Кириш Регистрация

Моуриньо «Реал»нинг қийинчилик билан қозонган ғалабасига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Ла Лига доирасида «Эспаньол» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Қаймоқранглилар» 90-дақиқада Карлос Эспи киритган гол эвазига уч очкони илиб кетди. Ҳужумчи ҳал қилувчи голдан ўн дақиқа олдин захирадан майдонга тушганди.

«Менимча, бугун биз ғалабага лойиқ эдик. Аммо «Эспаньол» мағлубиятга лойиқ эмасди. Иккинчи бўлимни жуда яхши ўтказдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик.

Рақиб жуда тартибли ҳаракат қилди. Бундай учрашувда мағлуб бўлиш улар учун қанчалик аламли эканини тушунаман.

Захирадаги футболчилар ҳар доим майдонга тушиб, жамоага ғалаба қозонишда ёрдам бериши мумкин. Бу жуда муҳим уч очко», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.

Моуринью ёз бошида «Реал»га қайтди. У аввал 2010–2013 йиллар давомида Мадрид клубини бошқарган.

Киритилди: 04:02, 23.08.2026.
Ўқилди: 987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик