«ПСЖ» ҳужумчиси Ферран Торрес дўсти ва собиқ жамоадоши Педрини жуда соғинаётганини тан олди.
Ҳужумчи ва ярим ҳимоячи тўрт ярим йил давомида «Барселона» сафида бирга тўп сурган. Август ойида Торрес каталонияликлар сафини тарк этиб, Франциянинг «ПСЖ» клубига ўтди.
«Бу ҳафта кўчиш ишлари билан банд бўлдим. Барча буюмларимни Барселонадан Парижга олиб келяпман. Афсуски, Педрини ўзим билан бирга олиб кетолмадим. Уни жуда соғиняпман», — дея Торреснинг сўзларини Managing Barca келтирди.
Ферран Торрес «ПСЖ» сафидаги дастлабки 6 та учрашувида 7 та гол урди. Унинг трансфер қиймати тахминан 50 миллион еврони ташкил этган.













