Кириш Регистрация

«Эспаньол»га қарши ўйинда «Реал»нинг энг яхши уч футболчиси

Баҳо:
+ | -1

Албатта, «Реал»га омад ҳам кулиб боқди. Мадридликлар ўтган мавсумда 11 марта дуранг ўйнаб, мағлубиятсиз қолган бўлса-да, чемпионликни қўлдан бой берган «Бенфика»нинг йўлини такрорламади.

Жозе Моуриньо қайтганидан кейинги илк учрашувида ғалаба қозонди. Бироқ португалиялик мутахассиснинг жамоаси 2:1 ҳисобидаги натижани катта қийинчилик билан қўлга киритди.

Хўш, «Реал» футболчиларидан кимлар Каталонияда ўзини яхши кўрсатди? «Stadion.uz» учрашувни таҳлил қилиб, Жозе Моуриньо шогирдларига 10 баллик тизим асосида субъектив баҳо берди.

«Реал»нинг «Эспаньол»га қарши ўйинидаги энг яхши уч футболчиси

Карлос Эспи — 7,5 балл

Рўйхатни ғалаба голи муаллифи очиб беради. Эспи майдонда атиги 13 дақиқа ҳаракат қилди ва бор-йўғи битта самарали ишни амалга оширди. Аммо бу ҳаракат ўйин тақдирини ҳал қилди.

У ҳимоячини ортда қолдириб, тўпни Мбаппедан қабул қилди ва ўзининг ягона зарбаси билан нишонни аниқ топди.

Карлос Эспи «галактикос» сафидаги дебют учрашувида жамоасига ғалаба келтирди. Уни муваффақиятли дебют билан табриклаймиз!

Жуд Беллингем — 7,5 балл

Кейинги ўринда учрашувдаги биринчи гол муаллифи. Жуд Беллингем кўп куч талаб қилган жаҳон чемпионатидан кейин ҳам ажойиб жисмоний тайёргарлик намойиш этди.

У ҳаводаги ва ердаги курашларда устунлик қилди, жуда фаол ҳаракатланди ҳамда ҳужум чизиғининг деярли барча ҳудудларини қамраб олди.

Беллингем стандарт вазиятдан сўнг гол урди, учта муваффақиятли дриблинг амалга оширди, иккита ҳал қилувчи узатма берди ва икки марта тўпни рақибдан олиб қўйди.

Арда Гюлер — 7,5 балл

Бироқ «Реал»нинг энг хавфли футболчиси Арда Гюлер бўлиб кўринди. Туркиялик футболчининг ҳар бир ҳаракати ҳужумни кескинлаштиришга қаратилди. Айниқса, унинг стандарт вазиятларни бажариши Бернарду Силваникидан сезиларли даражада фарқ қилди.

Гюлернинг жарима майдонига узатган тўплари дарҳол хавфли вазиятларни юзага келтирди. Португалиялик футболчининг узатмаларини эса рақиб ҳимоячилари осонлик билан бартараф этди.

Арда Беллингемнинг голига ассистентлик қилди ва еттита ҳужумни кескинлаштирувчи узатмани амалга оширди. Тўғри, уларнинг аксарияти стандарт вазиятлардан кейин қайд этилди.

Киритилди: 02:51, 23.08.2026.
Ўқилди: 845 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик