«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 1-турида «Халл Сити»га қарши учрашувда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. 17-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Семи Ажайи бурчак зарбасидан кейинги вазиятда ҳисобни очди.
Ушбу голли вазиятда «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайрнинг ҳаракати эътиборни тортди. Рақиб футболчисини қўриқлаш ўрнига у жамоадоши Бриан Мбеумони икки қўли билан ушлаб турган. Натижада Мбеумо дарвозабон Сенне Ламменс қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб борган Ажайига халақит бера олмади.
«Ҳалл Сити» кейинчалик Нобель Менди голи эвазига устунлигини оширди ва биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида якунлади.













