу ажойиб ўйин ва ҳақиқий футбол байрами бўлди. Испания аёллар чемпионатида ташриф бўйича рекорд ўрнатганимиздан фахрланамиз", — дея Лапортанинг сўзларини sport.es келтирди.

"Барселона" президенти рақиб ўйинини ҳам алоҳида таъкидлади:

"Реал" ҳар доим кучли рақиб бўлиб келган. Бизнинг жамоамиз ҳамон жуда рақобатбардош. Улар яхши ўйнашди, биз эса ҳужумларни якунлашда аниқ ҳаракат қилдик".

Кучли ёмғир сабаб учрашув бошланиши икки соатга кечиктирилди. Лапорта оғир об-ҳавога қарамай стадионга келган мухлисларга миннатдорлик билдирди.

"Кучли ёмғирга қарамай, одамлар стадионга келишди. Яхшиямки, ҳеч қандай жиддий ҳодиса содир бўлмади".

"Биз Европа чемпионларимиз. Чемпионат, Кубок, Суперкубок ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозондик. Биз тўғри йўлдамиз ва шу йўналишда ишлашда давом этяпмиз. Энг қийини — чўққида қолиш. Сўнгги олти мавсумда тўрт марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозондик ва бу чиндан ҳам улкан ютуқ".

"Барселона" 18 очко билан аёллар чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Мадрид" ва "Реал" ҳисобида 13 тадан очко бор.

Киритилди: 12:19, 05.10.2026.
Ўқилди: 2574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик