Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Барселона» Альваресдан воз кечдими? Флик трансферлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик жамоанинг янги марказий ҳужумчи харид қилиш борасидаги режалари ҳамда «Атлетико» форварди Хулиан Альваресга қизиқиш ҳақидаги саволга жавоб берди.

Германиялик мутахассис Ла Лигадаги янги мавсумнинг илк учрашуви — «Эльче»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида бошқа клуб футболчиларини муҳокама қилишни истамаслигини таъкидлади.

«Мен бошқа клубларга тегишли футболчилар ҳақида гапирмайман. Биз фақат ўз жамоамиз футболчилари ҳақида гапирамиз.

Мен ва Деку ҳар куни мулоқот қиламиз. Бизнинг вазифамиз — жамоани янада кучайтириш ва ҳамма нарсани клуб ҳамда жамоа манфаатлари учун қилиш.

Бу бирор футболчи ёки мен ҳақимда эмас — ҳамма нарса жамоа учун.

Мен, Деку ва яна бир неча киши жамоага айнан нима кераклигини аниқ биламиз. Бу жуда муҳим. Деку ажойиб иш қилмоқда», — деди Флик.

Киритилди: 16:05, 22.08.2026.
Ўқилди: 1400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик