Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Аравани ким ихтиро қилган?

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизнинг кўп сонли футбол ишқибозларига яхши маълум, ўтган ҳафтада футболимизда ўз номига эга бўлган икки йирик клуб - «Локомотив» ва «Пахтакор» жамоалари «пойтахт дербиси»да ўзаро тўқнаш келишди. Ўйинда «темирйўлчилар» рақибнинг 40 ўйинлик ёқимли анъанасини бузиб, зафар қучишгани-ю, янги тарих яратишгани алоҳида масала. Бу ўйинда яна шундай бир муаммо юзага келдики, у ҳақда ҳозирнинг ўзида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Сезгирроқ ўқувчиларимиз гап учрашув трансляцияси ҳақида кетаётганини англаб олишган бўлса керак. Ҳа, қанчалик ғалати эшитилмасин, Тошкент шаҳрида ўтган турнинг марказий учрашуви жонли эфирда эмас, ёзиб олинган ҳолда деярли ярим кечаси намойиш қилинди. Бунгача эса стадионга бора олмаган кўплаб мухлислар таниш-билишлари, радио ва интернет орқали ҳисобни эшитиб бўлишганди. Шунинг учун ҳатто вилоятларда яшайдиган ишқибозлар ҳам «Спорт» телеканалининг ёзиб олинган лавҳаларига унчалик эътибор қаратишмагани бор гап. Энг қизиғи, айни пайтда Жанубий Корея ички чемпионатида тўп сураётган термамиз сардори Сервер Жепаров ҳам «катта иштаҳа» билан ўйинни кўришга ҳозирланибди-ю, у кутган баҳс ўрнига Германия чемпионатида бўлиб ўтган учрашув намойиш қилинаётганини кўриб, ҳафсаласи пир бўлибди. Биз ўрганиб қолган бундай воқеликка Жепаровнинг ҳам аралашиб қолиши бир ҳисобдан яхши бўлди. Чунки, айнан унинг «твиттер»даги сўзлари телерадиокомпания раҳбарияти ва ходимларини хижолатпазликдан қутулиш чораларини кўришга туртки берса, ажабмас. Бўлмаса, оддий ишқибозларнинг доди ҳали-бери фалакка етиб бормайди, чоғи. Аслини олганда-ку, ҳамма айбни «Спорт» телеканалига юклаш ҳам унчалик тўғри эмас. Ахир, «Локомотив»нинг янги ўйингоҳидаги учрашувини жонли эфирда намойиш қилиш учун сунъий йўлдош билан алоқани таъминлайдиган алоҳида кўчма телестудия хизматига эҳтиёж сезилса ва у қурилма «жонивор»нинг 90 дақиқалик «арзимас» хизмати текин бўлмаса, уларда нима айб?! Шу ўринда «Спорт» телеканалини жуда сердаромад ташкилот, деб ўйлайдиганлар ҳам янглишаётганини таъкидлаб ўтиш лозим. Рекламалар-чи, дейсизми? Дори-дармонлар рекламасидан қанча ҳам пул ишлаш мумкин? Миллий чемпионатимиз ўйинларига хориждан қизиқиш бўлиб, трансляция ҳуқуқи учун қатор телекомпаниялар навбатда туришса ҳам бошқа гап эди. Демак, ҳозирча «Спорт»дан ўпкалашимизга асос йўқ. Аммо шундай бўлсада, юқоридаги учрашув ҳар қандай йўл билан бўлса-да, олиб кўрсатишга арзирди. Фақат энди бу ҳақда гапиришдан фойда йўқ. Бунинг ўрнига шундай муаммолар келажакда ҳам рўй бермаслиги учун ҳаракат қилганимиз маъқул. Шунинг учун биз айни мақсадда мавзу юзасидан соҳа мутахассисларига мурожаат қилдик. Уларнинг маълумот беришларича, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» стадионларидаги репортажларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш учун КТС талаб қилинмайди. Аммо бошқа ўйингоҳларимизда бундай эмас. Ҳатто «Насаф»нинг ОЧЛдаги ўйин¬ларини узатиш учун ҳам Қарши шаҳрига Тошкентдан алоҳида гуруҳ (албатта, КТС билан) етиб бориши лозим. Шундан сўнг биз қуйидаги саволни ўртага ташладик: «Вилоятлар телеканалларини КТС билан таъминлаш мумкинми?» Жавоб ўзини кўп куттирмади: «Ҳозирда айнан шу масалада лойиҳалар ишлаб чиқиляпти». Ана энди, Республикамиз бўйлаб бирин-кетин қад ростлаётган муҳташам ўйингоҳларни кўз олдингизга келтиринг! Хўш, шундай замонавий стадионларда бўлаётган ўйинларни тўғридан-тўғри томоша қилиш имкони яратилмаса, бу қайси талабларга жавоб беради? Демак, трансляция борасидаги барча масалани вилоят телерадиокомпаниялари ўзлари ҳал қилиб қўя қолишса бўлмасмикан? Бунинг учун ҳар сафар Тошкентдан махсус гуруҳнинг етиб келишини кутиб ўтириш шарт эмасдир? Агар вилоятлардаги бўлимлар айни масала билан ҳокимликларга мурожаат қилишса, муаммонинг ечими топилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки, КТС фақатгина футбол учрашувлари учун ишлатилмайди. Балки вилоят ҳудудида бўлаётган янгиликлар ва хабарларни ўша вақтнинг ўзида аҳолига етказиш, бу орқали ҳудуддаги телекомпания обрўсини янада ошириш мумкин. Телекомпаниянинг обрўси ошса, унда реклама берувчиларнинг қизиқиши ҳам кучаяди. Фикримизча, ҳар бир вилоят ўз КТСга эга бўлса, ундан ҳар сафарги фойдаланишда ҳомийлар ва реклама берувчилар ҳисобидан келадиган маблағдан фойдаланиш имкони туғилади. Айниқса, футбол вақтида экран қаршисида одатдагидан кўра кўпроқ одам йиғилиши табиий. Албатта, бу борада биз унчалик ҳам тўғри фикр юритмаётган бўлишимиз ҳам мумкин. Лекин асосийси, қандайдир туртки бўлмаса, муаммо доим муаммолигича қолаверади. Сўзимиз сўнггида бир латифанамо афсонани ёдингизга солмоқчимиз: айтишларича араванинг ихтиро қилинишида асосий вазифани ихтирочининг дангасалиги ҳал қилганмиш. Зеро, у оғир юкни бир нуқтадан иккинчисига элтишда қийналганидан, ўйланиб-ўйланиб, ахийри юкни ғилдирак ёрдамида ташишни, бунинг оқибатида оддийгина аравани ихтиро қилган экан... Албатта, бу - ҳазил бир гап. Лекин ўйланишга арзийдиган гап! Қани эди, олий лиганинг аксарият учрашувларини жонли эфирда томоша қилсак. Шунда Жепаров «твиттер»да ёзув қолдирмасди, биз ҳам сиз билан араванинг ихтиро қилиниши ҳақида ўйланиб ўтирмасдик. Шу кунларга ҳам етиб қолармиз...

Исроил РАҲИМОВ.

Манба: ИнтерСПОРТ газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:32, 01.05.2015.
Ўқилди: 4154 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.