Кириш Регистрация

Роналдунинг тўйи ҳақидаги миш-миш Мадейрада 2 мингдан ортиқ мухлисни тўплади (фото)

Баҳо:
+1 | -

Мадейрада Криштиану Роналду ва Жоржина Родригеснинг яширинча никоҳдан ўтаётгани ҳақидаги миш-миш минглаб мухлисларни Фуншал собори олдига тўплади.

2 мингдан ортиқ мухлис собор атрофида йиғилиб, Роналду ва Жоржинанинг тўйига гувоҳ бўлишга умид қилди.

Шу пайт келин ўтирган «Rolls-Royce» автомобилнинг пайдо бўлиши вазиятни янада қизитиб юборди. Минглаб мухлислар телефонларини кўтариб, тўй жараёнини тасвирга олишга ҳаракат қилди.

Бироқ тез орада маълум бўлдики, автомобилдаги келин Жоржина Родригес эмас, никоҳдан ўтаётган куёв эса Криштиану Роналду эмас эди.

Шу тариқа, Роналдунинг ўзи тўйда иштирок этмаган бўлса-да, унинг номи Мадейрада катта шов-шувга сабаб бўлди.

Киритилди: 19:49, 09.08.2026.
Ўқилди: 1199 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик