Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Португалия чемпионати вакилини сотиб олишни сўрамоқда.

Аввалроқ, 63 ёшли мутахассис «Бенфика» бош мураббийлигини тарк этиб, Мадрид клубини бошқариши маълум бўлган эди.

Журналист Мигель Анхель Диас El Partidazo de COPE эфирида хабар беришича, португалиялик мураббий «қаймоқранглилар»дан «Спортинг» ярим ҳимоячиси Мортен Юлмандни трансфер қилишни сўраган. Лиссабон клуби даниялик футболчи учун тахминан 50 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Моуриньо «Реал»нинг собиқ футболчиларидан бири унинг ёрдамчиси бўлишини ва раҳбарият ҳамда жамоа ўртасида кўприк (боғловчи бўғин) вазифасини бажаришини хоҳламоқда. Бундай рол Тони Кроосга таклиф этилиши мумкин.

Киритилди: 06:32, 21.05.2026.
Ўқилди: 567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик